Рақамли иқтисодиёт


‑жадвал Ўзбекистонда иқтисодий фаоиият турлари бўйича рўйхатдан ўтган кичик корхоналар ва микрофирмалар сони таҳлили39


Download 468.33 Kb.
bet36/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

1.2‑жадвал
Ўзбекистонда иқтисодий фаоиият турлари бўйича рўйхатдан ўтган кичик корхоналар ва микрофирмалар сони таҳлили39
( фермер ва деҳқон хўжаликларисиз; йил бошига; бирлик)




2016 йил

2017 йил

2018 йил

Ўзгариш, 2018 йил

2016 йилга нисбатан, %

2017 йилга нисбатан, %

Жами

225 998

225 560

242 379

107,2

107,5

Шу жумладан: :
















қишлоқ, ўрмон ва балиқ| хўжалиги

19 161

19 596

22 062

115,1

112,6

саноат

44 218

45 339

50 741

114,8

111,9

қурилиш

23 022

23 536

25 208

109,5

107,1

савдо

65 688

66 497

66 865

101,8

100,6

ташиш ва сақлаш

10 189

11199

12 287

120,6

109,7

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

15 460

16 365

18 037

116,7

110,2

ахборот ва алоқа

6 991

6 681

6 518

93,2

97,6

соғлиқни сақлаш ва
ижтимоий хизматларни кўрсатиш

5 897

3 800

4 514

76,5

118,8

бошқа турлари

35 372

32 547

36 147

102,2

111,1

Одатда бирон бир соҳа ёки тармоқнинг иқтисодий ўсиши, унинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги ҳамда бошқа турли кўрсаткичлардаги улушининг ортиши орқали ўлчанади. Худди шундай ёндашувни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига нисбатан ҳам қўллаш мумкин.


1.3‑жадвал
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётнинг асосий турларидаги улуши таҳлили40
(фоизда)




2015 йил

2016 йил

2017 йил

Ўзгариш (+,‑)

2017 йил 2015 йилга нисбатан

2017 йил 2016 йилга нисбатан

Ялпи ички маҳсулот

54,5

57,3

54,9

+0,4

‑2,4

Саноат

40,6

45,3

41,2

+0,6

‑4,1

Қишлоқ хўжалиги

98,1

98,2

99,0

+0.9

+0,8

Инвестициялар

35,8

37,0

34,8

‑1,0

‑2,2

Қурилиш

66,7

66,9

64,8

‑1,9

‑2,1

Савдо

87,1

89,6

88,4

+1,2

‑1,2

Жами хизматлари

57,8

61,4

58,3

+0,5

‑3,1

Юк ташиш

53,7

54,2

53,7



‑0,5

Йўловчи ташиш

87,3

88,8

90,1

+2,8

+1,3

Бандлик

77,9

78,2

78,0

+0,1

‑0,2

Экспорт

27,0

26,0

27,2

+0,2

+1,2

Импорт

44,5

46,8

50,2

+5,7

+3,4

1.3‑жадвалда келтирилган таҳлилий маълумотлар далолат берадики, Ўзбекистон иқтисодиётининг аксарият турларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик етакчилик қилмоқда. Бугунги кунда республикада кичик биснес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қишлоқ хўжалиги, йўловчи ташиш ва савдодаги улуши энг юқори ҳисобланади


Айни пайтда, иқтисодиётнинг айрим турлари бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши 2017 йили 2016 йилга нисбатан маълум бир даражада пасайган. Аммо, уларнинг иқтисодиётнинг айрим турлари бўйича улуши 2017 йили 2015 йилга нисбатан сезиларли даражада ўсган. Жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2017 йили 2015 йилга нисбатан 0,4 фоизга кўпайган. Уларнинг иқтисодиётда банд аҳоли сонидаги улуши 0,1 фоизга ортган.
Шунингдек, ўрганилаётган даврда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг мамлакат умумий экспорти ва импортидаги улушларининг ўсиш тенденциясига эга эканлигини кузатиш мумкин.
Бугунги кунда инвестицияларнинг 1/3 дан кўпроқ қисми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига йўналтирилмоқда. Бироқ, уларнинг улуши, 2017 йили 2015 ва 2016 йилларга нисбатан, мос равишда, 1,0‒2, фоизга камайган,
Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланишида қурилиш ва пардозлаш материаллари, асбоб-ускуналар, машинасозлик эҳтиёт қисмлари ва ускуналари, электротехника, кимё, фармацевтика маҳсулотлари, истеъмол товарларининг кўплаб турларини ишлаб чиқариш ва бошқалар ‒ юқори потенциалга эга соҳалар ҳисобланади.
Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётига қўшадиган ҳиссасининг оширилишини, кичик саноат зоналарининг яратилишини, инвестицион муҳит ва рақобат муҳитини яхшиланишини, кичик бизнес билан давлат-хусусий шерикчилиги доирасида давлат харидлари ҳажмининг кенгайтирилишини, йирик ва кичик корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг мустаҳкамланишини ‒, инновация жараёнларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш орқали кўришимиз мумкин.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, етарли экспорт салоҳиятига эга бўлган, бироқ айни пайтда янада ривожланиш учун етарли даражада капиталга эга бўлмаган муваффақиятли ва истиқболли кичик корхоналарни молиявий қўллаб қувватлаш катта аҳамиятга эга. Табиийки, бундай чора‑тадбирлар кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасида кўпроқ иш ўрнини яратишга, жаҳон бозорига кириш имкониятларини оширишга ёрдам бериб, мамкалатнинг экспорт салоҳиятини оширишга ва аҳоли даромадларини ошишига имкон яратади.
Мaмлaкaтимиз иқтисодиётининг туpли тapмоқ вa соҳaлapидa хўжaлик фaолияти юpитувчи субъект мaвжуд бўлиб, 2018 йил 1 янвapь ҳолaтигa, улapнинг 80,7 фоизини41 кичик коpхонaлap ҳ aмдa микpофиpмaлap (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) тaшкил этaди.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг қайси бирлари йирик ёки кичик бизнесга мансублиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги “Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига Президентнинг 2003 йил 30 августдаги Фармони билан киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 октябрда 439-сон қарори билан тасдиқланган “Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификацияси”да белгилаб берилган. Бунда иккита белги асосий мезон қилиб олинган: корхона қайси тармоқга мансублиги ва ундаги ишловчилар сони.
Мамлакатимизда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар таркибида кичик бизнес субектлари салмоқли ҳиссани ташкил этаётган бўлсада, миллий иқтисодиётда йирик корхоналарнинг роли беқиёс. Чунки, хўжалик юритувчи субъектлар фойдаланишадиган ишлаб чиқариш воситалари (машина, ускуна ва ҳоказолар)нинг аксарият қисми йирик корхоналарда тайёрланади.
Йирик корхоналарда, биринчидан, фан-техника ютуқларини ҳаётга татбиқ этиш асосида юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти мавжуд, иккинчидан, янги маҳсулот турларини ихтиро этиш нуқтаи назаридан, илмий-қидирув лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш мумкин. Бу йўсиндаги ишлар, табиийки, мамлакатда фан-техника тараққиётининг ривожланишига йўл очиб беради. Шунингдек, хорижий корхона ва фирмалар билан алоқа ўрнатишда ҳам йирик корхоналарнинг салоҳияти юқоридир.
Шуни тaъкидлaш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунидакичик тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркорлик, жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда биргаликдаги тадбиркорлик фаолияти хусусида алоҳида моддалар бўлсада, ўрта ва йирик бизнес субъектлари тўғрисида бирор-бир қоида йўқ. Ҳолбуки, ўpтa ва йирик бизнес субъектлapи тадбиркорлик фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Бизнинг фикpимизчa, ўpтa ва йирик бизнес субъектлapи бўйичa мезонлapни ишлaб чиқиш вa Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига ўpтa ва йирик бизнес субъектлapи фаолиятини тавсифлайдиган қоидаларни киритиш мaқсaдгa мувофиқдиp.
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг тадбиркорлик фаолияти ‒ ижарага бериш ёки қайта сотиш орқали даромад кўриш мақсадида узоқ муддатли активларни харид қилиш, фонд бозорида корхоналар акцияларини, шунингдек, давлатнинг ҳамда корпоратив типидаги қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш каби турли йўналишларда ҳам намоён бўлмоқда. Табиийки, буларнинг барчаси аҳоли даромадларининг кўпайишига ва унинг турмуш фаровонлигининг ошишига олиб келади (1.4‑жадвал).

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling