Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
Таълим тизимидаги инновация ва
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.2.1-Чизма 5.2.2-Чизма
- 5.2.3-Чизма Ҳар қандай метод
Таълим тизимидаги инновация ва
креатив ёндашувлар асосида Муҳаммад Хоразмий ва Мирзо Улуғбек номлари билан аталадиган, аниқ фанлар чуқур ўқитиладиган махсус мактаблар ташкил этилди. Шавкат Мирзиёев, 2017 йил 22 декабрь 85 5.2. МЕТОДЛАРНИНГ ТАСНИФИ Метод - (юнонча усул) - кенг маънода йўл, ижодий фаолиятнинг ҳар қандай шакли каби маъноларни англатади. Метод у ёки бу шаклда маълум қоида, тартиб, усул, ҳаракат ва билим мезонларининг йиғиндиси ҳамдир. У тамойиллар, талаблар тизими бўлиб, субъектни аниқ вазифани бажаришга, фаолиятнинг шу соҳада маълум натижаларга эришиш сари йўналтиради. У ҳақиқатни излашда вақт, кучни тежайди, мақсадга энг яқин ва осон йўл билан етишишга ёрдам беради. 5.2.1-Чизма 5.2.2-Чизма Методнинг асосий вазифаси- фаолиятнинг билим ва бошқа шаклларини бошқарувдан иборат. Бироқ: 1) Метод ва методологик муаммоларнинг ролини инкор қилиш ёки тўғри баҳоламаслик (“методологик негавизм”). 2) Методнинг аҳамиятини бўрттириш, мутлоқлаштириш, уни барча масалаларнинг калити, илмий янгиликларни яратишнинг энг қулай воситаси (методологик эйфория), деб тушуниш нотўғридир. 86 Метод билан назария - жуда яқин тушунчалар. Улар бир-биридан ажралмаган, бир-бирига ўтиб туради. Аммо уларнинг фарқли жиҳатлари ҳам мавжуд. Назария ва методнинг асосий фарқлари: 5.2.3-Чизма Ҳар қандай метод: 1. Муайян назария асосида яратилади ва тадқиқотнинг зарурий шартидир. 2. Ҳар бир методнинг самарадорлиги унинг чуқур мазмун ва моҳиятига боғлиқ бўлиб, назариянинг фундаменталлиги билан асосланади. 3. Метод мазмуни кенгайиб боради ва билим чуқурлашувига олиб келади. 4. Илмий билишда илмий натижа, предметнинг моҳиятини англаш, метод ҳақиқий бўлмоғи зарур. 5. Предмет ва методни бир-биридан айри тушуниш мумкин эмас. 6. Метод билишнинг хусусиятлари ўзгариши билан ўзгариб боради. 7. Илмий тадқиқот предметга дахлдор далилларни билишни танлаб қилади. 8. Тадқиқот (объект) предметининг мазмуни билан боғлиқ. 9. Метод субъект билан чамбарчас боғлиқ (“Инсон умумметодологиянинг марказидир”, Фейербах). 10. Ҳар қандай метод у ёки бу даражада бошқарув қуроли вазифасини бажаради. 11. Метод субъект ва объект билан диалектик алоқада ривожланади. Метод методикада конкретлашади. Методика далилий материалларни йиғиш ва саралаш воситаси, аниқ фаолият туридир. Метод методологик тамойилларга асосланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling