ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУХАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ҚАРШИ ФИЛИАЛИ
«ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ИНЖИНИРИНГИ» кафедраси
Рақамли сигналларни ҳосил қилиш тамойиллари. Асосий рақамли канал, стандарт рақамли оқимлар. Телекоммуникациятармоғида қўлланиладиган сигнал модуляция усуллари.
Режа: - Режа:
- Мультимедиали трафик;
- Мультимедиали трафикнинг параметрлари;
- Мультимедиали трафикларга сифатли хизмат кўрсатиш параметрлари
Мультимедиали трафик нима? Мультимедиали трафик деганда инсоннинг сезги органлари қабул қилиб оладиган, яъни қулоқ орқали товушли, кўз орқали видеоахборот каби - турли хил ахборотларни ўз ичига олган маълумотларнинг рақамли оқими тушунилади. Тақдим этиладиган хизматларнинг турига боғлиқ ҳолда мультимедиали трафикнинг 2 асосий тури ажратилади: - Тақдим этиладиган хизматларнинг турига боғлиқ ҳолда мультимедиали трафикнинг 2 асосий тури ажратилади:
- Фойдаланувчилар ўртасида реал вақт миқёсида ахборотни узатиш учун мультимедиали хизматларни тақдим этадиган реал вақт трафиги.
- Замонавий телекоммуникация тармоғининг анъанавий тақсимланган хизматлари билан ташкил этиладиган нореал вақт маълумотлар трафиги, жумладан, электрон почта, файлларни узатиш, виртуал терминал, маълумотлар базасига узоқлаштирилган кириш ва бошқалар.
Mультимедиали трафик
IP-телефония
Юқори сифатли товуш
Видеотелефония
Видеоконференция
Масофа-дан тиббий хизмат кўрсатиш
Рақамли телевидение
Видеомо-ниторинг
Радио ва телевизи-он дастурларни олиб кўрсатиш
Замонавий телекоммуникация тармоқларида мультимедиа трафигини тавсифлаш ва таҳлил қилиш жуда мураккаб ва қийин вазифа ҳисобланади. Бундай қийинчиликларнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: - Замонавий телекоммуникация тармоқларида мультимедиа трафигини тавсифлаш ва таҳлил қилиш жуда мураккаб ва қийин вазифа ҳисобланади. Бундай қийинчиликларнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:
- Узатиш тезликларининг кенг диапазони – телефон трафигини узатиш ҳолидаги каби бир неча Кбит/с дан то видеоконференцияларни узатишдаги каби юзлаб Мбит/с гача;
- Узатилаётган мультимедиали ахборот оқимларининг турли хил статистик хоссалари (реал вақт трафиги тармоқ ресурсларига қатъий талаблар қўяди);
- Тармоқ конфигурацияларининг жуда катта хилма-хиллиги, узатиш технологиялари ва протоколларининг кўплиги (Gygabit Ethernet, ATM, MPLS ва бошқалар);
- Узатилаётган ахборотларни кўп даражали ишлов беришни, бунинг оқибатида хизмат кўрсатиш сифати ишлов беришнинг бир неча даражасига боғлиқ бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |