Р. Ишмуҳаммедов, М. Мирсолиева


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/39
Sana22.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1223017
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
қўлланма инновация

Шахсий компетентлик – шахснинг ижтимоий дунёқараши, илмий ва
интелектуал 
салоҳияти, 
креативлиги, 
шахсларараро 
мулоқот- 
муносабатларига фаол кириша олиши, конфликтларни ҳал этишга тактик 
ёндашуви, касбий фаолият талабларига мувофиқ шахсий ва касбий 
сифатларининг шаклланганлик даражаси, фаол ҳаётий ва фуқаролик 
позициясининг қарор топганлиги каби мезонлар билан белгиланади.
1
Зеер Э.Ф., Шахматова Н. Личностью ориентированные технологии пофессионального 
развития специалиста. – Екатеринбург, 1999. 
 
Компетентлик (лат. competens) – фаолият талабларига мос 
келиш, яроқлилик, лаёқатлилик. 
Мутахассиснинг касбий компетентлиги – унинг касбий 
тайёргарлиги ва касбий етукликлигини баҳоловчи меъёр. 



Методик компетентлик - ўқув-тарбия ва бошқарув жараёнларини 
самарали ташкил этишнинг шакл, метод ва воситаларини билиш, 
ўзлаштириш, амалда қўллаш, касбий фаолият натижаларини квалиметрик 
таҳлил эта олиш, илғор педагогик ва халқаро тажрибаларни ўрганиш, ўқув-
тарбия жараёнини лойиҳалаштириш, муваффақиятли амалга ошириш 
кўникмалари билан тавсифланади. 
Креатив компетентлик (инглизча “create” – яратувчанлик, 
ижодкорлик) – янгилик яратиш, ижодкорлик, ташкилотчилик каби 
кўникмаларга эга бўлишдир.
Креатив компетентлик фақат янги ғояларни яратиш учунгина эмас
балки шахснинг ҳаёт тарзи ёки ички дунёсининг ривожланишида муҳим ўрин 
тутади.
Информацион компетентлик – замонавий ахборот-коммуникация 
технологиялари воситасида шахсий ва касбий фаолияти билан боғлиқ 
маълумот, ахборотларни мустақил излаш, таҳлил қилиш, танлаш, қайта 
ишлаш ва зарурий ахборотларни узатиш кўникмаларининг шаклланганлик 
даражасидир.
Инновацион компетентлик – таълимдаги инновацион жараёнлар 
моҳиятидан хабардорлик, касбий фаолият соҳаси ва тегишли таълим 
йўналишидаги инновацияларни ўзлаштириш, амалиётга фаол татбиқ этиш, 
замонавий педагогик, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги 
саводхонлик, чет тилларни ўзлаштириш, новаторлик фаолиятида кўринади. 
Мазкур жараёнларда педагог шахсининг касбий фаолият соҳасига 
йўналганлиги, шахсий имкониятлари, касбий билим, малака, кўникмалари, 
касбий сифатлар ва меҳнат тажрибаси ўртасидаги уйғунлик ва инновацион 
жараёнларнинг 
фаолият 
соҳасига 
нисбатан 
интеграциялашувини 
таъминланиши инновацион компетентликни ривожлантиришдаги етакчи 
омиллар сифатида баҳоланади. 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling