Рақамли иқтисодиёт


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 468.33 Kb.
bet28/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Самарадорлик нима?

  2. Сервис корхоналарида самарадорлик кўрсаткичлари нимада намоён бўлади?

  3. Молиявий мустақиллик деганда нима тушунилади?

Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:

  1. Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010

  2. Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й

  3. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008

  4. www.lex.uz


4.2. Сервис соҳасида самарадорликнинг меъзон ва кўрсаткичлари
Хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматларни таҳлил қилиш ва камчиликларни вақтида бартараф этиш зарур. Хизмат кўрсатишни тўғри йўлга қуйиш мақсадида самарадорлик меъзонлари ва кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда ҳисоб-китобларни доимий равишда олиб боришни талаб этилади.


Режа:

  1. Сервис соҳасидаги ижтимоий самарадорлик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш йўллари.

  2. Сервис корхона ва ташкилотларида самарадорликни оширишнинг асосий йўллари.



  1. Сервис соҳасидаги ижтимоий самарадорлик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш йўллари.

Сервис ташкилотининг доимий равишда ўзгариб борувчи бозор муносабатлари шароитларида барқарор иқтисодий ривожланиши сервис фаолиятининг самарадорлиги таҳлилига асосланади.
Сервис фаолияти кўрсаткичларини системали таҳлил қилиш қуйидагиларга имкон беради:

  • ташкилотнинг сервис фаолияти натижавийлигини тезда бахолаш;

  • конкрет турдаги тақдим этилаётган хизматлар бўйича олинадиган фойдага таъсир этивчи омилларни ўз вақтида аниқлаш;

  • харажатларни (муомила харажатларини) ва уларнинг тенденцияларини аниқлаш. У ўз навбатида хизматлар бахосини аниқлаш ва рентабелликни ҳисоблаш учун зарур;

  • сервис фаолияти самарадорлигини ошириш ва фойда олишнинг оптимал йўлларини топиш.

Сервис ташкилоти иши самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи бўлиб фойда ҳисобланади. У сервис ташкилоти фаолият натижалари бўлган тақдим этилаётган хизматлар ҳажми структураси, меҳнат унумдорлиги, харажатлар даражаси, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишларнинг мавжудлиги ва ҳокозоларни акс эттиради. Олинган фойданинг миқдоридан асосий фондлар ва айланма маблағларнинг кўпайиши, ишловчиларни моддий рағбатлантириш, солиқлар тўлаш ва бошқалар боғлиқ бўлади. Фойданинг мавжудлиги шундан далолат берадики, сервис ташкилотлари харажатлари истеъмолчиларга хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар ҳисобига тўлиқ қопланади. Сервис ташкилотининг фойдаси унинг барча даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ тарзида ҳисобланади. Хизматлар кўрсатишдан олинадиган фойда (операцион ёки ялпи фойда) солиқ тўлашгача ва солиқ тўлангандан кейин (соф фойда) фарқланади.
Солиқ тўлашдан кейинги фойда (соф фойда) бошқа режалаштирилмаган фойда ва харажатларни инобатга олган ҳолда ҳисобланади. Режалаштирилган харажатларга соиқ тўловлари, режалаштирилмаган харажатларга шартларнинг бузилганлиги учун тўланадиган жарималар, пения ва неустойкалар, ҳамда оператив фойда суммасини камайтирадиган умидсиз қарзлардан кечиш бўйича харажатлар ва бошқа харажатлар киради. Режалаштирилмаган даромадларга турли ташкилотлардан олинган жарималар, пениялар ва неустойкалар, товар- моддий қийматлар қолдиқлари, даво муддати ўтганлиги сабабли кредитор қарзлардан кечиш ва бошқалар киради.
Хизмат кўрсатишдан олинган фойда истеъмолчиларга хизмат кўрсатишдан олинган тушум ва ушбу хизматлар таннархи ўртасидаги фарқ тарзида аниқланади.

Фх=Туш х - Тан х ,

бу ерда Фх - хизмат кўрсатишдан олинган фойда;
Туш х - хизмат кўрсатишдан тушум суммаси;
Тан х - хизматлар таннархи.

Хизматлар кўрсатишдан олинадиган фойда турли омиллар таъсирида бўлади. Улар жумласига: кўрсатилаётган хизматлар ҳажмининг ўзгариши, кўрсатилаётган хизматлар стуктурасининг (турларининг) ўзгариши, хизматлар бахоларининг ўзгариши, материаллар, тарифлар, ишчи кучи бахоларининг ўзгариши ва хокозолар киради.


Фойданинг умумий ўзгариши:

Фх = Фх1 - Фх0 ,
бу ерда Фх1 - ҳисобот йилида хизматлар кўрсатишдан олинган
фойда;
Фх0 - ўтган даврда хизматлар кўрсатишдан олинган
фойда.
Кўрсатилаётган хизматлар бахолари ўзгаришининг фойдага таъсири ҳисоб- китоблари:
Фхб = ( Б1  Кх1 ) -  ( Б0  Кх1 )

бу ерда Фхб - кўрсатилаётган хизматлар бахолари ўзгариши


ҳисобига фойда ҳажмининг ўзгариши;.
Б1 -ҳисобот йилидаги хизматлар бахоси;
Б0 - ўтган йилдаги хизматлар бахоси;
Кх1 - ҳисобот даврида кўрсатилган хизматлар сони.
 ( Б1  Кх1 ) - ҳисобот йилида ҳисобот бахолари бўйича
хизматлар кўрсатиш;
(Б0  Кх1)-ҳисобот йилида ўтган давр (базис) бахолари
бўйича хизмат кўрсатиш.

Кўрсатилаётган хизматлар ҳажмидаги ўзгаришнинг фойдага таъсири ҳисоб- китоблари:


Фх к=Фх0 х К1-Фх0=Фх01-1) ,

бу ерда Фхк - фойда миқдорининг кўрсатилаётган хизматлар


сони (ҳажми) ҳисобига ўзгариши;
К1 - кўрсатилаётган хизматлар ҳажмининг ошиш
Коэффициенти;

Тх1


К1= ---------- ,
Тх0

бу ерда Тх1 - жорий даврда кўрсатилган хизматлар таннархи


ўтган (базис) даври бахолари бўйича;

Тх0 - ўтган даврда кўрсатилган хизматлар таннархи


Ўтган (базис) даври бахолари бўйича.

Кўрсатилаётган хизматлар структурасидаги ўзгаришларнинг фойдага таъсири ҳисоб- китоблари :


Фх.с.= Фх.о.  (К2 - К1)

бу ерда Фх.с. - фойда миқдорининг кўрсатилаётган хизмат-


лар структурасининг ўзгариши ҳисобига
ўзгариши;
К2 - сотиш нархларида бахолаш бўйича кўрсатила-
ётган хизматлар ҳажмининг ошиш коэффи-
циенти.

Тх1


К2= -------- ,
Тх0

бу ерда Тх1 - ўтган (базис) нархларидаги ҳақиқий тушум;
Тх0 - ўтган (базис) давридаги тушум.

Кўрсатилаётган хизматлар таннархини камайтириш ҳисобига тежамнинг фойдага таъсири ҳисоб-китоблари:

Фх.т.= Тх1 – Тх0

бу ерда Фх.т. - фойда ҳажмининг кўрсатилаётган хизмат-


лар таннархини камайтириш ҳисобига
ўзгариши.

Худди шу йўл билан фойдага материаллар, меҳнат ресурслари ва бошқа баҳоларнинг таъсирини ҳисоблаш мумкин.


Фойданинг умумий ўзгариши турли омиллар таъсири натижасида фойдадаги ўзгаришлардан ташкил топади.

Фх= Фх.б.+х.х.+Фх.с.+Фх.т.+. . . ..Фх.оi.

бу ерда Фх.оi- I омилининг таъсири ҳисобига фойданинг.
ўзгариши.
Рентабеллик кўрсаткичлари ташкилотнинг умумий ҳолдаги иш самарадорлигини, фаолиятнинг турли йўналишларининг (ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, сармоя) даромадлилигини тавсифлайди. У фойдага қараганда ташкилотнинг ҳисобот йилида фаолиятнинг охирги натижаларини тўлароқ акс эттиради, чунки уларнинг даражалари самаранинг мавжуд ёки фойдаланилаётган ресурсларга нисбатини кўрсатади.
Рентабеллик кўрсаткичлари бир неча гуруҳлар бўйича ҳисобланади:


  1. Хизматлар кўрсатиш учун харажатларнинг қопланишини тавсифловчи кўрсаткичлар.

  2. Сотиш фойдалилигини тавсифловчи кўрсаткичлар.

  3. Капитал даромадлилигини тавсифловчи кўрсаткичлар.

Ишлаб чиқариш фаолияти рентабеллиги (харажатларнинг қопланиши) - ялпи (хизматларни сотишдан олинган фойда), соф фойда ёки тушумнинг, кўрсатилган хизматлар бўйича харажатлар суммасига нисбати:


Фх СФ
Рх= ----------- ёки Рх= --------
Тх Тх

бу ерда Рх - харажатлар рентабеллиги


СФ - соф фойда.
.
У хизматлар кўрсатишга сарфланган ҳар бир сўмдан ташкилот қанча фойда олишини кўрсатади.
Ушбу кўрсаткич сервис ташкилоти бўйича умумий ҳолда, шунингдек унинг алоҳида структурали бўлимлари ва кўрсатилаётган хизмат турлари бўйича ҳам ҳисоблаш мумкин.
Сотиш (оборот) рентабеллиги- хизматни сотишдан олинган фойда ёки соф фойданинг олинган тушум суммасига нисбати

Фх СФ
Рс= ------------- ёки Рс= ---------------


Туш.х Туш.х

бу ерда Рс - сотиш рентабеллиги.

Ушбу кўрсаткич тадбиркорлик фаолиятининг самарадорлигини тавсифлайди, яъни сервис ташкилоти ҳар бир сўмлик сотишдан қанча фойда олади. У жами ташкилот бўйича ва алоҳида хизмат турлари бўйича ҳисобланиши мумкин.
Капитал рентабеллиги (даромадлилиги) - солиқ тўлашга қадар фойданинг (ялпи, соф) капиталнинг ўрта йиллик қийматига ёки унинг таркибий қисимларига (хусусий, қарзга олинган, асосий оборот капитали) нисбати.

Фх СФ Фс.т.


Рк= ---------- ёки Рк= ---------- ёки Рк= ----------
К К К

Бу ерда - Рк - капитал рентабеллиги


Фс.т. - солиқ тўлагунча фойда
К - капиталнинг (асосий, айланма, унинг алоҳида эле-
ментлари) ўрта йиллик қиймати.
Ушбу кўсаткичлар ҳар бир сўмлик капитал қийматидан олинадиган фойда миқдорини тавсифлайди.



  1. Download 468.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling