Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар


Битирув малакавий ишининг мақсади


Download 377.93 Kb.
bet2/19
Sana16.02.2023
Hajmi377.93 Kb.
#1204252
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
жамиятлалида)

Битирув малакавий ишининг мақсади акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини назарий, услубий ҳамда ташкилий асосларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ва уларни такомиллаштириш йўналишларини тадқиқ қилиш асосида илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Битирув малакавий ишининг вазифалари. Битирув малакавий ишида қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланди :
- акциядорлик жамиятларидада бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг олдига қўйилган вазифаларни ўрганиш;
- акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисобига доир муомалаларнинг туркумларини ва уларнинг мазмун ҳамда моҳиятини тадқиқ қилиш;
- акциядорлик жамиятларида инвестицияларнинг аналитик ва синтетик ҳисобини ташкил этилишини ўрганиш;
- акциядорлик жамиятлари инвестицияларининг таҳлил қилиш асосида ўрганилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
- акциядорлик жамиятларида инвестициялар аудити натижаларини ўрганиш ҳамда камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш борасидаги таклифларни асослаш;
- акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.
Битирув малакавий иши объекти: Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ.
Мавзунинг илмий аҳамияти шундан иборатки, битирув малакавий ишида акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий тавсия ва таклиф­лардан рес­публикамизда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларини такомиллаштириш ва замонавийлаштиришда кенг фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, битирув малакавий ишининг кўпгина назарий қоидаларини олий ўқув юртлари ва коллежларда Бухгалтерия ҳисоби фанларини ўқитиш жараёнига тадбиқ этиш мақсадга мувофиқдир.
Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти унинг асосий натижаларини акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисобини юритиш, уларнинг молиявий ҳисобот шаклларида акс эттириш, таҳлил қилиш ва аудитини ташкил этиш бўйича услубий тавсияларни иш­лаб чиқишда қўллаш мумкинлиги билан белгиланади. Бундан ташқари, битирув малакавий иши натижалари акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисобот моддаларини баҳолаш, улар ҳисоби ва ҳисоботини содда­лаштириш ва молиявий ҳисоботда жорий давр бўйича инвестициялар тўғрисидаги ах­боротларни тўлиқ акс эттиришни таъминлайди.

Download 377.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling