Р. Расулов умумий тилшунослик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 0.79 Mb.
bet39/51
Sana01.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1318099
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   51
Bog'liq
умумий тилшунослик

Фойдаланилган адабиётлар



  1. 1.В.В.Виноградов. История русских лингвистических учений. М., 1978.

  2. Я.В.Лоя. История лингвистических учений. М., 1968.

  1. Н.А.Кондрашов. История лингвистических учений. М., 1978.

  2. С.Усмонов. Умумий тилшунослик. Т., 1972.



VI. ўзбек тилшунослиги

ўзбек тилшунослиги туркий тилшунослик сирасида пешқадам, ўзига хос йўналишларга, таълимотларга, илмий – назарий ва амалиёт билан боғлиқ жиддий ва пухта тадқиқотларга эга бўлган етакчи тилшуносликдир.


Ҳақиқатан, туркий тилшуносликда етакчи тилшунослик-лардан бири сифатида тан олинган ҳозирги ўзбек тилшунослигининг мустаҳкам пойдеворини яратишда, тилшуносликнинг деярли барча соҳа ва йўналишлари бўйича жиддий изланишлар олиб борган, салмоқли – фундаментал тадқиқотлар яратган ва яратиб келаётган олимларнинг:
¢.О.Юнусов А.ўуломов, А.К.Боровков, О.Азизов, А.Н.Кононов С.Усмонов, Е.Д.Поливанов, Ш.Шоабдураҳмонов, ў.Абдураҳмонов, С.Н.Иванов, М.Мирзаев, З.Маъруфов, М.Асқарова, С.Иброҳимов, Ф.Абдуллаев, И.Расулов, Ш.Раҳматуллаев, С.Муталлибов, А.Рустамов, ¢.Саломов, Э.Фозилов, О.Усмонов, А.Ҳожиев, £.Маҳмудов, А.Шерматов, Н.Маматов, М.Содиқова Х.Назарова, Э.Умаров, М.Миртожиев, А.Сафаев, А.Маҳмудов, Х.Дониёров, Й.Абдуллаев, Э.Бегматов, И.Қўчқортоев, Ҳ.Абдураҳмонов, А.Сайфуллаев, А.Абдуазизов, Ҳ.Неъматов, Ш.Шукуров, А.Матғозиев, Ё.Тожиев, Р.Қўнғуров, Б.ўринбоев, А.Аҳмедов, Р.Расулов, С.Отамирзаева, Р.Дониёров, Б.Бафоев, А.Абдуллаев А.Нурмонов, Н.Маҳмудов, А.Маматов, Ф.Убаева, А.Жўраев, О.Бозоров, М.Усмонова, И.Мирзаев, К.Назаров, Ҳ.Дадабоев, Ш.Искандарова, А.Мамажонов, Р.Сайфуллаева, С.Каримов, ¥.Жамолхонов, С.Аширбоев, Ҳ.Шамсиддинов, А.Йўлдошев, Қ.Содиқов, А.Мамaтов, М.Қурбонова, М.Ҳакимов, Ш.Шоҳобиддинова, Б.Менглиев, Ш.Кўчимов, И.Йўлдошев ва бошқа ўнлаб кекса ҳамда ёш авлод тилшуносларининг хизматлари каттадир.


Аюб ўуломов

Аюб ўуломов (1914-1986) ўзбек тилшунослигининг атоқли вакили бўлиб, фанимизнинг қатор соҳалари – фонетика, морфология, сўз ясалиши, синтаксис ва лексикография бўйича асарлар яратган, тилшунослигимиз тараққиётига катта ҳисса қўшган устоз олимдир.


Аюб ¢уломов Тошкентда туғилди. 1936 йилда кечки педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетини тугатди. 1940 йилда проф. А.К.Боровков раҳбарлигида «ўзбек тилида аниқловчилар» мавзусида номзодлик, 1957 йилда Москвада «ўзбек тилида тарихий сўз ясалиш масалалари» мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади.
Аюб ўуломовнинг лисоний қарашлари, асосан, қуйидаги асарларда ўз ифодасини топган: 1. «ўзбек тилида аниқловчилар» (1940). 2. «ўзбек тилида келишиклар» (1941). 3. «ўзбек тилида урғу» (1947). 4. «Содда гапа синтаксиси» (1948). 5. «ўзбек тилида кўплик категорияси» (1944). 6. «ўзбек тилида сўз ясаш усуллари» (1949). 7. «Феъл» (1954). 8. «Содда гап» (1955). 9. «Ҳозирги ўзбек адабий тили. Синтаксис» (ҳамкор, 1965, 2-нашри). 10. «ўзбек тили грамматикаси» (1-том. Морфология, ҳамкор, 1975). 11. «ўзбек тили морфем луғати» (ҳамкор, 1973) ва бошқалар.
Аюб ўуломов ўткир хотира эгаси ва етук нотиқ - маърузачи сифатида тингловчиларга, талабаларга лисоний ҳодисалар ҳақида аниқ, мантиқли, фактларга бой маълумотлар, илмий - амалий асосланган фикрларни бера оларди. У назарий жиҳатдан ҳам мукаммал бўлиб, тил ҳодисаларни чуқур ва пухта таҳлил қила олиши ва улардан ишонарли, асосли хулосалар чиқара олиши билан ажралиб турарди. Албатта, буларнинг асосида, биринчи навбатда, унинг тил назариясидан кенг ва ҳар томонлама билимга эгалиги ҳамда назарий йўналишда катта тайёргарлик мактабини ўтаганлиги кўриниб турарди. Жумладан, олим «ўзбек тилида урғу» асарида «акад. В.В.Радловнинг туркий тилларда урғунинг семантик ва грамматик функцияга эга эмаслиги ҳақидаги фикрига эътироз билдириб, урғунинг сўз маъноларини, грамматик ҳолатларни дифференциация қилишдаги ролини кўрсатади».1 Тилимиздаги урғунинг сўз ва мантиқ урғуси каби турларга бўлиниши, уларнинг нутқдаги ўрни, вазифаси ва бошқалар пухта ёритиб берилади.
Аюб ўуломов морфемика масалаларига ҳам алоҳида эътибор бериб, ўзбек тилшунослигига сўзнинг энг кичик маъноли қисмларини англатиш учун хизмат қиладиган морфемика терминини олиб кирди ва у ҳақда маълумот берди. Масалан, «Морфемика сўзнинг энг кичик маъноли қисмлари ҳақидаги таълимотдир. Бу кичик қисмлар морфемалардир. Бу морфемалар турли кўринишларга ҳам эга бўлади. Масалан, ишла сўзидаги -ла элементи ҳайда сўзида –да морфемасида келган (лекин ҳай-ҳайла феълида яна -ла тусида қўлланган), ҳозир ажралмайдиган унда сўзида ҳам аслида шу –да аффикси бор (ун - овоз). Бу –ла ва –да кўринишлари умумий тарзда морфема дейилади. Бунинг ҳар бир кўриниши эса морф саналади. Демак, морфема морфларнинг йиғиндисидир. Бу турли кўринишдаги қисмлар, морфлар, бир-бирига нисбатан ал-ломорфлар саналади»1
ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммоларидан бири сўз ясалиши масаласидир.
Олим ишларида ушбу масалага ҳам алоҳида эътибор беради ва шу йўналишда салмоқли монографик тадқиқотлар яратади. У ўзбек тилшунослигида биринчи бўлиб, сўз ясалиши масаласини жиддий муаммо сифатида «кўтариб», уни фонетика, морфология ва бошқа соҳалар каби алоҳида бўлим сифатида ажратади ва ёритади. Бошқача айтганда, «ўзбек тилшунослигида сўз ясалиши бўлимининг шаклланиши, бу бўлимга доир атамалар тизимининг изга солинишида проф. Аюб ўуломовнинг хизмати катта бўлди»2
Муаллиф ўзбек тилидаги сўз ясалишининг бешта турини қайд этади. Булар: 1. Морфологик, 2. Синтактик, 3. Лексик. 4. Семантик. 5. Фонетик усуллардир. Демак, ушбу усуллардан – айтилганлардан сўз ясалиши ҳақиқатан ҳам алоҳида, ўзига хос соҳа эканлиги келиб чиқади.
Аюб ўуломов ўзбек тили синтаксисига оид ҳодисаларни ҳам илмий асосда атрофлича ўрганиш масаласига жиддий ёндашди. Аниқроғи, синтактик сатҳ бирликларини Оврупо тилшунослигининг ютуқлари асосида чуқур ўрганиш ҳам ушбу олимнинг номи билан боғлиқдир. У «ўзбек тилида аниқловчилар» мавзусидаги номзодлик диссертацияси ҳамда бу диссертация асосида майдонга келган худди шу номдаги рисоласи, «ўзбек тилида сўз тартиби», «Содда гап» каби ишлари билан ўзбек илмий синтаксисиснинг пойдеворини яратди3
Айниқса, олимнинг ҳамкорликда яратган «Ҳозирги ўзбек адабий тили. Синтаксис» асари шу соҳадаги дастлабки дарслик бўлиб, шу кунгача ўз аҳамиятини йўқотмаган фундаментал тадқиқот ҳисобланади. Асарда синтаксис ҳамда сўз бирикмаси, гап, гапларнинг тузилиши ва мақсадга кўра турлари, содда гап, гап бўлаклари, қўшма гап, уларнинг турлари ва бошқалар ҳақида мукаммал маълумот берилади. «Китобнинг вазифаси, -дейди муаллиф, ўзбек адабий тили синтаксисининг ҳозирги ҳолатини ҳамда шу ҳодисаларнинг ўсиш жараёнини кўрсатишидир».4 ¥ақиқатан, ишда ўзбек адабий тили синтаксисининг ўз давридаги ҳолати, «қиёфаси» илк бор илмий – назарий, амалий асосида чуқур ёритиб берилади.


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling