Назорат ва муҳокама учун саволлар
Ижтимоий самарадорлик нима?
Иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари?
Сервис фаолияти кўрсаткичларини системали нималарни таҳлил қилиш имконини беради?
Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010
Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й
Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008
www.lex.uz
Мавзу 5. Сервис соҳасида тадбиркорлик фаолияти ва кичик бизнес
Бугунги кунда кичик бизнес субъектлари мамлакат иқтисодиётининг асосий негизи ҳисобланмоқда. Бундай корхоналарни ташкил этиш ва қисқа давр мобайнида иқтисодий самарага эришиш учун барча шароитлар мавжуд. Республикамиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун барча томонлама шароитлар ҳамда қулайлик яратилмоқда.
5.1. Сервис соҳасида тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш
Бугунги кунда республикамиз ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ошиб бормоқда. Улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ортиши истеъмолчилар учун барча қулайликларни келтирмоқда.
Режа:
Сервис соҳасида тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятини ташкил этишнинг моҳияти.
Сервис корхоналари. Якка тартибдаги сервис тадбиркорлари.
Сервис тадбиркорининг иш технологиялари.
Сервис соҳасида тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятини ташкил этишнинг моҳияти
Маҳсулотларнинг якка тартиблаштиришнинг муоммоси. Замонавий иқтисодиётда маҳсулотларнинг диверсификацияси ва дифференцаллашуви шунчалик тез суъратларда амалга ошириладики, у «ассортимент портлаши» деган ном олишга улгурди. Ушбу «ассортимент портлаши» ишлаб чиқарилган товарлар номенклатурасини кескин оширади. Ривожланган иқтисодиётда 60 млн. га яқин маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу соннинг ичида ўз ўрнини, масалан, резина сақичлари эгаллайди (уларнинг 1000 дан ортиқ сорти ишлаб чиқилади). Ниманидир чайнашни замонавий европаликлар майя хиндуларидан ўзлаштириб олганликлари аниқланган. Лекин Т. Адамс деган инсон 1871 йилда резинкали сақични ишлаб чиқарувчи машинани патентлаштирди ва унинг оммавий ишлаб чиқаришини ташкил этди.
Маҳсулот турлари сонининг кенгайиши ва уларнинг сифатини ошириш тенденцияси, ишлаб чиқаришни классик ташкил этилишини ўзгартириш заруриятига олиб келди. Ҳозирги шароитда янги маҳсулотни электрон моделлаштириш ва электрон «синаш» тизимлари актив равишда ишлаб чиқарилмоқда ва жорий қилинмоқда. Шу билан бирга янги маҳсулотни электрон моделлашнинг перспектив тизимлари лоиҳалаштирилган маҳсулотни «қараб» реал шароитларда эксплуатация қилишни текшириш имконини беради (яъни кибермаконда виртуал ҳақиқатда). Ишлаб чиқаришга дастлаб маҳсулотни компютер, телевизор экранида «яратиш», сўнгра вертуал ҳақиқатда «чиниқтириш» ва маҳсулотни мақуллашдан сўнг, унинг буюртмаси «симлар» орқали тайёрлаш учун завод-автоматга бериш имконини яратадиган реал воситалар ва имкониятлар жорий этилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |