Р е ж а кириш II. Асосий қисм a заҳарли химикатлар класификацияси
Download 165 Kb.
|
ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАР КЛАСИФИКАЦИЯСИ.
г) БИРДАНИГА ҚАТТИҚ ЗАҲАРЛАНИШ ВА СУРУНКАСИГА (ХРОНИК) ЗАҲАРЛАНИШ.
Физиологик жиҳатдан актив моддалар билан захарланишнинг икки тури: бирданига қ а т т и қ заҳ а р л а н и ш ва с у р у н к а с и г а хроник з а ҳ а р л а н и ш тафовут қилинади. Заҳарли моддаларнинг организмга бир йўла кўп миқдорда тушишидан келиб чиқадиган захарланиш б и р д а н и г а қ а т т и қ з а ҳ а р л а н и ш деб аталади, ўша модданинг узоқ вақт мобайнида организмга кам-кам кириб туришидан заҳарланиш с у р у н к а с и г а (х р о н и к) з а ҳ а р л а н и ш деб аталади. Организм қаттиқ захарланганида кўриладиган аломатлар сурункасига заҳарланишда кузатиладиган аломатлардан бошқачароқ бўлади. Масалан, кучли таъсир кўрсатадиган бирор фосфорорганик модданинг ўлдираднган дозаси ҳайвон организмига бир йўла юборилса, xaйвон дарров безовталаниб, мускуллари тортишади, жуни ҳурпайиб, нафаси буғилиб қолади, оғзидан тинмай сўлаги оқиб, ичак перистальтикаси (ҳаракати) кучаяди. Қон айланиши бузилади, пировардида нафаси кийинлашиб, ўлиб қолади. Сурункасига захарланишда заҳарланишга хос белгилар аста-секин авж олиб боради, чунончи турли мускул группачалари, хусусан opқа оёк, мускуллари бирин-кетин фалажланади, юрак мускуллари спазмга учрайди, ютиш вa хазм қилиш қийинлашиб, хайвон озиб-тўзиб кетади ва шунинг орқасида ўлиб қолади. Баъзи заҳарли моддалар организмга оз-оздан, лекин сурункасига кириб турганда заҳарланиш аломатларини келтириб чиқаришига яна бир сабаб шуки, улар (хусусан липоидотроп, яъни ёгларга сингадиган моддалар — ДДТ, альдрин, гексахлоран ва боишқалар) тери ости ёғ клетчаткасида аста-секин тўпланиб боради (захар деполapи хосил қилади). д) ХИМИЯВИЙ БИРИКМАЛАР ВА ДОРИВОР МОДДАЛАРДАН ЗАҲАРЛАНГАНДА ДАВОЛАШ ВА ТЕЗ ЁРДАМ БЕРИШ. Кейинги йилларда дунёнинг кўпчилик давлатларда ўткир ва суринкали заҳарланишлар сони ошиб бормоқда. Бунга химия саноатининг жадал ривожланиши, қишлоқ хузалиги амалиётига ҳар хил захарли химикатлрда кенг миқиёсида киритиши, дори моддалар, қузиқорин, захарли ўсимликлар, алкогол ичимликларини истимол қилганда заҳарланиш мумкинлиги сабаб бўлмоқда. Ўткир захарланиши бўлган беморга ўз вақтида даволашнинг шифохонагача бўлган интенсив терапевтик босқичида ёрдам берилади, қишлоқ жойлари шароитида фелдмер акушерлик пункитларида тибий ёрдам берилади, тез ёрдам захарли модданинг организитмга кириш йўлига боғлиқ бўлади. Организмга захарли моддаларнинг кириш йўлига қараб ажралади. Пероралний йўл, химиявий моддалар иери орқали шимилади кейин ошқозон ичакка (асосан ёғ эритмали бирикмалар) ишлатилади. Парентал йўл ( вено ичи, туқима ораси, тери остига ) қонга дори перпартларнинг захарли миқдори киришининг энг тез усули. Ингалцион йўл газ симон бўғсимон моддалардан нафас олганда, шунингдек суюқ моддаларнинг аэрозол формаларидан нафас олганда захрланиш. Перкутний йўл захарловчи модда тери оралиғига тьсир қилиб нисбатдан тери орқали яхши ўтади, сурилади ва умумий тсирни курсатади. Захарли моддаларни организмга турли йўл билан кириши ( тўғридан тўғри ичакка ) Хроник захарланишда узоқ вақт мобойнида организимга кирган химиявий моддалар аста секин таьсир этиб мустахкамланади. Организимга захарнинг сурункали киришида захарланиш белгиларининг юзага чиққанда, бўндай ҳолларда яни кумуляция сенсиблизация ёрдам берилади. Кумуляция организимида химиявий ёки формологик моддаларнинг тупланиб қолишига айтилади, организмда секин ўлдирадиган ёки захарлайдиган моддалар йиғилиши мумкин. Сенсиблизация организмда қайта қайта келиб тушган химиявий моддаларга сезувчанликнинг кучланишини курсатадиган ҳодисадир. Дорриларнинг тез тез такроран қабул қилиши сенсиблизациялашган организмда олергик реакцияларни намоён қилади. Статционор даволаш ва фелдшерлик соҳаларида интенсив терапевтик ёрдамнинг берилиши заҳрланишнинг олдини олади. Download 165 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling