Р е ж а: Чўкинди тоғ жинслари ва уларнинг генетик классификацияси


Download 428.38 Kb.
bet13/16
Sana08.10.2023
Hajmi428.38 Kb.
#1695560
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
2 5373000144516026976

Назорат саволлари.
1. Метоморфизм жараёни деб нимага айтилади?
2. Метаморфик тоғ жинслари қандай ҳосил бўлади ва уларнинг турлари?
3.Асосий метаморфик тоғ жинсларининг қайси турлари қурилишда ишлатилади?
4. Динамо регионал ва кантактли метоморфизмларни тушинтиринг ва улар натижасида қандай тоғ жинслар пайдо бўлади?

МЕТАМОРФИК ТОҒ ЖИНСЛАРИ ВА ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ ЁШИ.


1.Метаморфик тоғ жинслари ва уларнинг қурилиш хоссалари, метоморфизм ва тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши.
2.Асосий метоморфик тоғ жинсларининг таркиби, структураси, текструктураси ва хоссалари.
3.Геологик йилнома, тоғ жинсларининг нисбий ва абсолют ёши, геохронологик шкала.
Метоморфизм жараёни ва метоморфик тоғ жинсларининг пайдо бўлиши.
Метоморфизм жараёни чўкинди ва магматик тоғ жинсларининг юқори температура ва босим остида ўзгаришга метоморфизм жараёни дейилади. Ҳосил бўлган тоғ жинслари эса метоморфик тоғ жинслари дейилади.
Метоморфик тоғ жинслари (тоғ жинсининг кейинги ўзгариши) тоғ жинси чўкинди ва магматик тоғ жинсларининг, босим ва кимёвий актив моддаларнинг таъсирида ўзгаришидан ҳосил бўлади. Юқорида кўрсатиб ўтилган метоморфизм факторлари бирламчи тоғ жинсининг озми кўпми ўзгаришига, структурасини ва кимёвий таркибини ўзгаришига олиб келади.
Метоморфизм жараёни 1763 йил Ломоносов, 1825 йил У.Леел томонидан ўрганилди ва бу жараён натижасида ҳосил бўлган тоғ жинсларига метоморфик тоғ жинслари деб аталди.
Метоморфик тоғ жинслари қуйидаги турларга бўлинади:
1. Агарда метоморфизмнинг бош сабаби босим бўлса, динамо-метаморфизм дейилади.
2. Агар ўзгаришнинг асосий сабаби босим ва температура бўлса, термик метаморфизм дейилади.
3. Кимёвий таркиби ўзгариши билан бўладиган метаморфизм пневмотологик метаморфизм дейилади.
Метаморфик тоғ жинсларининг асосий хусусиятларидан бири, уларнинг қатлам-қатламлигидир. Бу қатламлик асосан босим билан боғлиқ бўлиб, бу тоғ жинслари гуруҳига кристалли сланестлар, гил сланестлари ва бошқалар киради.
Метаморфизмнинг бориш шароитига қараб, метаморфизмнинг регионал, контактли, динамометаморфизм турлари фарқланади.
Регионал метаморфизм. Агар метаморфизм катта майдонларда юз берса, бу майдонларда шу жараён таъсирида ҳосил бўлган тоғ жинслари регионал метаморфизм тоғ жинслари дейилади.
Бу метоморфизм тури энг кенг тарқалган бўлиб, катта қалинликка эга бўлади. Катта босим остида тоғ жинслари пластик хусусиятга ўтади, қайта кристалланади ва сланестли структурали тоғ жинси ҳосил бўлади. Агар температура ҳам таъсир этса, массив текстурали тоғ жинслари ҳосил бўлади. Бундай жинсларга гнейс, кристаллик сланестлар ва мармар киради.
Регионал метоморфизм тоғ жинси кўп тарқалган бўлиб, кейинги тоғ ҳосил бўлиш жараёнлари натижасида юзага кўтарилган бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай тоғ жинслари фақат тоғли раёнларда тарқалган бўлади.
Динамо-метаморфизм тоғ жинслари. Динамометаморфизм деганда тоғ жинсларни температура таъсирида босим остида ўзгаришидан. ҳосил бўлган тог жинслари тушунилади. Бу тоғ жинслари тоғ ҳосил бўлиш жараёни бораётган раёнларда тарқалган. Динамометаморфизм тоғ жинсларидан энг кенг тарқалгани гил сланестидир. Шунинг учун энг характерли хусусият унинг қатлам-қатлам бўлиб ажралишидир ва унинг муҳитка чидамаслиги яъни ташқи муҳит таъсирида майдаланишидир.
Контакт метаморфизм тоғ жинслари. Контакт метаморфизми чўкинди тоғ жинслари билан магма контактида рўй беради. Магма чўкинди тоғ жинслари ёриқларидан кўтарилганда ўз иссиқлиги билан чўкинди тоғ жинсини қиздиради, контакт яқинида уларни эритади. Магманинг таъсир зонаси унча катта бўлмай энг кўпи билан 10 км ни ташкил этади. Вақт ўтиши билан метоморфизм жараёни тугайди, бунга сабаб магманинг совишидир. Контакт метоморфизм учун зоналлик характерлидир. Яъни магма кирган ёриқлик атрофида кучли, узоқлашган сари сустроқ метоморфизм вужудга келади. Контакт метоморфизм таъсирида оҳактош мармарга айланади, кварстли, слюдали тоғ жинслари раговикларга айланади.

Download 428.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling