Р. Ишмуҳаммедов, М. Мирсолиева
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
қўлланма инновация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Андрагогика (adult learning, adult education)
Фаолият тури
Иш шакли Индивидуал Гуруҳий Таълимий фаолият Талабалар портфолиоси, битирувчи, докторант, тингловчи портфолиоси ва бошқ. Талабалар гуруҳи, тингловчилар гуруҳи портфолиоси ва бошқ. Педагогик фаолият Ўқитувчи портфолиоси, раҳбар ходим портфолиоси Кафедра, факультет, марказ, ОТМ портфолиоси ва бошқ. V. АНДРАГОГИКА АСОСЛАРИ Сўнгги йилларда педагогик атамашуносликда “андрагогика”, “андрогогик таълим”, “ўқитишнинг андрогогик модели” каби тушунчалар алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бунинг ижтимоий-педагогик заруратини қуйидагиларда кўришимиз мумкин бўлади: илмий-техник тараққиёт натижасида таълим, фан ва ишлаб чиқариш cоҳасидаги ахборотлар оқимининг ортиб бориши; кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйилаётган замонавий-касбий малака талаблари; таълим-тарбия жараёнларида фанлараро интеграция ва уйғунликни таъминлаш зарурати; инновацион таълим муҳити ва бошқалар. Мавжуд илмий-назарий манбалар таҳлилига кўра “андрагогика” тушунчаси дастлаб 1833 йилда немис тарихчи-педагоги А.Капп томонидан илмий атамашуносликка олиб кирилган бўлса, унинг назарий асослари ва андрогогик ўқитиш модели М.Ш.Ноулз (1970) томонидан ёритилган. Андрагогика (adult learning, adult education) – педагогик фанлар соҳаси бўлиб, катталар таълими: ўқитиш ва тарбиялашнинг назарий ва амалий муаммолари билан шуғулланувчи фан. 33 Андрагогика – назария ва амалиётга асосланган, тан олинган барча ёндашувлар ҳамда жамиятда мавжуд бўлган расмий ва узлуксиз, норасмий ва қўшимча таълим турларини қамраб олади. Андрагогик таълимнинг туб мақсади шахснинг нафақат касбий балки, иқтисодий, ижтимоий ва шахсий компетентлигини ривожлантиришдан иборат. Андрагогик таълимнинг мақсад ва вазифалари: қатнашчиларда фаол билиш мотивациясини ривожлантириш; касбий фаолиятга нисбатан акмеологик ёндошувни қарор топтириш; креатив кўникмаларни шакллантириш; педагогик-психологик, методик билимларини такомиллаштириш; дидактик материаллар, кўргазмалар ишлаб чиқишга ўрганиш; ноанъанавий дарс ишланмаларини яратиш; ижодий тадқиқотчилик қобилиятини шакллантириш; ўзини – ўзи касбий ривожлантириш. Андрагогик таълим жараёни қуйидаги вазифаларни бажаради: 1. Адаптация – қатнашчиларни таълим тизимидаги ўзгаришлар, янгиликлар, педагогик ёндашувларга мослаштириш, кўниктириш. 2. Компенсация – педагогик технологиялар, интерактив таълим ва интерактив методлар бўйича билим, кўникма, малакаларини янги фикр, амалий машқлар, тренинглар орқали тўлдириш, бойитиш. 3. Ривожлантирувчи – ўқув жараёнини ташкил этиш методикаси ва техникаси, педагогик фаолият ва маҳорати бўйича тажрибаларини ривожлантириш. Андрагогик таълимда фаолиятга акмеологик ёндашув ( akme - олий нуқта, гуллаган давр) мотивацияси муҳим омиллардан бири саналиб, унда таълим олувчиларнинг касбий-инновацион компететлиги (kompeto- фаолият талабларига мос келиш, лаёқатлилик), креативлиги ҳамда рефлексив кўникмаларини ривожлантириш асосий ўрин эгаллайди. Шу боис, андрогогик таълим мақсадларини белгилашда қуйидаги ўзига хосликларини эътиборга олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling