Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар


Инвестициялар ҳисоби ва аудитини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий ва назарий асослари


Download 377.93 Kb.
bet4/19
Sana16.02.2023
Hajmi377.93 Kb.
#1204252
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
жамиятлалида)

1.2. Инвестициялар ҳисоби ва аудитини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий ва назарий асослари.
Маълумки, инвестицияларни мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юқори рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилади. Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун жалб қилинган махаллий ва хорижий инвестицияларни аниқ мақсадлар учун йўналтирилганлигини ҳамда унинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш бугунги куннинг энг муҳим устувор вазифаларидан бирига айланмоқда. Бу борада амалга оширилган ишлардан бири мамлакатимиз ҳукумати томонидан қабул қилинган бир қатор ҳуқуқий асосларни келтириб ўтиш даркор деб ҳисоблаймиз. Жумладан, инвестициялар, қолаверса хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг ҳуқуқий кафолати яратилганлигини ғурур билан эътироф этиш даркор. Буларга 1998 йил 4 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Қонуни ҳамда ҳудди шу санада қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоя чоралари тўғрисида"ги Қонунларини мисол тариқасида келтириш мумкиндир. Бу Қонунлар орқали бевосита мамлакатимизга жалб қилинган инвестицияларни ҳуқуқий асосларини ташкил этиш мумкин ҳисобланади.
Булардан ташқари Президентимиз қарорлари асосида республикамизда инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган бир қанча қарор ва дастурлар қабул қилиниб, ҳаётга кенг татбиқ этилаётлангигини муҳим ҳисобланади. Хусусан, Инвестиция дастури (2008 йил 2 октябрдаги ПҚ-969-сон), «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» давлат дастури (2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сон), «Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш» дастури (2009 йил 20 январдаги ПҚ-1041-сон) ҳамда «Қўшимча инфратузилма объектларини қуриш» дастури (2009 йил 17 мартдаги ПҚ-1073-сон) шулар жумласидандир. Булардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Инвестиция дастури тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини ҳам алоҳида келтириб ўтиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Шу билан бирга инвестициялар ҳисобни ташкил қилиш улардан самарали фаойдаланиш олимлларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда инвестициялар ҳисобини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ҳам яратилган. Жумладан, 1996 йилда қабул қилинган "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонун, шунингдек 12-сонли "Молиявий инвестициялар ҳисоби" номли Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти шулар жумласидандир.
12-сонли "Молиявий инвестициялар ҳисоби" номли Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартида молиявий инвестицияларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиниши ҳамда уларнинг мқсади келтириб ўтилган. Шу стандарга мувофиқ молиявий инвестицияларга қуйидагича таъриф берилган. Молиявий инвестициялар - хўжалик юритувчи субъект тасарруфидаги даромад олишга (фоиз, роялти, дивиденд ва ижара ҳақи шаклида) мўлжалланган, инвестиция қилинган сармоя қийматининг ортиши ёки инвестиция қилувчи компания бошқа наф олиш учун фойдаланадиган активлар.6
Шунингдек ушбу стандарда инвестицияларнинг таснифлари ҳам келтириб ўтилган. Қисқа муддатли (жорий) инвестициялар - муомала муддати 12 ойдан ошмайдиган осон реализасия қилинадиган инвестициялар.
Узоқ муддатли инвестициялар - қисқа муддатли (жорий) инвестициядан ташқари барча инвестициялар.
Кўчмас мулкка инвестиция - инвестиция қилувчи субъектнинг ёки инвестиция қилувчи субъект гуруҳига кирувчи бошқа субъектнинг ишлаб чиқариш фаолияти давомида фойдаланилмайдиган ер участкаларига ёки иморатларга инвестициялар.
Жорий қиймат - бир-бирига қарам бўлмаган хабардор, сотиб олишни хоҳлаган харидор билан хабардор, сотишни хоҳлаётган сотувчи ўртасида актив алмаштириладиган миқдор.
Бозор қиймати - активлар бозорида аниқланадиган инвестициялар миқдори.
Бозор - бозор қиймати (ёки бозор қийматини аниқлашга имкон берадиган бошқа бирор кўрсаткич) аниқланадиган активлар бозори мавжудлигини билдиради.
Шу билан бирга корхоналар томонидан жалб қилинган инвестицияларни буҳгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш ҳамда уларнинг турлари 12-сон "Молиявий инвестициялар ҳисоби" стандарт билан бирга 8- сон "Консолидасиялаштирилган молиявий ҳисоботлар ва авлод хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби" ва 14-сон "Молиявий ҳисоботда қўшма фаолиятда қатнашиш улушини акс эттириш" номли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БХМС) билан тартибга солинади.

Хўжалик юритувчи субъектларда инвестициялар ҳисобини ташкил қилишнинг назарий асослари


Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар, уларни таснифлаш ва ҳисобга олиш усули тўғрисидаги тушунча, хамда уларга оид ахборотни молиявий ҳисоботларда акс эттириш "Молиявий қўйилмалар ҳисоби" номли 12 -сон БХМС ларда ҳисобга олиб борилади.


Хўжалик юритувчи субъектларга инвестициялар турли мақсадлар учун йўналтирилади. Айримлар корхоналар учун инвастисия фаолият ташкил қилиш учун асосий унсурлардан бўлиб ҳисобланади. Бунда айрим инвестициялар сертификатлар билан такдим этилиши мумкин, бошқалари эса йўқ. Уларнинг мохияти, ўз эгасига тегишли бўлган ва одатда фоизлар келтирувчи пул суммасини ўзида акс эттирувчи қисқа муддатли ва узоқ муддатли савдо мажбуриятларидан бошқа хил мажбуриятлар шаклида такдим этилиши мумкин. Бошқа томондан, инвестициялар ўзида субъект даромадида қатнашиш улушини акс эттириши ҳам мумкин. Масалан акциядорлик капитали (акциялар)да қатнашиш улушини.
Айрим инвестициялар учун уларнинг бозор баҳоси белгиланиши мумкин бўлган фаол бозор ҳам мавжуд. Кучмас мулкка, яни ер участкалари ёки иморатларга оид инвестициялар ҳам бўлади, улар мохиятига кура инвестицияланаетган субъектнинг ёки инвестицияланаетган субъектлар ҳам киритиладиган айни ўша гурухга кирувчи субеектнинг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилмайдаиган, балки даромад олиш мақсадида ижарага берилади.
Инвестицияларга субъектнинг давлат қимматли қоғозлари (Облигациялар сертификатлар ва бошқалар)га оид инвестициялари шунингдек, ўзга юридик ва жисмоний исталган шаклларда берилган қарзлар киради. Инвестицияларнинг ўзига хос шакли бўлиб, ўз акцияларини ёки ўз устав капиталидаги қатнашиш улушини сотиб олишга оид хўжалик юритувчи субъектнинг харажатлари ҳисобланадилар.
Инвестицияларнинг иқтисодиётдаги роли ва аҳамиятини бизнинг фикримизча уч томонлама кўриб ўтиш мумкин. Биринчидан, фаолиятини юритиш ва уни ривожлантириш учун маблағ излаётган хўжалик юритувчи субъект инвесторларни жалб этиш оркали керакли маблағ билан таъминланиб, фаолиятини янада ривожлантиришга эришади ва табиийки, молиявий холати яхшиланиб, юқори кўрсаткичга эришиши орқали жамият ва давлат олдидаги бурчини уддалайди ҳамда солиқ суммларини тўлаш орқали бюджетга ўз улушини қўшади. Иккинчи томондан эса, вақтинча бўш маблағларга эга бўлган субъект уни инвестиция сифатида жалб этиши орқали маълум бир миқдорда ижобий молиявий кўрсаткичга эга бўлади ҳамда ундан солиқ суммаларини тўлаш орқали жамият ва давлат олдидаги ўз бурчини ўтайди. Учинчи томондан давлат боқиманда корхонани маблағ билан таъминлашдан озод бўлади ҳамда инвестицияни жалб этган ва инвестиция сифатида маблағини қуйган субъектларнинг молиявий фаолияти ривожланишидан манфаатдор бўлади.
Юқоридагилардан мулоҳаза қилиб, шуни таъкидлаш мумкинки, инвестицион фаолият жамият учун, халқ хўжалигини ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этади. Бизнинг фикримизча, хорижий инвесторларни мамлакатимиз инвестицион фаолиятига янада кенгрок жалб этиш ҳам муҳим заруриятлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Молиявий инвестицияларни харид қилиш чоғида улар харид қиймати бўйича баҳоланади ва бу қийматга брокерлар хизмати учун тўланган ҳақ, банк хизмати учун тўловлар, божлар ва бошқа харажатлар киритилади.
Агар инвестиция акцияларни эмиссия қилиш ёки бошқа қимматли қоғозлар чиқариш йўли билан тўлалигича ёки қисман олинаётган бўлса, у ҳолда харид қиймати чиқарилган қимматли қогозларнинг жорий қийматига тенг бўлади, яъни
Молиявий инвестицияларни таснифлаш қуйидаги 1.2.1-расмда келтирилган.


1.2.1-расм. Молиявий инвестицияларни таснифлаш асослари
Манба: 12 -сонли БХМС маълумотлари.
Қимматли қогозларнинг номинал қийматига тенг бўлмайди. Агар инвестиция бошқа активга алмаштириб тўла ёки қисман олинган бўлса, у ҳолда инвестиция қиймати топширилган активнинг жорий қийматига қараб аниқланади.
Инвестицияларни олинган пайтгача бўлган давр учун фоизлар улуши, ҳисобланган дивидендларни ўз ичига олган харид қиймати бўйича харид қилиш харидор томонидан сотувчига тўланган фоизлар миқдорини чиқариб ташлаб, харид қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Инвестицияларнинг харид қиймати билан қарзга берилган қимматли қогозларни тўлаш қиймати ўртасидаги тафовут (дисконт ёки харид қилиш чоғида мукофот тарзида берилган маблағ) инвестор томонидан инвестициялар бўйича доимий даромад бўлиши учун харид қилинган пайтдан бошлаб қарз тўланган пайтгача ҳисобдан ўчирилади.7
Инвестициялар муддатига кўра узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларга бўлинади.
Қисқа муддатли ёки жорий инвестициялар ўзида муоммала муддати 12 ойдан ошмайдиган енгил сотиладиган моддий активларнинг харид қилинишига оид харажатларни акс эттиради. Улар бухгалтерия хисобида 5810 "Қисқа муддатли молиявий қуйилмалар" баланс счетида оборот маблағлар сифатида куйидагиларни акс эттиради:

  • Облигациялар, давлат ва махаллий қарзлар турли корхоналар ва тадбиркорларнинг шунга ў5ЪЪхшаш қимматли қоғозларини олишга оид қисқа муддатли харажатлар харакати ва колдиклари;

  • банкнинг депозит счетига ёки ўзга хил айни ухшаш куйилмаларнига жалб қилинган пул маблагларининг харакати ва колдиклари;

  • жисмоний ва юридик шахсларга берилган қисқа муддатли пул ва ўзга хил карзларнинг харакати;

Жорий инвестициялар улуши еки карзни қимматбаҳо қоғозлар куринишида бўлади. Улушли киммматбаҳо қоғозлар яни акциялар молиявий инструмент сифатида, мулк ( капитал) сотиш еки олиш ва унга эгалик қилиш хуқуқини тасдиқлайдиган хужжат бўлиб ҳисобланади. Улушли қимматли қоғозлар одатда оддий ва имтиёзли акцияларга бўлинади.
Агар қисқа муддатли молиявий инвестициялар харид ва бозор қийматларидан энг кам баҳоланиш бўйича ҳисобга олинадиган бўлса, балансдаги қиймати умуман барча инвестициялар қиймати асосида ёки инвестициялар турлари бўйича ёхуд алоҳида инвестициялар асосида аниқланади.
Қисқа муддатли инвестициялар бозор қийматининг ўзгаришидан келадиган даромад ёки зарар шу даромад ёки зарар содир бўлган ҳисобот даврида тан олинади.
Оддий акциялар - бу унинг эгасига корпорасияга шериклик қилиш шунингдек унинг активларига эгалик кииш хуқуқини берадиган қимматбаҳо қоғоздир.
Имтиёзли акция - акциянинг ўзгача тури ҳисобланиб, одатда олдиндан дивидент даражаси белгиланиб, унинг эгалари оддий акцияга нисбатан компания фойда активларидан устунрок фойдаланиш хуқуқига эгаси бўлишини акс эттирадиган хужжатдир.
Қарзли қимматбаҳо қоғозларга Облигациялар, хазина векселлари, депозит сертификатлари киради. Облигация -бу молиявий инструмент бўлиб, инвестор олдидаги эммитентнинг мажбуриятини ифодалайди. Облигациялар белгиланган муддатда туланиши хамда фоизларни малум давр мобайнида тулаб борилиши талаб қилинади. Облигация эгалари компанияда унинг улушини ифодаловчи сертификатга эга бўлади.
Облигацияларнинг куйидаги турлари мавжуд :
а) таминланган - фоизларни тулашни кафолатлаш мақсадида малум ўз активлари оркали тулашни билдиради.
б) таминланмаган - оддий кредит сифатида чиқарилади ва даво хуқуқи мавжуд эмас.
в) мустахкамланган - бир вактда чиқарилган Облигацияларнинг хаммаси бир вактда туланади.
г) сериялаб тўланадиган - Облигациялар малум бир давр оралигида кисман туланади.
д) кайд этилган -эмитент китобига унинг эгасининг исми ва ўзи кайд этилади.
е) купонли (кайд этилмайдиган) - фоизлар суммаси ва уларнинг тулов муддатлари езиладиган купонли Облигациялар.
Узоқ муддатли молиявий куйилмалар - бу узоқ муоммала муддатига эга бўлган (12 ойдан ортик ) активларнинг сотиб олинишига оид куйилмалардир. Улар бухгалтерия ҳисобида 0600-"Узоқ муддатли молиявий куйилмалар" баланс счетида узоқ муддатли активлар сифатида, куйидагиларни ҳисобга олган холда юритилади:

  • бошқа акциядорлик жамиятлари акция ва бошқа субъектларнинг, шу жумладан шуба субъектларининг устав капиталларига оид узоқ муддатли куйилма мавжудлиги ва харакати;

  • давлат ва махаллий карзлар Облигациялар сертификатлар ва тижорат банклари, хужалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлик тўзилмаларининг шунга ухшаш қимматли қоғозларига оид узоқ муддатли инвестициялар;

  • субъектларга, ўзга хил тадбиркорлик тўзилмаларига берилган узоқ муддатли пул ва бошқа карзларга оид карзлар харакати.

Узоқ муддатли инвестициялар харид қиймати бўйича ҳисобга олинади. Узоқ муддатли инвестицияларнинг қиймати муқаррар камайиб борган тақдирда бу инвестицияларнинг баланс қиймати ҳар бир инвестиция бўйича алоҳида камайтирилиши лозим. Бундай ҳолларда хатарнинг турлари, инвестиция қилинаётган субъектда инвесторнинг улуши эътиборга олинади.
Узоқ муддатли инвестициялар баланс қийматининг вақтинча пасайиши ҳисобда акс эттирилмайди.
Шунингдек, молиявий куйилмаларни қаерда ва нимага сарфланишига кура турларга ажратиш лозим. Масалан, қишлоқ хўжалигидаги асосий воситаларга еки саноатдаги материаллар олинишига кура, сарфланишига туркумланиши мумкин. Бу юл орқали киритилаетган қуйилмаларнинг канчалик самара келтираетганлигини ёхуд унинг истиқболини хамда унинг сарфланиши устидаги кучли назоратни аникдаш мумкин. Яни бу усул хозирги ривожланаетган бозор иқтисоди шароитида ўз маблагларидан янада самаралирок фойдаланиш имконини яратиш билан бирга ривожланишга мухтож сохаларни ривожланишга олиб келади.
Мулк, шу жумладан қимматли қоғозлар ҳам бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида ўз аксини топиши учун бахоланиши лозим.
Қимматли қоғозларни бахолашда асосан, номинал, эмиссион, бозор, тугатилиш, баланс, дисконт ва қийматларнинг бошқа турлари кулланилади.8
Қимматли қоғозларни бахолашнинг кайси турларини куллаш уларни ҳисобга олувчи субъект мқаомига боғлиқ бўлади, чунки эмитент учун бахолашнинг маълум бир хили хос бўлса, инвесторлар учун бошқа тури хосдир. Хусусан, эмитент чиқарган қимматли қоғозлар номинал, эмиссион, бозор, сотиб олинадиган, тугатилиш қийматларида ҳамда соф активлардан келиб чиқган холда, акциялар қийматида акс эттирилса, номинал, бозор ва кайта бахолаш қийматлари инвестор учун бахолашнинг асосий турлари саналади.
Номинал қиймат, асосан акция ва Облигацияларнинг мажбурий реквизити сифатида мавжуд бўлиб, у эмиссия жараёнида, яъни қимматли қоғозларнинг бирламчи жойлаштирилиш босқичига хосдир. Масалан, акциянинг номинал қиймати корхонанинг устав капиталини шакллантириш даврида, унинг қанча кисми хар бир акцияга тўғри келишини курсатса, Облигацияларнинг номинал қиймати, ўз навбатида, эмитент олган қарзнинг муддати тугаши билан кредиторга қанча тулаш лозимлигини курсатади.
Эмиссион қиймат деганда, қимматли қоғозларнинг бирламчи жойлаштириш жараёнида, эмитент томонидан таклиф этилаётган қиймат тушунилади. Шу уринда эмиссион қиймат қимматли қоғозларнинг номинал қиймати билан мос келиши ёки мос келмаслиги ҳам мумкин.
Бухгалтерия ҳисобининг 12-сонли "Молиявий инвестициялар ҳисоби"Миллий стандартига мувофик, бозор қиймати бу актив бозорда аникланадиган инвестициялар суммасидир.
Қимматли қоғозларнинг бозор қийматини бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши, мавжуд меъёрий хужжатларда уни шаклланиш механизми сифатида ҳисобга олиш услуби ишлаб чиқарилмаганлиги кўзга ташланади. Чунончи, бухгалтерия ҳисобининг 12-сонли миллий стандартига асосан, корхоналарнинг акция ва бошқа қимматли қоғозларнинг бозор қийматида бахолашда биржа ёки махсус кимошди савдолари котировкасини мунтазам чоп этилган холатда олиш мумкинлиги кўрсатилган. Бундай холда, амалдаги конунчиликда баъзи бир ноаникликларни учратиш мумкин:

  • биринчидан, алохида утказилаётган махсус кимошди савдолари, тасодифий ёки атайин уюштирилган ажиоташ холатни уйготиш мқасадида шаклланган бахоларни кмматли қоғознинг бозор қиймати (уни кайта бахолашда ишлатиш мқасадида) деб караш мумкин;

  • иккинчидан, нима учун биржадан ташки савдо натижалари (махсус кимошди савдоларидан ташкари)га бозор қиймати сифатида караш мумкин эмас. Агарда, бир хил қимматли қоғозларнинг бир нечта биржа ва биржадан ташкари майдончаларда мунтазам ёки даврий сотилиш мумкинлигини инобатга олсак,масала бундан ҳам чигаллашади.

Сотиб олиш қиймати - эмитентнинг бозор конъюнктурасини ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, ўз акцияларини сотиб олиши ёки Облигацияларини муддатидан илгари сотиб олиш учун тулайдиган суммадир. Сотиб олиш қиймати бозор ёки номинал қиймати билан мос келиши ёки ҳисоб-китоб юли билан ҳам аникланиши мумкин.
Ўз акцияларини бахолаш соф активлар қийматидан келиб чиққан холда, бир дона акцияга тўғри келадиган ўз маблағлари хажмини белгилайди. Ўз акциялари қиймати соф активлар қийматидан келиб чиққан холда , баланс қиймати номини олди.
Бироқ, БХМС га мувофик, "Баланс қиймати - ҳисобот давридаги бухгалтерия балансида курсатилган актив ва мажбуриятлар қиймати"ни ифодалайди. Шунинг учун, "акцияларнинг баланс қиймати" иборасини куллаш мобайнида ўз акцияларининг қиймати соф активлар қийматидан келиб чиқиши керакми ёки акцияларни ҳисобга олиш буйича умум қабул қилинган усулга ёндошиш керакми, деган савол тугилиши табаийдир.
Шуни айтиш жоизки, ҳозирда, бухгалтерия ҳисобининг 12-сонли миллий стандартида узоқ муддатли молиявий инвестицияларни кайта бахолаш қийматида, молиявий ҳисоботларда акс эттириш мумкинлиги курсатилган бўлсада, уни ҳисоблаш тартиби факатгина хусусийлаштирилган инвестиция фондлари учун ишлаб чиқилган.

Download 377.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling