Р. Расулов умумий тилшунослик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 0.79 Mb.
bet7/51
Sana01.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1318099
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51
Bog'liq
умумий тилшунослик

Аполлоний Дискол (бизнинг эрамизнинг II асрининг биринчи ярми)
Аполлоний Дискол бизгача етиб келган юнон тили синтаксисини яратди. У «Синтаксис ҳақида» асарида юнон тили синтаксисига оид маълумотларни берди.
Искандария мактаби вакиллари тилнинг товуш томонига ҳам катта эътибор беришди. Улар товушларни акустик принцип асосида тасвирладилар, товуш ва ҳарфларни айнан бир нарса ҳисоблаб, уларни унли ва ундош товушларга ажратдилар. Шунга кўра ҳарфларни унли товушлар ва ундош товушлар номи билан тасвирладилар. Унли ҳарфларни (товушларни) ўз ҳолича талаф-фуз қилинадиган ва ўзини алоҳида эшитиш мумкин бўлган товушлар сифатида, ундош ҳарфларни (товушларни) эса унлилар билангина талаффуз қилинадиган товушлар сифатида қарадилар. Шунингдек, улар бўғин, урғу ҳақида ҳам маълумот беришди.
Тилшуносликнинг грамматик даврида Искандария мактаби вакиллари юнон тилининг фонетикаси, морфологияси ва синтаксиси бўйича жиддий тадқиқот ишларини олиб бордилар ва қатор асарлар яратдилар. Юнон тилшунослигида, айниқса, морфологияга оид масалалар мукаммал ишланган бўлиб, унга нисбатан фонетика ва синтаксис масалалари бўш тадқиқ қилинган. Шунингдек, Искандария мактаби вакиллари грам-матикани фалсафадан ажратдилар.
Хуллас, қадимда тилшуносликнинг Искандария даври грамматикани мустақил фан сифатида яратди.
Қадимги юнон тилшунослиги (грамматикаси) ҳинд тилшунослиги (грамматикаси) билан бир қаторда ўз даврида араб тилшунослигига (грамматикасига) таъсир қилди.
Фойдаланилган адабиётлар.



  1. Я.В.Лоя. История лингвистических учений. М., 1968.

  2. Н.А.Кондрашов. История лингвистических учений.

М., 1979.

  1. С.Усмонов. Умумий тилшунослик. Т., 1972.

  2. В.И.Кодухов. Общее языкознание. М., 1974.

  3. Т.А.Амирова, Б.А.Ольховиков, Ю.В.Рождественский. Очерки по истории лингвистики. М., 1975.



Қадимги Рим тилшунослиги

Қадимги Рим филологларининг тилшунослик фанига қўшган ҳиссаси катта эмас. Рим грамматикаси юнон грамматикасининг шаҳобчаси сифатида майдонга келди. Искандария мактабида яратилган юнон тили грамматикаси қадимги римликлар томонидан лотин тилига татбиқ қилинди. Юнон тилидаги деярли барча грамматик терминлар лотин тилига ўгирилди.


Юнон тилшунослигидаги аналогия ва аномалия мактаб-ларидаги мунозаралар ҳам Рим тилшунослигида давом эт-тирилди.
Қадимги Рим тилшунослигининг вакиллари: Юлий Цезарь, Марк Теренций Варрон, Марк Фабий, Квинтилиан, Элия Доната, Веррий Флакк, Присциан ва бошқалардир.
Юлий Цезарь (эрамиздан илгариги 100-44 й).

Қадимги Римнинг таниқли давлат арбоби, лашкарбошиси ва нотиғи Юлий Цезарь «Аналогия ҳақида» номли грамматик асарини ёзди. У сўз ва предмет муносабати масаласида аналогия1 тарафдори сифатида танилди.
Марк Теренций Варрон (эрамиздан илгариги 116-27 й).

Марк Варрон 25 китобдан иборат «Лотин тили ҳақида» асарини яратди. Шу кунгача бу асарнинг 6 таси етиб келди. Китобда аналогистлар ва аномалистлар орасидаги назарий тортишув, мунозара мукаммал баён қилинади. У ҳам Юлий Цезарь каби аналогия тарафдори эди. Варрон сўз ўзгаришини аналогияга, сўз ясалишини эса аномалияга киритади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling