Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўқув жараёнининг асосий элементлари 1. Таълимнинг мақсадлари - Нима учун ўқитиш 2. Таълимнинг мазмуни - Нимани ўқитиш 3. Таълимнинг ўқув воситалари – Нима билан ўқитиш 4. Таълимнинг усуллари – Қандай ўқитиш 5. Таълимда баҳолаш – Қандай баҳолаш ЎМКҲТ тизими ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда уларга қатъий амал қилинадиган асосий меъёрий ҳужжатлари - 1. Давлат таълим стандартлари;
- 2. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг йўналишлари бўйича таълим стандартлари;
- 3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар умумдавлат таснифлагичи;
- 4. Академик лицейларнинг таълим йўналишлари, касб-ҳунар коллежларининг касблари бўйича намунавий ўқув режалари;
- 5. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун умумтаълим фанлари ўқув дастурлари;
- 6. Касб-ҳунар коллежларининг йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган умумкасбий, мутахассислик фанлари ҳамда ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари бўйича намунавий ўқув дастурлари тўплами;
- 7. Фанлар бўйича яратилган ўқув услубий мажмуалар, электрон ва мультимедиали ўқув воситалари;
- 8. Фанлар бўйича яратилган замонавий ўқув адабиётлари;
- 9. Назарий ва амалий машғулотлар даврида фойдаланиладиган ўқув лаборатори, техника ва технологиялар тўплами ва бошқа ўқув воситалари;
- 10. Ўқув жараёни натижаларини назорат қилишга оид меъёрий ҳужжатлар, низомлар ва бошқалар.
1. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИНГ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 октябрдаги 400-сон қарорининг 1 ва 2 иловалари билан тасдиқланган:
- 1-илова: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти.
- Бунинг таркибига 3 та бўлим киритилган:
- 1.АСОСИЙ ҚОИДАЛАР;
- 1.1.Қўлланиш соҳаси
- 1.2.ЎМКҲТнинг давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш асослари.
- 1.3.Таърифлар.
- 1.4.ЎМКҲТни стандартлаштиришнинг мақсади ва вазифалари.
- 1.5.ЎМКҲТни стандартлаштириш тамойиллари
- 1.6.ЎМКҲТни стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш.
- 1.7. ЎМКҲТни стандартлаштириш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларнинг тоифалари, стандарт турлари.
- 1.8.ЎМКҲТ тармоқ стандартларини тузилиши
- 1.9.ЎМКҲТ давлат таълим стандартлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |