Рақамли иқтисодиёт


Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 2018‑2019 йилларда тўғридан‑тўғри хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этилган кичик саноат корхоналари84


Download 468.33 Kb.
bet89/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

2.6‑жадвал
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида 2018‑2019 йилларда тўғридан‑тўғри хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этилган кичик саноат корхоналари84

Кичик саноат корхоналари

Лойиҳа қиймати

Хорижий инвесторлар маблағлари

Ишлаб чиқарилади‑
ган маҳсулот тури

Ишлаб чиқарилади‑
ган маҳсулот ҳажми

"Kattakurgan Charm" қўшма корхонасининг

5 614,0 млн. сўм , шундан
1 013,0 млн. сўм
маҳаллий инвесторнинг ўз маблағи

568,0 минг АҚШ доллари

Тери маҳсулотлари

Лойиханинг йиллик ишлаб чиқариш хажми 12 000,0 млн. Сўмни

"Metal Solution Technologies" масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона

12 045,0 млн.сўм,
шундан
1 515,0 млн. сўм маҳаллий инвесторнинг ўз маблағи,

300,0 минг АҚШ доллари

Сантехник фитинглар

Лойиханинг йиллик ишлаб чиқариш хажми 80 000,0 млн. Сўмни



  • “ClassicMotor” маъсулияти чекланган жамиятига Хитойда давлатидан руйхатидан ўтган “Shangqiu Sihai Energy Technology Co.Ltd” (маъсулияти чекланган жамият) томонидан ишлаб чиқариш соҳаси буйича жами қиймати 300,0 минг АҚШ доллари миқдорида асбоб-ускуна киритилди;

  • “Mega Mebel Trade” маъсулияти чекланган жамиятига Хитой давлатида рўйхатдан ўтган “Shanхi Crulin Machenery Co.Ltd” (маъсулияти чекланган жамият) хорижий инвестори томонидан мебель ишлаб чиқариш соҳаси бўйича жами қиймати 159,0 минг АҚШ доллари миқдорида асбоб-ускуна киритилган бўлиб, ушбу лойиҳа тўлиқ ишга туширилди

  • Machenery Co.Ltd” (маъсулияти чекланган жамият) хорижий инвестори томонидан мебель ишлаб чиқариш соҳаси буйича жами қиймати 159,0 минг АҚШ доллари миқдорида асбоб-ускуна киритилган бўлиб, ушбу лойиҳа тўлиқ ишга туширилди; 

  • “Каттақўрғон чарм” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига корхона таъсисчилари яъни Ўзбекистон томонидан фуқаро Исломов Икром ва Исломов Умрзоқ ҳамда Хитой томонидан “Chantsinsinsyan” савдо компанияси ҳамкорлигида корхонага жами қиймати 761,0 минг АҚШ долларлик терини қайта ишлашда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар киритилди;

  • “Qo’rg’on Universal Biznes” маъсулияти чекланган жамиятга 2018 йилнинг июн ойида Германия давлатидан руйхатдан ўтган “Homag Co.Ltd” (маъсулияти чекланган жамият) хорижий инвестори томонидан жами қиймати 36,0 минг евро ва Чехия давлатидан руйхатдан ўтган “Akword Co.LTD” маъсулияти чекланган жамият хорижий инвестори томонидан жами қиймати 2,75 минг АҚШ доллари миқдорида мебель ишлаб чиқариш соҳаси буйича асбоб-ускуна киритилди.

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 2018 йилда 2 та хорижий инвестор томонидан жами 480,0 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинган85.
Амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ кичик саноат зоналари иштирокчиларига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:

  • ўз маблағлари ҳисобига қурилган бино ва иншоотларга (ёки уларнинг қисмларига) мулк ҳуқуқини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш;

  • инвестиция ва бошқа ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган такдирда, бироқ кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган давридан бошлаб камида 5 йил муддат ўтгандан кейин, ўзларига берилган бинолар ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмларини) хусусийлаштириш;

  • реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлашни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган тақдирда, бироқ кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган давридан бошлаб камида 3 йил муддат ўтгандан кейин, бинолар ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмларини) хусусийлаштириш.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ташкил этилаётган кичик саноат зоналари қатнашчилари икки йил муддатга ягона солиқ тўловидан озод этилади. Агар имтиёзларнинг амал қилиш муддати давомида корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот умумий ҳажмининг камида 30 фоизи экспорт қилинса, мазкур имтиёзлар яна икки йилга узайтирилади. Шунингдек, уларга давлат бинолари имтиёзли узоқ муддатли ижарага ёки “ноль” қийматда берилади.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда яратилган инвестицион муҳит ва инвестицилашдаги устувор йўналишлар − иқтисодиётни сифат жиҳатдан юқори даражага кўтаришга, мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини мустаҳкамлашга, аҳолига муносиб турмуш шароитларини яратишга ва республиканинг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олишига замин яратиши керак.

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling