Р. Ишмуҳаммедов, М. Мирсолиева
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
қўлланма инновация
Андрагогик таълим –
педагогик жараён субъектларининг қизиқиш ва эҳтиёжларига асосланган ҳолда ташкил этиладиган жараён ҳисобланиб, унда таълим мақсадларининг хусусий даражаси ҳамда билимларни ўзлаштиришнинг амалий аспекти бирламчи мезон саналади. 34 Демак, юқорида келтирилган омиллар, хусусан, андрагогик таълимни ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатларига таянган ҳолда, катта ёшлилар билан ишлашнинг зарурий педагогик-психологик шарт-шароитлари ва тамойилларини белгилашда қуйидаги тавсияларга эътибор қаратиш лозим бўлади: “аудиториянинг ижтимоий портрети”ни олдиндан тўғри прогноз қилиш, аудиториядаги қатнашчиларнинг қизиқишлари, мавжуд тажрибаси, интелектуал салоҳиятини тўғри баҳолай олиш; қатнашчиларнинг эҳтиёжларига асосланган ҳолда фан, соҳа ва мавзуга оид ахборот-маълумотнома базасини шакллантириш; педагог-андрагог (андрогогик таълим билан шуғулланувчи шахс) ўқув машғулотлари жараёнида “фасилитатор” (фаоллаштирувчи, ёрдамчи) ролида ҳаракат қилиши ва асосий эътиборни қатнашчилардаги мавжуд касбий компетенлик даражасини уларнинг меҳнат тажрибаси, ўқув-билиш мотивацияси ҳамда билим, кўникма ва малакалар тизимидан келиб чиқиб ривожлантириш мақсадига йўналтириш; ўқув жараёнининг таркибий тузилишини тўғри белгилаш, хусусан, қатнашчиларнинг меҳнат тажрибаси, ижтимоий ва касбий компетенлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи ўқитишнинг инновацион шакл, метод ва воситаларини танлаш ҳамда ҳамкорликдаги эркин-ижодий таълим муҳитини яратиш мақсадга мувофиқдир. Шундай қилиб, андрагогик таълим бу қатнашчилар билиш ва коммуникатив фаолиятини ташкил этишнинг биргаликда ўрганиш, ҳамкорлик ва мулоқот муносабатларига асосланган ўқитиш модели ҳисобланиб, уни ташкил этишда фаолият субъектининг муайян ёш- Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling