Р. Расулов умумий тилшунослик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 0.79 Mb.
bet3/51
Sana01.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1318099
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
умумий тилшунослик

Панини грамматикаси.

Қадимги ҳиндларнинг энг машҳур тилшуноси Панинидир. У бизнинг эрамизгача бўлган IV асрда яшаб ижод этди. Панини ўзигача бўлган давр тилшуносларининг қўлга киритган ютуқларини умумлаштириб, улардан фойдаланган ҳолда классик санскритнинг (қадимги ҳинд адабий тилининг) энг машҳур грамматикасини яратди. Унинг ушбу асари «Аштадьхян» номи билан аталади. Панини грамматикаси тўрт мингга яқин (3996 та) қисқа ва лўнда шеърий усулда ёзилган, осонлик билан эсда қоладиган қоидаларни (сутр) ўз ичига олади.


Панини грамматикаси соф эмпирик ва тасвирий характерга эга бўлиб, унда санскрит (қисман Веда) тилининг фонетикасига, морфологиясига, сўз ясалиши ва синтаксисига оид фикрлар жамланган.
Ушбу тадқиқот тили - ундаги қоидалар ниҳоятда ихчам ва қисқа бўлганлиги, асар тили ўзига хос терминологияга эгалиги сабабли Панини тадқиқоти узоқ вақтгача овруполик олимларга тушунарли бўлмади. Биринчи бўлиб, асар мазмунини, ундаги ғояни рус тилшунос олими О.Бётлинг изоҳлаб берди.
Панини ўз давридаёқ тилни система сифатида тушунди, сўз туркумларини фарқлади, сўз таркибини ўрганди, ўзак, қўшимча, урғу, интонация ва бошқа ҳодисалар ҳақида маълумот берди.
Панинининг саккиз бўлимдан иборат классик санскрит масалаларига оид грамматикаси Ҳиндистонда деярли икки минг йил давомида энг асосий ва энг муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилди. Эрамизнинг XIII асрларидагина санскритнинг ҳинд олими Вопадева тузган янги грамматикаси майдонга келди.


Яски (эрамиздан аввалги V аср)

Яски (Яска) Ҳиндистоннинг машҳур тилшуносидир. У сўз ҳамда сўзнинг морфологик таркиби, маъноси, вазифаси ҳақи-да фикрларини ёзиб қолдирган. Яски сўзнинг предметни бевосита акс эттирмаслигини, сўз билан, яъни унинг товуш томони билан предмет ўртасида маънонинг мавжудлигини тўғри таъкидлайди. Сўз маъно туфайли предметни номлаш имкониятига эгалигини қайд этади.


Тилшунос Ведалар тилини кенг изоҳлаб, тушунтириб берувчи асар яратади ва бунда ўзигача бўлган тадқиқотчилар ишларини, умумлаштиради.
Хуллас, қадимги Ҳиндистоннинг тилшунослик соҳасидаги ютуқлари улкан бўлиб, улар ўз муваффақиятлари билан жаҳон тилшунослиги фанига катта ҳисса қўшдилар. Уларнинг таълимотлари, ғоялари юнон ва араб тилшунослигига жиддий таъсир қилди. Ҳинд тилшунослиги Оврупога ХVIII асрнинг ўрталарида етиб келди.
ўрта Осиёда эса ҳинд тилшуносларининг таълимотлари анча илгари маълум бўлган. Жумладан, буюк бобокалонимиз хоразимлик Абу Райҳон Беруний (X – XI аср) санскритни яхши билган, Ҳиндистонга махсус бағишланган «Ҳиндистон» номли асар ҳам яратган.
Энг муҳими шундаки, ҳинд тилшуносларининг жаҳон тилшунослигига қўшган беқиёс ҳиссаси санскрит билан белгиланади. Тилшунос олимларнинг санскрит билан яқиндан танишуви жаҳон фанида қиёсий - тарихий тилшуносликнинг юзага келишига сабаб бўлди.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling