Р. Ишмуҳаммедов, М. Мирсолиева


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/39
Sana22.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1223017
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
қўлланма инновация

ПЕДАГОГИК КВАЛИМЕТРИЯ – педагогик жараён сифат 
даражасининг ўлчови. 
ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ - юксак даражадаги педагогик фаолиятнинг 
тараққий этиши, педагогик техникани мукаммал эгаллаш, шунингдек
педагог шахси, унинг тажрибаси ва касбий фаолиятдаги индивидуалликнинг 
ёркин кўриниши. 
ПЕДАГОГИК 
ТЕХНОЛОГИЯ 

таълим 
олувчининг ички 
имкониятлари ва ўқитувчининг инновацион тайёргарлигига таянган ҳолда 
ишлаб чиқилган ва таълимий мақсадга эришишни кафолатловчи ўқув-тарбия 
жараёнининг лойиҳаси. 
ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТГА ЙЎНАЛГАНЛИК - 1) шахснинг 
“педагогик касбга қизиқиши ва фаолиятнинг ушбу тури билан шуғулланишга 
бўлган иштиёқи” (Н.В. Кузьмина); 2) болаларга бўлган муносабат, педагогик 
меҳнатга иштиёқ, педагогик кузатувчанлик қобилияти (В.А. Сластенин). 
Демак, шахснинг педагогик фаолиятга йўналганлиги унинг дунёқараши, 
педагогик касбга қизиқиши, у билан шуғулланишга бўлган лаёқати билан 
белгиланади.
ПРОФЕССИОГРАММА – маълум тизимга келтирилган мехнатни 
психологик томондан ўрганишга ва ундан келгуси амалий фаолиятда 
фойдаланишга қаратилган қисқа ва ҳар томонлама батафсил кўрсатиб 
берилган хужжатдир. 
РЕФЛЕКСИЯ - лотинча “refleksio” – “орқага қайтиш”, субъектнинг 
ички психик ҳолатларини ўзида англаш жараёни. 
РИВОЖЛАНИШ - миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришларига 
ўтиши, ўсиш. 
ТАРБИЯ - шахснинг маънавий ва жисмоний ҳолатига мунтазам ва 
мақсадга мувофиқ таъсир ўтказиш асносида шаклланувчи узликсиз жараён. 
ТАРБИЯ ТЕХНОЛОГИЯСИ - тарбиявий жараёнга комплекс 
ёндашувни англатиб, бу тарбиявий таъсир ва ўзаро ҳамкорлик мақсадлари, 
вазифалари, мазмуни, методи ва шаклларининг бирлигидан иборатдир. 
ТАЪЛИМ - махсус тайёргаликдан ўтган кишилар раҳбарлигида 
ўтказиладиган, таълим олувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан 


43 
қуроллантирадиган, қобилиятларни ўстириб, дунёқарашларни таркиб 
топтирувчи жараён.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling