Р. Расулов умумий тилшунослик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 0.79 Mb.
|
умумий тилшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дионисий (бизнинг эрамизгача бўлган 170-90 й).
2. Тилшуносликнинг грамматик даври
Тилшуносликнинг грамматик даври қадимги юнон тилшунослигида Искандария даври деб юритилади. Миср давлатининг маркази бўлган Искандария македониялик Искандар номи билан боғлиқ эди. У босиб олган Шарқ мамлакатларида юнон тили, маданияти, фалсафасининг таъсири натижасида юнон маданияти, Шарқ маданияти билан қўшилиб кетиб, аралаш маданият - эллинизм юзага келади. Искандария эллинизм маданиятининг йирик марказларидан бири ҳисобланган. Умуман, бизнинг эрамизгача бўлган III асрдан бошлаб, бирорта ҳам шаҳар: на Афина, на Рим юксак маданият намунаси ва илмий марказ бўлган Искандария шаҳри билан тенглашолмас, рақобат қилолмас эди. Хуллас, юнон тилшунослиги, айниқса, эллинизм даврида-юнон - шарқ даврида (бизнинг эрамизгача бўлган 334-31й) тараққий қилди, ривожланди. Александрия грамматика мактабининг энг йирик вакиллари Зенодот, Аристарх, Дионисий, Аполлоний Дискол ва бошқалар. Зенодот (тахминан бизнинг эрамизгача бўлган 250 й). У 800.000 дан ортиқ қҲлёзма манбаларга эга бўлган машҳур Искандария кутубхонасининг биринчи раҳбари. Зенодот ва бошқа юнон филологлари Гомер, Эсхил, Софокл ва бошқаларнинг асарлари устида фаол тадқиқот ишларини олиб бордилар. Улар ушбу асарларнинг луғат таркиби ва грамматикасига оид шарҳлар устида меҳнат қилдилар. Зенодот артиклни, олмошларни фарқлади. Аристарх (бизнинг эрамизгача бўлган 215-143 й). Искандария мактабининг энг машҳур ва етакчи олими самофракиялик Аристарх узоқ йиллар давомида Искандария кутубхонасини бошқарди. У ўзининг 40 га яқин шогирдлари билан илмий-тадқиқот ишларини олиб борди. Улар Гомер асарларини мукаммал ўрганиб, текшириб чиқилган тўлиқ матнини яратишди. Аристарх сўз туркуми ҳақидаги таълимотни мукаммал ишлаб чиқди ва саккизта сўз туркумини ажратди. Булар: от, феъл, сифатдош, артикль ёки кўрсаткич, олмош, олд кўмакчи, равиш ва боғловчи. Дионисий (бизнинг эрамизгача бўлган 170-90 й).Аристархнинг шогирди фракиялик Дионисий ўзигача бўлган тадқиқотчиларнинг ишлари ва тажрибаларини ўрганиб, улардан фойдаланиб, римликлар учун «Грамматика санъати» номли системалаштирилган дастлабки юнон грамматикасини яратди. Дионисий таълимотига кўра сўз сўзлашув нутқининг (боғланган нутқнинг) энг кичик бўлаги (қисми)дир. Гап (ёки нутқ) эса сўзларнинг ўзаро муносабатидан, боғланишидан ҳосил бўлиб, тугал фикр ифодалайди. Дионисий грамматикасида от туркуми ҳақида қуйидаги фикр берилади: от келишик ва сонга кўра ўзгарувчи туркумдир. У сифатларни ҳам отга киритади. Дионисий феъл ҳақида фикр юритиб, феълнинг келишиксиз сўз туркуми бўлиб, замон, шахс, сон, майл, нисбат, тусланиш ва бошқаларга эга эканлигини айтади. Феълнинг бешта: аниқлик, буйруқ, истак, тобелик ва ноаниқлик майлларини; феълнинг учта: ҳаракат, ўзлик ва ўрта нисбатларини; феълнинг учта: бирлик, жуфтлик ва кўплик сонларини; феълнинг учта: биринчи-нутқни сўзлаган, иккинчи-нутқ йўналтирилган ва учинчи-сўз юритилган (ўзга) шахсларни қайд этади. Грамматик замон эса ҳозирги, ўтган ва келаси замон каби турларга бўлинади. Сифатдошлар эса феъл ва отларга хос бўлган белгиларни бирлаштирадиган категория сифатида талқин қилинади. Артикль, Дионисий фикрича, турланувчи сўз туркуми бўлиб, у турланган отдан олдин ҳам, кейин ҳам кела олади. Олмош от ўрнида қўлланиладиган сўз бўлиб, маълум шахсларни кўрсатади. Равиш турланмайдиган сўз туркумидир, феъл ҳақида маълумот беради ва феълга бирикади. Боғловчи фикрни маълум тартибда боғлайдиган ва фикрни ифодалашдаги оралиқларни кўрсата-диган сўздир. Олд кўмакчи сўз туркуми бўлиб, барча сўз туркумлари олдидан сўз таркибида ҳам, гап таркибида ҳам келади. Яъни у синтаксисда ҳам, сўз ясалишида ҳам қўлланилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling