Р е ж а кириш II. Асосий қисм a заҳарли химикатлар класификацияси


Download 165 Kb.
bet2/9
Sana25.10.2023
Hajmi165 Kb.
#1721644
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАР КЛАСИФИКАЦИЯСИ.

II. АСОСИЙ КИСМ.
а) ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАР КЛАСИФИКАЦИЯСИ.


Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган заҳарли химикатларнинг қабул қилинган аниқ классификацияси йўқ. Заҳарли химикатлар ё химиявий тузилишига ёки ишлатилишига, яъни вазифасига, ё бўлмаса, таъсир килиш хоссасига қараб турли хилларга ажратилади.
Заҳарли химикатлар химиявий тузилишига кўра хил­ларга ажратиладиган бўлса, аввало фосфорорганик ва хлорорганик бирикмалар, карбаматлар ҳамда мишьяк, мис, симоб бирикмалари борлигини айтиб ўтиш керак. Бу заҳарли химикатлар туркумининг хар бири канчаданқанча моддаларни ўз ичига олади ва бир неча хил группалардан иборат бўлади.
Қишлоқ хўжалигида ҳозир ишлатилаётган захарли химикатлар қандай мақсадларда қўлланилишга караб қуйидаги гурухларга бўлинади.
И н сек т о ф у н и ц и д л а р - қишлоқ хўжалигида учрайдиган зараркунандалар, хашаротларни ва ўсимлик касалликларига сабаб буладиган замбуругларни йуқотиш учун ишлатиладиган захарли химикатлар;
Гербицидлар - бегона ўтларни йўқотиш учун ишлатиладиган бирикмалар;
Дефолиант л ар - ўсимликлар, хусусан ғўза баргини тўкиш учун ишлатиладиган препаратлар;
Д е с и к а н т л а р - ўсимликларнинг, аксари ғўзанинг сувини қочириш учун ишлатиладиган химикатлар;
Бактерицидлар - ўсимликларда учрайдиган бактериал касалликларнинг қўзғатувчиларига карши ишла­тиладиган химиявий бирикмалар Мана шу химикатлар бошқа бирикмаларга қараганда кўпроқ ишлатилади. Лекин бу - бошқа захарли химикатлар кам қўлланилади, деган гaп эмас. Дефолиантлар, десикантлар ҳам кўп қўлланилади. Улар ўсимликлар вегетация даврининг маълум босқичларида ишлатилади.
Инсектофуницидлар вегетация даврининг бошидан охиригача таъсир кўрсатади. Инсектофунгицидлар чорва молларида учрайдиган баъзи паразитларни ва кемирувчи ҳайвонларни йўқотиш учун ҳам қўлланилади.
Инсектофунгицидларнинг шу тариқа кенг қўлланилиши сабабли уларни бир неча группага бўлишга зарурат туғилди. Ҳозир инсектофунгицидларни қуйидаги группаларга ажратиш расм бўлган;
И н с е к т и ц и д л а р - қишлоқ хўжалик зараркунандаларини қириш учун ишлатиладиган химикатлар;
Фунгицидлар - замбуруғли касалликларнинг сабабчиларини йўқотиш учун қўлланиладиган моддалар;
Н е м а т о ц и д л а р - юмалоқ чувалчангларни қириш учун ишлатиладиган химикатлар;
Акарицидлар - каналарни қиришда қўлланиладиган моддалар;
Зооцидлар - кемирувчи ҳайвонларни қирши учун ишлатиладиган химиявий бирикмалар.
Заҳарли химикатлар одам ва ҳайвонларга нечоғлик кучли таъсир қилишига қapa6 тўртта группага бўлинади.


  1. Download 165 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling