ТАЪЛИМ МАЗМУНИ - таълим олувчиларнинг ўқиш жараёнида,
эгаллаб олиши лозим булган ҳамда тизимга солинган билим, малака ва
кўникмаларнинг аниқ белгиланган доираси.
ТЕХНОЛОГИК КАРТА – технологик жараённинг ҳар бир босқичи
мазмуни тўлиқ ёритилган ҳужжат.
ТЕХНОЛОГИЯ – 1) Ишлаб чиқариш жараёнида ашёлар, материаллар
ва ярим тайёр маҳсулотларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, ашёнинг ҳолати
хусусияти, шаклини ўзгартириш методлари тўплами. 2) teхnos- санъат,
маҳорат, logos- таълимот.
ТРЕНИНГ - таҳсил олувчи фаолиятига мўлжалланган таълим шакли
бўлиб, назарий маълумотларни амалий машқлар орқали ўзлаштирилишини
таъминлайди. У таълим берувчи томонидан ўқитишни эмас, балки таҳсил
олувчи томонидан мустақил ва фаол ўрганишни кўзда тутади.
ЎЗ-ЎЗИНИ АНГЛАШ – инсоннинг ўзи ҳақидаги тасаввурлар, ҳулқ-
атвори, фаолияти ва эҳтиёжларини англашида намоён бўлади.
ЎҚИТИШНИ ИНДИВИДУАЛЛАШТИРИШ – таълим мазмунини
ўқувчи шахси, унинг индивидуал хусусиятларига мослаш.
ЎҚУВ ДАСТУРИ - аниқ фаннинг мақсадидан, ўқув режаси бўйича
ажратилган соат ва билим ҳажмидан келиб чиқиб тузилган ва мавжуд
жамиятнинг ғоявий-сиёсий йўналишини ўзида акс эттирган давлат ҳужжати.
ЎҚУВ РЕЖА - мутахассис шахси билиши ва ўзлаштириши зарур деб
белгиланган ўқув фанлари, уларни ўқитиш учун ажратилган соатлар ва ўқув
йилининг тузилишини белгилаб берувчи давлат ҳужжати.
ФАОЛИЯТ – онгли руҳий фаолият билан бошқариладиган кишининг
ички, ташқи фаоллиги.
ШАХС – муайян жамиятнинг аъзоси бўлган, руҳий, жисмоний,
маънавий-аҳлоқий баркамол, ўз хатти-ҳаракатларини онгла баҳолаб, унга
жавоб бера оладиган, жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўша оладиган
инсон.
Do'stlaringiz bilan baham: |