Рақамли иқтисодиёт


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 468.33 Kb.
bet63/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Башорат нима?

  2. Режалар нимага тузилади?

  3. Сервис корхоналари ва ишлаб чиқариш корхоналари режаларининг фарқи?


Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:

  1. Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010

  2. Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й

  3. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008

  4. www.lex.uz

  5. www.ziyonet.uz


8.2. Сервис корхоналари фаолиятини режалаштириш тартиби ва қоидалари.
Режалаштириш давомида маълум бир принцип ва қоидаларга риоя қилиш зарур. Режалаштириш жараёнини қанчалик мукаммал ўйлаб қўйилса, шунчалик қуйилган мақсадга аниқлик билан ва самарали эришиш мумкин. Айниқса, Режалаштиришнинг илмийлилиги, корхона ва ташкилотларнинг узоқ вақт мобайнида фаолият олиб боришларини таъминлайди.
Режа:

  1. Сервис корхона ва ташкилотлари ишлаб чиқариш дастурини режалаштириш схемаси.

  2. Сервис корхоналарида тузиладиган бизнес режанинг вазифалари ва функциялари.



  1. Сервис корхона ва ташкилотлари ишлаб чиқариш дастурини режалаштириш схемаси.

Бугунги кунда бозор иқтисодиёти корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини режалаштириш ва рационал бошқариш тизими ҳамда максимал равишда қулай шароитларни яратмоқда. Бундай шароитларда режалаштириш бозор иқтисодиёти ва бозор муносабатларининг барча имкониятларидан фойдаланишга хизмат қилиши лозим. Корхона фаолиятини умуман эмас, балки ҳар бир муайян ҳолдаги вазифаларни ҳал қилишга йўналтирган ҳолда режалаштириш зарур. Бунинг учун режалаштиришнинг илмийлик, комплекслилик, узлуксизлик, оптималлик, мослашувчанлик каби тамойилларига таяниш зарур.
Корхона, айниқса, агар у йирик бўлса, асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи цехлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири фақат ўзига хос бўлган вазифани бажаради ва шунга мос ҳолда фаолиятни режалаштириш ва тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятига эга бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда етакчи бўғинни ажратиб кўрсатиш режалаштиришнинг асосий тамойилларидан бири бўлиб хизмат қилади. Бунда корхонанинг асосий ишлаб чиқариш вазифалари бажарилишини таъминловчи бўлинмасини ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратилади. Масалан, бундай бўғин сифатида машинасозлик заводида йиғув цехи, тўқимачилик комбинатида йигирув ва тўқув цехлари, қандолатчилик фабрикасида тайёр масулот цехини кўрсатиш мумкин.
Етакчи бўғинни ажратиб кўрсатиш корхонанинг барча бўлинмаларини биргаликда комплекс равишда ривожлантиришни кўзда тутади. Чунки бусиз режалаштириш бир томонлама бўлиб қолиши ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этишда “тор жойлар” ва диспропорциянинг вужудга келишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли корхона фаолиятининг иқтисодий-ишлаб чиқариш режаси кўрсаткичлари ва бўлимларининг ўзаро алоқада бўлишини ҳамда комплекс режалаштиришни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Бу ерда ҳам режалаштиришнинг баланс усули катта аҳамиятга эга.
Режалаштиришнинг яна бир муҳим тамойили илмийлик бўлиб, у аввало тайёрланаётган режалар ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурларига, шунингдек, фан-техника тараққиёти талаблари, рақобатчилик ва бозор талабларини ҳисобга олишга асосланади. Режалаштиришнинг илмийлиги, жонли меҳнат ва маҳсулотга айланган меҳнат харажатларининг энг кам миқдорида иложи борича юқори натижаларга эришишга, шунингдек, корхона ходимлари манфаатдорлигини оширишга кўмаклашади.

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling