- МАВЗУ: Рақамли сигналларни ҳосил қилиш тамойиллари.
- Асосий рақамли канал, стандарт рақамли оқимлар.
РЕЖА: - 1.Телекоммуникация тармоғида қўлланиладиган сигнал модуляцияси усуллари.
- 2.Аналог-рақамли ва рақамли-аналог сигнал-вақт оралиғида дискретлаш, квантлаш даражаси ва кодлаш.
- 3.ИКМдан сигналларни узатишни ташкил этиш тамойиллари, бирламчи рақамли канал сигналларининг тузилиши. PDH технологиясининг стандарт рақамли оқимлари.
- Алоқа линиялари физик линиялар ва кўп каналли узатиш билан бўлиши мумкин. Электр алоқа трактларида иккита асосий кўп каналли узатиш усули бор, яъни битта трактда кўп сонли каналларни ташкил этишнинг частотали усули (частота бўйича каналларни ажратиш - ЧКА) ва вақтли усули (вақт бўйича каналларни ажратиш - ВКА).
- Частотали усул частота секторида ҳар хил каналлар учун алоҳида йўлакни ишлатишга асосланган.
- Вақтли усул ҳар бир каналга қисқа вақт оралиғини беришга асосланган. Бу вақт оралиғининг давомида каналдан узатилаётган сигналнинг бирзумлик қиймати ишлаб чиқилади. Жараён доимий вақт интеграли ўтгандан кейин такрорланади.
- Электрон-рақамли коммутация тизимини қурилиш тамойилини ва ишлашини ўрганиш учун ҳаммадан олдин аналог сигнални рақамли шаклга ўзгартириш ва тескари жараённи англаш керак.
- Бир неча ўзгартириш усуллари мавжуд. Буларга аналогли ва рақамли ўзгартириш усуллари киради.
- Аналогли усулга амплитуда-импульсли модуляция (АИМ), кенг-импульсли модуляция (КИМ) Рақамли усулга импульс-кодли модуляция (ИКМ) ва дельта-модуляция (ДМ) киради.
- Амплитуда - импульсли модуляцияда сигнал амплитудаси бўйича модуляцияланади. Кенг - имульсли модуляцияда импульс кенглиги ўзгартирилади, лекин сигнал амплитудаси ўзгармайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |