Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Ҳозирги вақтда мамлакатимизда 300


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда 300 
дан ортиқ илмий-тадқиқот муассасалари
олий 
ўқув 
юртлари, 
тажриба-
конструкторлик ташкилотлари, илмий-
ишлаб чиқариш корхоналари, кичик 
инновацион марказлар ва бошқа илмий-
техникавий 
тузилмалар 
фаолият 
юритмоқда.
Шавкат Мирзиёев,
1-жилд, 168-169-б., 2017 
 
 
 
 


84 
 
Президент мактаби – 2019 йилда Қорақалпоғистоннинг Нукус ҳамда 
Хоразмнинг Хива шаҳрида Президент мактабларининг қурилиш ишлари 
бошланган. Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида ҳам Президент 
мактабининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Президент мактабларига 
қабул 
Халқ 
таълими 
вазирлиги 
томонидан 
юртимиз 
таълим 
муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасида белгиланган тартибда 
ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбат 
натижаларига кўра амалга оширилади. Мактабнинг йиллик қабул квотаси 24 
нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи 
тақсимланади. Биринчи ўқув йилида эса ҳар бир Президент мактабининг 5-
10-синфларига жами 144 нафар ўқувчи ўқишга қабул қилинади.
Ўқув 
жараёни 
хорижий 
таълим 
муассасалари 
билан 
ҳамкорликда 
ишлаб 
чиқилган ўқув режа ва 
дастурлари 
бўйича 
инглиз тилида амалга 
оширилади ва “STEAM 
- таълим” (Science - 
табиий фанлар, Technology - технология, Engineering - техник ижодкорлик, 
Art - санъат, Mathematics - математика) дастури асосида олиб борилади. 
Президент мактабининг 9-11-синфларида таълим олиш ўқувчиларнинг 
қизиқишига кўра айрим фанни танлаш ва уларни ўрганиш даражасини 
инобатга олган ҳолда индивидуал ўқув жараёни асосида амалга оширилади. 
Президент мактаблари битирувчилари белгиланган тартибда давлат 
томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда, халқаро 
даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced 
Placement ёки International Advanced Levels)га эга бўлади. Бу эса ўз 
навбатида хорижий олий ўқув юртларига кириш имконини беради. Кембриж 
Университетининг Cambridge Assessment International Education бренди 
остида фаолият юритувчи Имтиҳон Кенгаши Президент мактабларига қабул 
имтиҳонларини ташкил этиши кутилмоқда.
12
12
Тошкентда 
Президент 
мактаби 
қурилиш 
ишлари 
бошланди. 
10 
Апрель 
2019. 
https://pv.uz/uz/news/toshkentda-prezident-maktabi. 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling