Рақамли иқтисодиёт


Сервис корхоналари. Якка тартибдаги сервис тадбиркорлари


Download 468.33 Kb.
bet32/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Сервис корхоналари. Якка тартибдаги сервис тадбиркорлари

Сервис иқтисодиёти жамият ва иқтисодиётнинг ривожланишидаги қонуният босқичи сифатида. Сервис иқтисодиёти диверсификацияга, ундан сўнг бир типдаги маҳсулотларни оммавий ишлаб чиқаришдан воз кечилганда маҳсулотнинг дифференциаллаштиришга ўтишнинг қонуният босқичига айланиб бормоқда. «Саҳнада» стандарт «тугалланмаган маҳсулот» пайдо бўлмоқда ва кенг жой эгалламоқда. Якка тартибдаги буюртма ва ижтимоий-этик маркетинг ишлаб чиқарувчи, истеъмолчи ва жамият манфаатлари монандлигининг асоси бўлиб бормоқда. Сервис иқтисодиётидаги ҳар қандай корхонанинг мазмуни-бу истеъмолчиларни яратишдир.


Замонавий иқтисодиётнинг иқтисодий парадигмаси - уч гуруҳ масалаларини ечиш учун стратегик маркетингга ўтишдир:

  • ушбу бизнес (корхона) маҳсулотларининг (хизматларининг) истеъмолчиси ким?

  • истеъмолчи учун маҳсулотлар (хизматлар) қимматлилиги нимада?

  • конкрет истеъмолчи томонидан олинадиган маҳсулотлар (хизматлар) қимматлилиги вақт бўйича қандай ўзгаради?

Маҳсулот таклифи талабни вужудга келтириши мумкин, лекин энг асосийси, бундай таклифни қандай амалга ошириш лозим. Шу сабабли таклиф шундай шаклда тақдим этилиши лозимки, инсон унга муносабат билдиришни хохласин. Бунинг натижаси сифатида инсоннинг конкрет ҳолатда ўзини тутиш хусусиятларини билиш лозим. Эҳтимол тескариси ҳам бўлиши мумкин, яъни талаб таклифни вужудга келтиради. Реал ҳаётда талаб ва таклифга ушбу икки ёндошиш бир вақтнинг ўзида ишлаши лозим.
Сервис тадбиркорларининг ҳозирги давр иқтисодиётидаги ўрни. Ҳозирги давр иқтисодиёти структурасидаги юқори «поғонани» катта монополия (корпорациялар, молия-саноат гуруҳлари, трансмиллий корпорациялар), пастгисини эса кичик тадбиркорлик (бизнес) корхоналари тақдим этадилар. Биринчиларнинг сони кўп эмас (маьлум рейтингларда қайт этиладиган 1000 га яқин компаниялар). Кичик тадбиркорлик (бизнес) корхоналарининг сони, ривожланган давлатларда жуда катта рақамни тақдим этади (масалан АқШда уларнинг сони 20 млн га яқин). Шу билан бирга характерли хусусият кўзда ташланадики, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий даражаси хўжалик юритувчи субьектлар сони билан тўғридан тўғри боғлиқдир. Бундай ҳолат стандарт маҳсулотнинг конкрет истеъмолчиларнинг талабларига самарали «мослашиши», истеъмолчилар вазифаларини самарали ечиш билан изохланади.
Юқорида қайт қилинганлардан шундай хулоса қилиш мумкинки меҳнат тақсимоти ихтисослашиш самараси намоён бўлмоқда.


  1. Download 468.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling