Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
Математика, эҳтимолар назарияси, табиий ва ижтимоий
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
Математика, эҳтимолар назарияси, табиий ва ижтимоий
жараёнларни математик моделлаш, информатика ва ҳисоблаш техникаси соҳасидаги тадқиқотлар. Ўзбекистоннинг ўз астраномия мактаби шаклланган бўлиб, унга бир вақтлар Беруний, Улуғбек ва Ғиёсиддин Жамшид асос солган эдилар. 1930 йилда қурилган Улуғбек номидаги китоб халқаро кенглик станциясида ишлаётган ўзбек олимлари АҚШ, Италия, Япония олимлари ва мутахассислари билан биргаликда Ер юзасида унинг қутблари ҳаракатланишини ўрганиб бормоқда. 2. Геологик жараёнларнинг қонуниятларини ўрганиш билан боғлиқ бўлган тадқиқотлар. 3. Молекуляр генетика, ген-ҳужайра инженерияси, биотехнология соҳасидаги тадқиқотлар. 4. Моддаларнинг комплекс физикавий-кимёвий хоссаларини ўрганиш билан боғлиқ бўлган тадқиқотлар. 81 5. Жаҳон ва мамлакатимиз тарихини, Ўзбекистоннинг маданий ва маънавий меросини, ўзбек тили, адабиёти ва фальклорининг тарихий ва ҳозирги ривожланишини ҳар томонлама тадқиқ қилиш 9 . Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев янги йил арафасида 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимиз етакчи илм-фан намоёндалари билан учрашиб, “Илм-фан ютуқлари - тараққиётнинг муҳим омили“ мавзусида суҳбатлашди. 2016 йили декабрида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисидаги фармонида мамлакатимиз ижтимоий- иқтисодий тарақиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустахкамлаш, академиклар фаолиятини хар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар таёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш мақсадида бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланган. Илм-фан билан шуғулланиш, янги кашфиёт ва ихтиролар қилиш игна билан қудуқ қазишдек гап, деди Президентимиз. Мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон миқёсида эътироф этилган олимлар кўп. Улар ўз мактабларини яратиши, шогирдлар табриялаши лозим 10 . Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди учрашувларида илгари сурилган таклифлар, жумладан, замонавий технопарклар, Академиклар шаҳарчасида эркин иқтисодий ҳудуд мақомига эга бўлган Инновацион марказ ташкил этиш бўйича ташаббуси илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассалари ва саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш, соҳага махаллий ва хорижий инвистицияларни кенг жалб этиш имконини бериши илм-фан аҳли томонидан алоҳида таъкидланди. Учрашувда Ўзбекистон Фанлар Академияси президенти Ш.Солихов, Фанлар академияси академиклари А.Каюмов, М.Салоҳиддинов, Р.Убайдуллаева, С.Рашидова, А.Гулишкова, Т.Даминов, Ж.Бозорбоев, Б.Йўлдошов, Б.Назаров ва бошқалар ўз фикирларини баён этишди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралда “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилинди. 2017 йил 17 февралда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ташкил этилди. Илмий мактабларнинг парадигмал ва локал даражалари фарқланади. 9 Каримов И А Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.-Т.: “Ўзбекистон”,1997. - 252-266 бетлар. 10 Мирзиёев Ш.М. Илм-фан ютуқлари Ватанимиз равнақига хизмат қилсин. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. - 1-жилд. – Т.: “Ўзбекистон”, 2017. – 166- 189-бетлар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling