Рақамли иқтисодиёт


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 468.33 Kb.
bet67/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Молиявий режаларнинг кўрсаткичларига нималар киради?

  2. Ишлаб чиқариш режасининг бошқа режалардан фарқи?

  3. Режалаштиришнинг узлуксизлиги деганда нимани тушунасиз?

  4. Режалаштириш тамойиллари?

Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:

  1. Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010

  2. Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й

  3. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008

  4. www.lex.uz

  5. www.ziyonet.uz


Мавзу 9. Сервис соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
Қандай фаолияти бўлишидан қатъий назар ҳар бир бажарилган иш учун ҳақ тўланиши зарур. Меҳнат ҳақи, инсон ҳаётий эҳтиёжларини қондира олиши мақсадида тўланади. Меҳнат ресурсларидан тўғри фойдаланиш ва уларни ўз вақтида бажарган ишларини меҳнат ҳақи билан қоплаб туриш лозим.
9.1. Меҳнатга хақ тўлашнинг ижтимоий-иқтисодий мохияти ва асослари
Ишчи ходимлар томонидан бажарилаётган ишларни қўллаб қувватлаш мақсадида уларни ижтимоий муҳофаза қилиб туриш лозим. Бундан ташқари, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида уларни меҳнат таътиллари билан таъминлаб туриш керак.
Режа:

  1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти.

  2. Сервис соҳаси корхоналарида ишловчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари.

  3. Рағбатлантириш тўловлари. Иш ҳақига қўшимчалар.

  4. Сервис соҳаси корхона ва ташкилотларида иш ҳақи кўрсаткичларини таҳлил қилиш, режалаштириш тартиби.



  1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти.

Корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашни оқилона ташкил қилиш ходимлар фаолиятини рағбатлантириш, тайёр маҳсулот ва меҳнат бозорида рақобатчиликни, рентабелликни ва маҳсулотларнинг даромадлилигини таъминлаши лозим. Меҳнатга ҳақ тўлашни оқилона ташкил этишдан мақсадунинг ҳажми ва ходимнинг корхона хўжалик фаолиятига меҳнат фаолиятида қўшган ҳиссасига мос келишини таъминлаш, яъни меҳнат ўлчами ва истеъмол ўлчами ўртасидаги мутаносибликни таъминлашдир.
Иш ҳақи - ҳар бир ходимнинг сарфлаган меҳнати миқдори ва сифатига мос равишда тақсимланувчи ва ходим тасарруфига пул шаклида келиб тушувчи миллий даромаднинг бир қисмидир. Иш ҳақибу меҳнат учун мукофотдир.

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling