Р ежа Кириш I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар


Download 377.93 Kb.
bet3/19
Sana16.02.2023
Hajmi377.93 Kb.
#1204252
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
жамиятлалида)

Битирув малакавий ишининг илмий янгиликлари. Илмий янгиликларни ташкил этувчи энг муҳим хулоса ва таклифлар қуйидагилардан иборат:
- акциядорлик жамиятларида бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг олдига қўйилган вазифалар ўрганилди;
- акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисобига доир муомалаларнинг туркумлари ва уларнинг мазмуни ҳамда моҳияти тадқиқ қилинди;
- акциядорлик жамиятларида инвестицияларнинг аналитик ва синтетик ҳисобини ташкил этилиши ўрганилди;
- акциядорлик жамиятлари инвестицияларининг таҳлил қилиш асосида ўрганилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди;
- акциядорлик жамиятларида инвестициялар аудити натижаларини ўрганиш ҳамда камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш борасидаги таклифлар асосланди;
- акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди;


Битирув малакавий иши предмети бўлиб, акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш масалалари ҳисобланади.
Илмий изланишлар жараёнида акциядорлик жамиятларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини ҳозирги ҳолатини мукаммал ўрганиш мақсадида Битирув малакавий иши объекти Қашқадарё вилояти “Бешкент пахта тозалаш” АЖ нинг маълумотлари асос қилиб олинди.
Илмий ишнинг таркибий тузилиши ва ҳажми. Тадқиқот кириш, маз­мунан узвий боғланган учта боб, хулосалар, ----та жадвал, ---та расм, адабиётлар рўйхати ҳамда ----та иловаларни мужассамлаштирган ---- бетлик матнни ташкил этади.


I боб. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестициялар
ҳисоби ва аудитининг назарий асослари.


1.1. Мамлакатимиз иқтисодиётида инвестицияларнинг тутган ўрни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг мақсад ва вазифалари.

Ҳар бир мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини янада ривожлантиришда инвестициялар- нинг ўрни беқиёсдир. Инвестициялар мамлакат иқтисодиёти, қолаверса корхоналар иқтисодиёти учун муҳим аҳамият касб этади.


Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида мамлакатимиз иқтисодиётида инвестицион фаолияни танқидий таҳлил қилар экан, қуйидагиларни алоҳида таъкидладилар “Кўпгина инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш чўзиб юборилмоқда. Ички бозоримизнинг кўплаб товарларга бўлган эҳтиёжи 50 фоиз даражасида ҳам қондирилмаяпти. Экспорт бўйича топшириқлар барбод қилинган.
Мамлакатимиз ҳудудларига салмоқли инвестицияларни киритишга доир муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шу сабабли тажриба лойиҳаси тариқасида Миллий банк мисолида қуйидаги тизимни жорий этиш бўйича таклиф киритаман.
Банк инвестиция фаолиятига ўз маблағлари билан бирга, ташқаридан молиялаштириш манбаларини жалб этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиши керак.
Хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича ишлар қандай аҳволда экани танқидий таҳлилни талаб этади. Бундай инвестицияларнинг улуши 30 фоизга тушиб қолган. ”2
...мамлакатимиз ҳудудларига хорижий инвестицияларни жалб этиш ўта қониқарсиз аҳволда қолмоқда.
Биргина мисол : Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё вилоятларида атиги 18 та лойиҳани амалга оширишга 55 миллион доллар ёки ҳар бир лойиҳага ўртача 3 миллион доллардан хорижий инвестиция жалб этилган.
Ана шу ҳудудларнинг саноати ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича мамлакат Президенти томонидан тасдиқланган махсус дастурлар амалга оширилаётган бир шароитда бу албатта етарли эмас.
Мамлакат Президенти Ш.М.Мирзиеёв томонидан вилоят ҳокимлари ҳар чорак якунига кўра тижорат банклари билан биргаликда хорижий инвестицияларни олиб кириш бўйича ишларнинг қандай аҳволда экани тўғрисида шахсан Президентга ахборотнома киритиш лозимлиги таъкидланди.
Мамлакатимизда ўтган йилги ҳолатни таҳлили бўйича иқтисодиёт ўсишининг юқори суръатлари ва инвестиция ресурсларига ўсиб бораётган талабни қаноатлантириш бир-бирига мувофиқ эмас.
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ривожланишида, ишлаб чиқаришни кенгайтиришида, техник ва технологик жиҳатда модернизациялашда инвестицтиялар муҳим ўрин тутади.
Инвестицияларни мамлакат иқтисодиёти учун нечоғлиқ муҳим аҳамият касб этишини англатган ҳолда – “Ўтган йили - деб таъкидлаб ўтган этди Ш.М.Мирзиеёв- иқтисодиётга 16,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёки 2015 йилга нисбатан 9,6 фоизга кўп инвестициялар йўналтирилди. Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 11,3 фоизга ўсди ва 3,7 миллиард доллардан ошиб кетди. Умумий қиймати 5,2 миллиард доллар бўлган 164 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш якунланди. Шу жумладан, “ЖМ Ўзбекистон” акциядорлик жамиятида “Т-250” моделдаги енгил автомобилларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди, Жиззах вилоятида цемент заводи кенгайтирилди, Толимаржон иссиқлик энергия станциясида қуввати 900 МВт бўлган буғ-газ қурилмалари ҳамда Ангрен иссиқлик энергия станциясида қуввати 150 МВт бўлган юқори кулли кўмирни ёқувчи энергия блоки ишга туширилди. 
Фарғона водийси вилоятларини мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган, Қамчиқ тоғли довони орқали ўтувчи 19 километрлик ноёб туннелга эга бўлган электрлаштирилган янги Ангрен – Поп темир йўл линияси қурилди. Тошкент – Бухоро маршрути ва қарама-қарши йўналиш бўйича юқори тезланишли “Афросиёб” йўловчи ташувчи электропоездлар ҳаракати ташкил этилди.”
Инвестициялар мамлакат иқтисодиётнинг стратегик йўналишларини белгилашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Иқтисодиётни модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни диверсификасиялаш шароитида инвестициялардан самарали фойдаланиш, яъни бугунги кунда барча хўжалик юритувчи субъектлар, мулкчилик шаклидан катъий назар корхона, ташкилот, фирма ва жисмоний шахсларнинг хўжалик фаолиятини самарали ташкил қилишда унинг рентабеллик даражасини ошишига ҳамда унинг ривожланиш истиқболини белгилаб беришга хизмат қилади. Корхона фаолиятига жалб қилинган инвестициялар биринчи навбатда реал хўжалик ҳисобини жорий этиш имконини беради, ўз харажатларини ўзи қоплаш, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш, давлат корхоналари билан бир каторда кичиқ, мустакил жамоа, қушма ва шахсий корхоналар тузишга якиндан кумак беради.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият юритишида инвестиция фаолияти мухим унсур бўлиб ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектлар ўз маблағларидан унумли фойдаланишлари лозим, яъни бошқа субъектлар фаолиятига фойда олиш мақсадида маблағ киритишлари керак бўлади. Даромад олишнинг усулларидан бири бошқа субъектларнинг фойда тақсимотида иштирок этиш учун вактинчалик бўш турган маблағларни самарали фойдаланишдир.
Инвестиция инглизча и investment сўзидан олинган бўлиб, сармоя қўйиш деган маънони англатади. Ўзбекистон Республикасининг "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддасига биноан, "Инвестициялар - иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлардир".3
Бизнинг фикримизча инвестициялар деганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. Иқтисодий категория сифатида инвестициялар қуйидагича таснифланиши: бирламчи капитални кўпайтириш мақсадида капитални тадбиркорлик объектларига жойлаштириш; инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида инветсиция фаолияти иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлари. Амалиётда "инвестициялар" тушунчасини "капитал қўйилмалар" тушунчаси сифатида ҳам ишлатилади. Инвестициялар капитал қуйилмага нисбатан кенг мазмунли ва кенг қамровли тушунчадир.
Бу борада айрим олимларнинг фикрларини келтириб ўтиш жоиздир. Жумладан, У.Шарп инвестицияларга қуйидагича таъриф беради: «Реал инвестициялар асосан моддий активларга (ер, ускуналар, заводлар) қилинган инвестициялардир. Молиявий инвестициялар бу қоғозда битилган шартномалардир. Буларга оддий акциялар ва Облигациялар киради. Ривожланаётган иқтисодиётда инвестицияларнинг асосий қисми реал инвестицияларга тегишлидир. Ривожланган иқтисодиётда эса инвестицияларнинг асосий қисми молиявий инвестициялаш институтларининг кенг миқёсида ривожланиши реал инвестицияларнинг усишига сабабчи бўлади. Инвестицияларнинг бу икки шакли бир-бири билан рақобатлашувчи эмас, балки бир-бирини тулдирувчидир».4 Лоренц Дж. Гитман ва Майкл Д. Джонкнинг «Инвестициялаш асослари» асарида инвестицияларга қуйидагича таъриф берилади: Инвестиция молиявий натижалар олишни кўзлаб акция ва Облигацияларни сотиб олишни англатади: булар реал активларни белгилайди, масалан, у ёки бу товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун машиналарни олишни назарда тутади.
А.А.Каримовнинг фикрича "Молиявий инвкстисиялар - даромад олиш (фоизлар, роялти, дивидентлар ва ижара ҳақи сингари) ва асосий капитал қийматини кўпайтириш мақсадида унинг тасарруфида бўлган корхона активларидир".
Яна бир иқтисодчи олим М.К.Пардаевнинг таъриф беришича, "Инвестиция деганда мулкдорларнинг инвесторнинг пул маблағи, қимматли қоғозлари, техникаси ва технолгияси, машина ва жихозларини, мулкка эгалик хуқуқи, интеллктуал мулки кабиларни ижтимоий ва иқтисодий жихатидан фойда олиш мқасадида тадбиркор фалиятига қуйиш тушунилади".5
Умуман олганда инвестициялар кенг маънода мамлакат иқтисодиётини ўстириш ва ривожлантиришни молиялаштириш учун зарур бўладиган молиявий маблағлар манбаини англатади.
Инвестициялар турли шаклларда амалга оширилади ва уларни таҳлил қилиш, режалаштириш учун алоҳида хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда гуруҳлаштирилади.
Қўйилиш объектига қараб инвестициялар реал ва молиявий шаклларга ажратилади.
Реал инвестициялар (капитал қуйилмалар) - пул маблағларини корхонанинг моддий ва номоддий активларига сарфланишидан иборат.
Моддий инвестициялар асосий капиталнинг элементларини сотиб олиш билан боғлиқ бўлиб, кўпчилик ҳолларда инвестицион лойиҳалар доирасида амалга оширилади. Шунинг учун шахсий маблағлар билан бирга қарзга олинган маблағлар ҳам фойдаланилиши мумкин. Номоддий инвестициялар номоддий бойликлар яратилаётганда амалга оширилиб, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш, янги маҳсулотларнинг намуналарини яратишга сарфларни мужассамлаштиради.
Асосий фондларга сарфланган реал инвестициялар мақсади сарфланиш йўналишлари ва бошқа кўрсаткичларга кура ҳудудлараро, тармоқлараро, технологик, қайта ишлаб чиқариш таркибларига эга. Асосий фондларга сарфланган инвестицияларни, уларнинг актив (машиналар, асбоб-ускуналар) ва пассив (бино, иншоотлар) қисмларини ташкил этиш учун сарфланган умумий ҳаракат йиғиндисидаги улуши инвестицияларнинг технологик таркибини ташкил этади. Қайта ишлаб чиқариш таркиби инвестицияларнинг қандай мақсадларга йўналтирилганлиги; янги қурилишга, ишлаб турган корхоналарни кенгайтиришга, реконструкцияга ва янги техника билан қайта қуроллантиришга жалб қилинган харажатларни умумий харажатлардаги ҳар бирининг нисбий жиҳатдан улушини курсатади. Инвестицияларнинг ҳудудлараро ва тармақлараро таркиби эса уларнинг нисбий жиҳатдан ҳудудлар ва тармокдар буйича тақсимотини билдиради.
Реал инвестицияларни тавсифномалаш уларни ҳажми ва даромад меъёрлари асосида олиб борилади. Инвестициялар ҳажми ўзлаштириладиган қуйилмалар қийматини ифодалайди, инвестициялар миқдори эса уларнинг ҳажмини ЯММга ёки ЯИМга бўлган нисбатини ифодалайди.
Молиявий инвестициялар капитални, тўлов ва молиявий мажбуриятларнинг барча турларини ўзида мужассамлаштирувчи, молиявий активларга жойлаштирилишини англатади. Ушбу молиявий воситаларнинг энг муҳимлари қимматли қоғозлардир: улушли (акциялар) ва қарз (Облигациялар).
Реал инвестициялардан фарқли улароқ молиявий инвестицияларни кўпроқ портфель инвестициялар деб аташади, чунки бу ҳолда инвесторнинг асосий мақсади бўлиб молиявий активларнинг мукаммал йиғмасини (инвестициялар портфелини) шакллантириш ва қимматбаҳо қоғозлар билан амалга ошириладиган турли операсияларни бошқариш ҳисобланади.
Мулкчилик шаклларидан келиб чиққан ҳолда инвестициялар хусусий, давлат, қўшма ва хорижий шаклларга ажратилади. Хусусий инвестициялар нодавлат юридик шахсларининг ва фуқароларнинг маблағларини тадбиркорлик фаолияти объектларига қуйилишини англатади. Давлат инвестициялари давлат бюджети ва давлат корхоналарининг маблағларини жойлаштириш орқали намоён бўлади.
Инвестициялар ҳисоб ва аудитининг қуйидаги вазифалари мавжуд:
- хўжалик субъектларида бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг олдига қўйилган вазифаларни ўрганиш;
- хўжалик субъектларида инвестициялар ҳисобига доир муомалаларнинг туркумларини ва уларнинг мазмун ҳамда моҳиятини тадқиқ қилиш;
- хўжалик субъектларида инвестицияларнинг аналитик ва синтетик ҳисобини ташкил этилишини ўрганиш;
- хўжалик субъектлари инвестицияларининг таҳлил қилиш асосида ўрганилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
- хўжалик субъектларида инвестициялар аудити натижаларини ўрганиш ҳамда камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш борасидаги таклифларни асослаш;
- хўжалик субъектларида инвестициялар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

Download 377.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling