Рақамли иқтисодиёт


Сервис тадбиркорининг иш технологиялари


Download 468.33 Kb.
bet33/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Сервис тадбиркорининг иш технологиялари

Фирмали стил тадбиркор (тадбиркорлик фирмаси) жозибадор имиджини (образини) яратишнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Адабиётда қўйидаги таьриф берилади: «фирмали стил-бу товарлар (хизматлар), фирмалардан чиқувчи барча маьлумотлар, унинг ички ва ташқи жихозланишининг визуал ва маьноли бирлигини таьминловчи рагли, график, сўзлик, типографик, дизайнерлик доимий элементларнинг тўпламидир».


Фирмали стилни яратиш имконини беради:

  • бозорда рақобатчилар томонидан таклиф этилаётган ўхшаш маҳсулотлар (хизматлар) умумий массивидан конкрет сервис тадбиркорнинг маҳсулотини (хизматини) ажратиш;

  • кам харажатлар билан бозорда сотиш учун маҳсулотларни таклиф этиш;

  • истеъмолчиларга сервис тадбиркори маҳсулотлари рекламасининг таьсирини кучайтириш.

Фирма стилининг асосий элементларига қўидагилар киради:

  • товар белгиси;

  • логатив (фирманинг шрифтли ёзуви);

  • слоган (фирманинг шиори);

  • фирмали ранг;

- фирманинг шрифтлар комплекти ва хокозо.
Жумладан фирма стилига фирма ичидаги стантандарлар комплекти киради. Масалан «Макдоналдс» овқатланиш корхоналари учун-бу хизмат кўрсатиш маданияти, шу жумладан ходимлар хушмуомилалиги, биноларнинг тозалиги, таомларни олиш тезлиги ва ҳокозолар.
Тадбиркорнинг (тадбиркорлик фирмасининг) фирмали стилининг асосий элементи-бу савдо белгисидир. Унинг белгиланиши-мижозларнинг хотирасида корхонанинг шартли белгисини сақлаб қолишга ёрдам беришдир. Ушбу белгилар қулай талаффус қилинадиган сўз ёки маъноли график ишорада бўлади. Тадбиркорлик фирмасининг савдо белгиси ўзининг маҳсулотларини (хизматлари) сифатининг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилишга мўлжалланган ва ёдда қоладиган реклама ҳисобланади.
Савдо белгиси қонун билан ҳимояланади ва гувоҳнома билан тастиқланади.
«Фирмали стил» ибораси билан бир қаторда хозрги шароитда синоним сифатида «бренд» (инглиз тилидан « brend»-тамға) иборасидан кенг фойдаланилмоқда. Буни шундай изоҳлаш мумкинки, сервис тадбиркори фаолиятидаги бренднинг асосий белгиланиши-қадимги даврлардагидек ҳунарманднинг шахсий тамғаси ролини бажаришдир.
Бренд фаннинг иштирокидаги хизматлар, ахборот технологияларини ишлаб чиқариш ва сотишда ҳам якка тартибдаги истеъмолчилар, ҳам корпоратив буюртмачилар билан ишлашда муҳим ҳисобланади. Бренд-бу «ўраш машинасидир». Брендда тадбиркорлик хиссиёти, фаолият маданияти ва бошқалар бир жойда тўпланади.
Бренд ёрдамида ўз маҳсулотларига нисбатан мижозларнинг ишончи ва хурматини қозонишмумкин. Ҳозирги кунда бренд кўпчилик ҳолатларда тадбиркорнинг иш ҳаётини белгилайди. Кўпчилик ҳолатларда эса, фойдага қараганда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Фойда тадбиркорлик фаолиятининг ноёб тавсифи бўлиб ҳисобланади. Ҳақиқатда, мижоз сервис тадбиркоридан маҳсулотни харид қилаётган пайтда, уни тадбиркор фойдаси умуман қизиқтирмаси керак.
Бозор муносабатлари шароитида айнан бренд (фарқланиш) рақобат афзалликларини беради. Брендни ишлаб чиқаришда тадбиркорлик фаолиятининг келажагини инобатга олиш лозим.
Тадбиркор ўз ишини кенгайтиришда бренддан фойдаланишни ўрганиши лозим. Бренд-бу бошқарув инструментидир ва ундан корхонани самарали бошқаришда фойдаланиш керак. Бренд ходимларнинг ақли ва юраги, туйғулари ва хиссиётларига таьсир кўрсатиши лозим. Бренд қадриятларнинг рамзий маьносини ифодалайди, уларга инсонлар ишонади ва бу катта аҳамият касб этади. Ҳозирги шароитда сервис тадбиркори фақат янги, прогрессив технологиялардан фойдаланган холда рақобатчилардан ўзиб кетиши мумкин. Интеллектуал мулк сифатидаги савдо белгисини химоя қилиш учун тадбиркор кўйидагиларни билиши зарурдир:
1.тадбиркорлик субекти фаолиятининг оригинал сўзли фирмани номланишини;
2.эмблемани (тасвирий элементини);
3.логотипни (сўзини ва тасвирий элементлар комбинатциясини);
4.комбинатциянинг шиори бўлган слоганни (қисқача жумлани);
5.товарнинг оригинал ўралишини.

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling