Рақамли иқтисодиёт


Download 468.33 Kb.
bet40/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Манба: муалиф томонидан илмий манбалар таҳлили асосида тузилган
Кўриниб турибдики оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга оид назариялар бир неча йўналишларда амалга оширилиб, ўзига хос ёндошувларни талаб этади. Бундай мураккаб жараёнларни чуқур ўрганиш ва таҳлил килиш эндиликда ноанъанавий методологик концепциялар, масалага ўзгача ёндошиш тамойилларини кашф этиш заруратини тақозо этмоқда. Муаммоларни бартараф этишга янги илм соҳаси сифатидаги синергетик ёндошув принциплари бу жараёнларни тадқиқ этишда муҳим аҳамият касб этиб, унинг методологик имкониятларидан кенг фойдаланиш заруратини юзага келтирмоқда. Синергетика методларини тадбиркорлик соҳасида қўлланиши унинг ривожига катта хисса қўшиб, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш жараёнининг ҳам “синергетиклиги”, яъни, ўзини-ўзи ташкил этиш хусусияти тўғрисидаги ғояларни исботлайди.
Синергетика тушунчаси (юнонча “synergetikos” – “ҳамкорлик”, “ҳамдўстлик”, “биргаликда ҳаракат”) маъноларини англатади [2]. Синергетиканинг энг муҳим жиҳати шундаки, у ўз-ўзини бошқарувчи тизимларда фаолият кўрсатаётган тадқиқотчи-олимлар ишларини маълум бир йўналишда бирлаштиришга хизмат қилишидир. Ёки бошқача айтганда синергетика мураккаб тизимларни, ўзини-ўзи ташкил этиш ҳодисаларини ўрганаётган билим соҳаларига талуқли бўлган, универсал методологик парадигма бўлиб, ўрганилаётган предмет ва объектга ягона фанлараро ёндошувни намоён қилади. Шундай экан, 1-жадвалдаги оилавий тадбиркорликга берилган таърифлар, ёндошувлар ҳамда тадқиқ этилган бош муаммо ва назарияларни қиёсий таҳлил қилиш асосида уларни қуйидаги гурухларга ажратиб тизимлаштириш мумкин:

  • оилавий тадбиркорликнинг ижтимоий-иқтисодий мохияти, унинг ривожланиш босқичлари ва ҳаётий циклини таҳлил қилиш;

  • бизнесда оиланинг роли, оила ва бизнес ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик стратегиялари ҳамда оилавий корхона бошлиғининг оила аъзолари ва бошқа ходимлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари;

  • оилавий бизнеснинг оилавий бўлмаган бизнесга нисбатан афзалликлари ва камчиликларининг қиёсий таҳлили;

  • оилавий бизнесни бошқариш, бизнеснинг авлоддан авлодга ўтиши ва мерос масалалари;

  • оилавий тадбиркорлик даромадлари ва мулкини кўпайтириш ҳамда бандликни ошириш муаммоларини тадқиқ этишга қаратилган тадқиқотлар.

Оилавий тадбиркорликга оид тадқиқотларни ўрганиш ва қиёсий таҳлил қилиш асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
- оилавий тадбиркорликнинг ривожланиши унинг рақобатбардошлиги ва рақобатдаги устунлиги билан шартланган;
- оилавий тадбиркорликнинг рақобатдаги устунлиги юқори бизнес - маданият мавжуд бўлганда намоён бўлади;
- оилавий тадбиркорликнинг муваффақиятга эришишида "оилавий капитал" ёки "оилавий активлар" зарурий шарт бўлиб, оила аъзоларининг бизнесдаги иштироки эса бизнес - маданиятнинг улкан имкониятлар манбаи хисобланади;
- оилавий тадбиркорликнинг узлуксизлигини таъминлаш, кейинги авлод иштирокини зарурат этади.
Шуни таъкидлаш жоизки, кўп сонли илмий тадқиқотларга қарамай, оилавий тадбиркорлик назариясини қуйидаги йўналишларда кенгайтириш ва ривожлантириш мақсадга мувофиқ келади:
Биринчидан, оилавий тадбиркорлик муҳим ижтимоий-иқтисодий категория ҳамда ҳаётий зарурат сифатида қўшимча ривожлантирувчи таснифлаш тизимига эхтиёж сезмоқда.

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling