Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби.
5.1.1-Чизма. Илмий мактабда: 1. Ўзига хос инновацион механизмлар амал қилади. 2. Уларнинг пайдо бўлиши доимо янги ғояларни амалиётга жорий қилишда шу ғояга акс ғояни илгари сурувчи оппонентлар билан курашида шаклланади. 3. Янги ғоялар илгаридан қотиб қолган эски ғоялардан амалий аҳамияти билан устуворлик қилади. 4. Илмий мактаб вакиллари шу ғояни ҳимоя қилиб, уни амалиётга жорий қилинишининг гаровидир. 5. Илмий мактабларда устознинг раҳбрлик маҳорати ва илмий салоҳияти, олимлик масъулияти муҳим аҳамиятга эга. 6. Илмий мактаблар назарий концепцияларни ривожлантиришга йўналтирилган илмий ғоялар мажмуи шаклида намоён бўлади. 7. Илмий мактаблар ўз ғоя ва аҳамиятига кўра бир биридан фарқланади. 8. Илмий мактабларнинг ўзига хос хусусияти ғояларни умумлштириш хоссасига эгалигидир. 9. Илмий мактабларда индивидуал тадқиқот олиб бориш методи шаклланади. Бугунги кунда давлатимиз раҳбари илмий мактаблар фаолиятига катта эътибор қаратмоқда. 83 1. Улуғ аждодимиз Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ахборот- коммуникация технологиялари йўналишига оид чуқурлаштириб ўқишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги “Муҳаммад ал- Хоразмий номидаги ахборот технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори асосида). Уч ой ичида республиканинг мактаб ёшидаги иқтидорли ўқувчиларга математика, физика, информатика фанларини интеграциялашган ҳолда қамраб олган кўрик танлов натижаларига кўра бериладиган “Муҳаммад ал- Хоразмий издошлари” ноли мукофот таъсис этиш белгиланди.2017-2018 ўқув йилидан бошлаб 5-синфга танлов асосида амалга оширилди. 2. Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги “Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва “Астрономия ва Аэроновтика боғини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори). Бу мактаб астронмия институти қошидаги математика, астрономия, физика ва информатика фанларини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернати ташкил этилди. 200 нафар ўқувчи таҳсил олади, 150 ўринли турар жой биноси барпо этилди. Қарорга мувофиқ 2018-2019 ўқув йиллари мактабга 7-синфдан бошлаб ҳар синфга 20 нафар ўқувчи қабул қилинди. Ихтисослаштирилган мактабнинг ташкил этилиши - республикада ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш, келажак авлодни буюк аждодларимизга муносиб этиб тарбиялаш, давр талабларига дадил жавоб бера оладиган мутахассисиларга бўлган катта эҳтиёжни қондиришга хизмат қилади. 11 Шунингдек, мазкур қарор мақсадини амалиётда жорий этиш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда изланувчан ёшларни илмий тадқиқот йўналишида тайёрлашга хизмат қилади. 11 “Халқ сўзи”, 2017 йил 15 сентябрь Download 4.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling