Р е ж а кириш II. Асосий қисм a заҳарли химикатлар класификацияси


Т е р и в а ш и л л и қ п а р д а л а р о р қ а л и


Download 165 Kb.
bet4/9
Sana25.10.2023
Hajmi165 Kb.
#1721644
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАР КЛАСИФИКАЦИЯСИ.

Т е р и в а ш и л л и қ п а р д а л а р о р қ а л и.
Баъзи заҳарли химикатлар шикастланмаган тери ва шиллиқ пардалар орқали қонга сўрилиш хусусиятига эга бўла­ди. Шу жиҳатдан фосфорорганик моддалар ва симоб бирикмалари анча хавфли ҳисобланади, чунки уларнинг кўпчилиги ёғ ва сувда яхши эрийди. Бунда хам за­ҳарли моддалар ўзгармаган ҳолда қонга ўтади.
Организмга кирган химикатларнинг таъсири уларнинг қайси йўл билан организмнинг ички мухитига утганига қараб ҳар хил намоён бўлади. Заҳарли химикат оғиз орқали организмга тушган бўлса, меъда ичак йўлидаги ҳазм ширалари ва турли ферментлар, жигар ишлаб чиқарадиган ҳар хил жиддий захарларга тўқнаш келиб ўзгариши ва бир қадар захарсиз ҳолга келиб қолиши мумкин. Масалан, ҳайвонларнинг қон зардоби на жигарида зарин деган заҳарли бирикмани парчалайдиган фермент борлиги топилган. Заҳарли бирикмаларнинг баъзилари организмдаги оқсиллар билан бевосита химиявий реакцияга киришиб, заҳарли хоссаларни йўқотиб қўйиши мумкин. Иккинчи томондан, айрим заҳарли химикатлар меъда кислотаси таъсирида турғун xoлгa ўтади ва кучлироқ таъсир кўрсата олади.
в) ЗАҲАРЛИ ХИМИКАТЛАРНИНГ ОРГАНИЗМДАН ЧИҚИБ КЕТИШИ.
Кÿпчилик химикатлар организмга тушганидан кейин бир қанча химиявий ÿзгаришларга учрайди. Шу ÿзгаришлар натижасида турли хилдаги химиявий моддалар ҳосил бÿлади. Булар дастлабки бирикмаларга нисбатан физиологик жиҳатдан камроқ, ёки кÿпрок. актив бÿлиши, яъни камроқ ёки купроқ заҳарли таъсир кÿрсатиши мумкин. Захарли моддаларнинг организмдан чиқиб кетиши ҳақида гапирилганда уларнинг организмдан ÿз­гармаган ҳолда ÿз ҳолича чикиб кетишини эмас, балки турли химиявий ÿзгаришларга учраганидан кейин бошқача моддалар ҳолида чиқиб кетишини назарда тутиш керак. Масалан, метилмеркаптофос сульфооксид ва сульфолнгача оксидланади ва препаратнинг 97—98 проценти шу бирикмалар ҳолида организмдан 15 соат мо-байнида чиқарилади. Октаметил организмда фосфорамннооксидлза ферменти таъсирида фосфораминоксидгача оксидланади ва шу ҳолида организмдан чиқиб кетади. Ажратиш органлари парчаланиб ÿзгарган химикатларни организмдан чикаришда катта роль ÿйнайди.
Сувда эрийдлган моддалар асосан буйрак орқали чиқиб кетади. Сувда эримайдиган кÿпгина моддалар ва оғир металлар одатда нажас билан бирга тÿғри ичак орқали чикарилади. Газсимон. буғсимон ва учувчан моддалар нафас йÿллари орқали чиқиб кетиши ,ҳам мумкин.
Кÿпгина оғир металлар ва бошқа баъзи моддалар тери орқали чиқиб кетади. Ёғсимон моддаларда ёмон эрийдиган баъзи моддалар, хусусан фосфорорганик препарат, ДДТ, ГХЦГ, альдрин каби хлорорганик бирикмалар ва бошқалар қондан сут безига ÿтиб, сут билан бирга чикиши ҳам мумкин.

Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling