6.1. Сервис корхона ва ташкилотларининг асосий фондлари.
Ҳар бир корхона фаолияти асосий воситалар билан ифодаланади. Уларни ўз вақтида модернизация қилиш ва ўз вақтида уларнинг қийматини янгилаб туриш зарур. Сифатли хизмат кўрсатиш ёки ишлаб чиқариш учун замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш лозим.
Режа:
Сервис корхона ва ташкилотларидаги асосий воситалар турлари ва уларнинг таснифи.
Сервис корхоналарида асосий фондлар аммортизацияси ва уни ҳисоблаш усули.
Сервис корхона ва ташкилотларидаги асосий воситалар турлари ва уларнинг таснифи.
Замонавий иқтисодиёт фани асосий фондларни маълум бир истеъмол қиймати кўринишида ижтимоий меҳнат асосида яратилувчи, ишлаб чиқаришнинг моддий-буюмлашган материал омиллари қаторига киритади. ҳозирги бозор шароитларида корхона кучи ва воситалари ёрдамида яратилган асосий фондлар ишлаб чиқариш қувватларини шакллантириш ва улардан фойдаланишга фаол равишда таъсир кўрсатувчи мулк ҳисобланади. Бутун халқ хўжалиги миқёсида асосий фондлар мамлакатнинг миллий бойлигини ташкил қилади.
Асосий фондлар корхона ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисми бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида узоқ вақт иштирок этада ва ўзининг натурал-моддий ҳолатини йўқотмайди ҳамда ўз қийматини тайёрланаётган маҳсулотларга қисмлаб ўтказиб беради. Асосий фондлар қийматини тайёрланаётган маҳсулотга ўтказиш жараёни амортзиция деб, ушбу жараёнда тўпланган маблағлар эса амортизация ажратмалари деб аталади.
Иқтисодий мақсадларига кўра, асосий фондлар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларига тақсимланади. Ишлаб чиқариш асосий фондлари ўз моҳиятига кўра, корхонанинг ишлаб чиқариш потенциалини ташкил қилиб, уларнинг таркибига қуйидагилар киради:
Асосий ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқаришда банд бўлган барча мутахассис ва ходимлар сони билан биргаликда, корхонанинг ишлаб чиқариш аппарати деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |