Муаллифлар
|
Оилавий тадбиркорлик тушунчасига берилган таъриф
|
Тадқиқ этилган асосий ғоялар
|
Бархатова Н.М
|
Оила бошлиғи томонидан ташкил этилган ва унда оила аъзолари турли лавозимларда ишлайдиган бизнес тури
|
оилавий бизнесини ташкил этиш ва ривожлантириш муаммолари; оила бошлиғининг ўз тадбиркорлик фаолиятига қариндошларини жалб этиши; бизнесда оиланинг роли;
оилавий бизнесини юритишда уни ташкил этувчиларнинг оила аъзолари ва бошқа ходимлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари; оилавий бизнеснинг оилавий бўлмаган бизнесга нисбатан афзалликлари ва камчиликларининг қиёсий таҳлили
|
Черницкий А
|
Соҳиби оилавий бизнес деб ҳисоблайдиган бизнес тури
|
Оилавий бизнеснинг таърифи; оилавий бизнесининг ўзига хос хусусиятлари; оила бизнесини юритишда уни тасисчиси билан оила аъзолари ва бошқа ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатлардаги муаммолар; оилавий бизнеснинг оилавий бўлмаган бошқа турдаги корхоналар билан таққослаганда унинг афзалликлари ва камчиликларининг қиёсий таҳлили
|
Королев В. А.
|
Тадбиркорликнинг бир тури бўлиб, унинг фаолиятида оила аъзолари иштирок этадиган хусусий ёки шериклик компанияси
|
Оилавий бизнеснинг асосий тушунчалари мажмуасини ишлаб чиқиш; компания турларини таснифлаш; оилавий бизнеснинг стратегик бошқаруви; корпоратив бошқаруви; мерос масалалари; стейкхолдер ёндошуви; Россияда оилавий бизнесининг хусусиятлари
|
Волков Д. А.
|
Муваффақият мезони молиявий кўрсаткичлардан иборат бўлмаган, оила томонидан "бир одам бошқаруви"ни назарда тутадиган компания ривожланишининг маълум бир босқичи.
|
Оилавий бизнес тушунчаси таърифи; оилавий компанияларнинг корпорациялардан афзаллик жихатларини аниқлаш; оилавий бизнеснинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш; оилавий бизнеснинг ривожланиш босқичлари ва ҳаётий циклини таҳлил қилиш.
|
Календжян С.О, Волков Д. А.
|
Мавжуд эмас
|
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари; узлуксизлиги ва бизнес мероси; оилавий бизнесни ташкил қилиш ва бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларини эмпирик тадқиқоти; оилавий бизнес қадриятлари; оила идораси
|
Чуа Ж. Ҳ., Чрисман Ж. Ж., Шарма П. [34]
|
Рахбарлиги ва бошқаруви бир оиланинг аъзолари ёки кўп сонли оилалар томонидан бошқариладиган, бизнесни ривожлантириш концепциясини шакллантириш ва амалга ошириш учун потенциал турғунликни таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган бизнес бўлиб, оиланинг бир неча авлодлари учун барқарорликни таъминлайди
|
Россияда капитал эгаларининг эмпирик тадқиқотлари;
асосий қадриятлар;
оилавий қадриятлар;
шахсий қадриятлар,
капитал эгаларининг қадриятлар қиёфаси;
бизнес ва фаровонликнинг авлоддан авлодга ўтиши; қадриятлар ва дунёқарашларни авлоддан авлодга ўтиши;
оила ва бизнес ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик стратегияси;
хайрия ва ижтимоий масъулият
|
Пардаев М.К.
Қурбанов З.Н
|
Оилавий мулкка асосланган оила аъзолари иштирок этадиган тадбиркорлик фаолияти
|
оила даромадларини ошириш ва фаровонлигини таъминлаш масалалари тадқиқ этилган.
|
Шодиева Г.М
|
оилавий мулкка асосланган, оила аъзолари иштирок этадиган ва маълум даражада даромад (фойда) олишни кўзлаб қилинадиган фаолиятга айтилади
|
Оила ва оила хўжалиги тушунчасини ижтимоий-иқтисодий мохиятининг қиёсий таҳлили;
оила хўжалиги мулки ва даромадларини ошириш ва ундан самарали фойдаланиш муаммолари;
|