Р. Ишмуҳаммедов, М. Мирсолиева
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
қўлланма инновация
- Bu sahifa navigatsiya:
- КОМПЕТЕНТЛИК
- КОНСТРУКТИВЛИК
- МАҲОРАТ
КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК - махсус назарий билим, амалий кўникма
ва малакалар, шунингдек, маънавий-ахлоқий , касбий сифатларни ўзлаштириш асосида шахснинг муайян касбий фаолиятни муваффақиятли олиб боришга нисбатан физиологик, психологик ва жисмоний тайёргарлик даражаси. КОММУНИКАТИВЛИК – бу ўқитувчининг алоҳида хусусияти бўлиб, унда ўқувчилар ва ҳамкасблари билан ўзаро ҳамкорлик мулоқоти назарда тутилади. Бунда педагогик фаолиятнинг самарадорлиги унинг мулоқотчанлигига боғлиқ бўлади. КОМПЕТЕНТЛИК - шахснинг ўзлаштирган муайян билим, кўникма ва тажрибасини ижтимоий-касбий соҳадаги аниқ вазиятлардаги муаммо ва вазифаларни ечишга қодирлик даражаси, яроқлилиги. КОНСТРУКТИВЛИК - (лойиҳалай олиш қобилиятига эгалик) – бу педагогнинг шахсий фаолияти ва тарбия мақсадларини ҳисобга олган ҳолдаги фаолликларини алоҳида лойиҳалаштиришни кўзда тутади. МАҲОРАТ – касбий индивидуалликнинг ёрқин кўриниши. МЕТОД – 1) табиий ва ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини тадқиқ қилиш, билиш усули, ҳаракат қилиш тарзи; 2) мақсадга элтувчи йўл, яъни, мақсадга эришиш йўлидаги хатти-ҳаракатларнинг ўзига хослигидир. 42 МИЛЛИЙ МОДЕЛ - кадрлар тайёрлашнинг миллий тузилмаси. Миллий моделнинг таркибий қисмлари: шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ишлаб чиқариш. МОДЕЛ - (французча “modele” – “намуна”, лотин тилида “modulus” – “меъёр”) – қандайдир объектнинг шартли қиёфаси, объект ва объект ҳақидаги инсон билимлари ўртасидаги муносабатни акс эттириш учун хизмат қилади. МОТИВ – маълум эҳтиёжларни қондирилиши учун асос бўладиган кишининг ички ҳаракатлари мазмуни. ПЕДАГОГИК ЖАРАЁН – таълим масалалари, унинг тараққиётини кашф қилишга қаратилган, махсус ташкил этилган педагог ва тарбияланувчиларнинг ўзаро муносабатлари. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling