Р. Расулов умумий тилшунослик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 0.79 Mb.
bet10/51
Sana01.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1318099
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   51
Bog'liq
умумий тилшунослик

Фойдаланилган адабиётлар

1. История лингвистических учений. Средневековый Восток. 1981.


2. Я.В.Лоя. История лингвистических учений. М., 1968.
3. Т.А.Амирова,Б.А.Ольховиков, Ю.В.Рождественский. Очерки по истории лингвистики. М., 1973.


II. ўрта асрлар тилшунослиги

ўрта асрлар V асрдан (476 йилдан) бошлаб, XV асргача (1492 йилгача) бўлган даврларни ўз ичига олади. Ушбу давр деярли барча фанлар тараққиётида, шу жумладан, Европа тилшунослигида ҳам турғунлик даври деб эътироф қилинади. Аниқроғи, айни давр тилшунослик тараққиётида на фактик материаллар тўплашда, на мукаммал назариялар, ғоялар яратишда - тилшунослик фанининг илгарилашида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бунинг асосий сабаби шундаки, ўарбий Европада мазкур даврдаги тарихий шароит, католик черковининг реакцион тазийқи илм - фаннинг ўсишига, ривожига жиддий тўсқинлик қилди.


Шунга қарамасдан ўрта асрларда шу давргача ёзувга эга бўлмаган бир қатор халқларда, масалан, гот, арман, ирланд, қадимги инглиз, славян ва бошқаларда ёзув - ёзув системаси пайдо бўлди.
ўрта аср Оврупосининг ягона, асосий ўрганиладиган, тадқиқ қилинадиган тили лотин тили ҳисобланди. Лотин тилида давлат ҳужжатлари тузилар, илмий ва бадиий асрлар ёзилар, католик черковидаги диний жараёнлар амалга оширилар эди. Бу тил билим олишнинг ҳам калити ҳисобланарди. Лотин тили мантиқий фикрлаш мактаби деб ҳам тушуниларди. Лотин тили грамматикасининг қоидалари ва тушунчалари барча тиллар учун умумий ҳисобланиб, янги тиллар грамматикасига кўчирилар эди. Натижада ҳар бир бошқа тилнинг ўзига хослиги йўқолар эди. Аммо бу даврда ушбу тилда гаплашилмас-нутқий фаоллик юритилмас эди. Яъни у ўлик тилга айланган эди. Шунинг учун лотин тилининг талаффузи эмас, ҳарфлари, сўзларнинг ёзилиши муҳим эди. Лотин тили, асосан, Доната ва Присциан грам-матикаси асосида ўрганилар эди.
Европада ўрта асрларнинг охирроқларида – XI-XII асрларда фалсафий-лисоний баҳс-мунозара авж олиб кетди. Бу мунозара реализм ва номинализм таълимотлари номини олди.
Руҳоний Ансельм (1033-1109) бошчилигидаги реализм таълимотига кўра фақат умумий тушунчаларгина (масалан, дарахт тушунчаси, ҳаракат тушунчаси ва б.) реал мавжуд. Ушбу тушунчаларга мувофиқ келувчи предмет ва ҳодисалар эса уларнинг кучсиз нусхаси, холос. Яна ҳам аниғи объектив дунё умумий тушунчалардангина иборат. Айни тушунчаларда қайд этилган, ифодаланган предмет ва ҳодисалар эса ўша тушунчаларнинг юзаки нусхаси (копияси) дир.
Росцеллин (1050-1110) бошчилигидаги номинализм таълимоти эса, ҳақиқатга тўла мувофиқ, реал тарзда фақат ўзига хос хусусиятларга, белгиларга эга бўлган нарса, предмет, ҳодисаларгина мавжуд, деган ғояни илгари суради.
Бизнинг тафаккуримиз орқали ушбу предмет ва ҳодисалардан чиқарилувчи умумий тушунчалар эса, дейишади, бу таълимот вакиллари, реал, аниқ мавжуд бўлмайди. Улар инсон тафаккурининг маҳсули ҳисобланади, фикрлаш фаолияти туфайли ҳосил бўлади, юзага келади.
Пьер Абеляр (1079 -1142) бошчилигидаги концептуалистлар (мўътадил номиналистлар) ҳам мутлақо тўғри ҳолда реал тарзда фақат алоҳида нарсалар мавжуд, улар умумий тушунчаларимиз-нинг асоси бўлиб хизмат қилади, дейишади.
Концептуалистлар умумий тушунчалар алоҳида мавжуд бўлмайди, балки реал мавжуд нарса - предметлардан ҳосил қилиниб, нарса, предмет ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттиради, дейди. Ушбу фикр ҳозирда ҳам тилшунослик фанида тан олинган. Чунки бу ғоя объектив ҳақиқатга тўла мувофиқ келади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling