Рационал овқатланиш. Инсоннинг рационал овқатланишига бўлган гигиеник талаблар


Download 101.12 Kb.
bet4/5
Sana14.10.2023
Hajmi101.12 Kb.
#1703695
1   2   3   4   5
Bog'liq
РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ

Овқатланиш тартиби деганда, одатда, овқатланишлар сони, алоҳида овқатланишлар орасидаги интерваллар, ҳар сафар овқат ейиш вақти муддати, маҳсулотлар ва таомларни алоҳида овқатланишлар бўйича тақсимлаш тушунилади.
Овқатланиш тартиби қатъий меъёрлашни талаб қилмайди. Аммо инсоннинг уйғоқлик давридаги овқатланишини нисбатан оптималроқ ташкиллаштиришга имкон берувчи гигиеник тавсиялар мавжуддир. Демак, овқатланишлар сони (частотаси), одатда, кунига тўрт мартадан кам бўлмаслиги керак (иложи бўлса, беш-олти марта бўлиши мақсадга мувофиқдир). Қувватий қийматига қараб, овқатланишнинг қуйидагича тақсимланиши тавсия қилинади, %:
1) тўрт марта овқатланишда:
Нонушта ................................................................................. 25
Тушлик ................................................................................... 35 ... 40
Иккинчи тушлик .................................................................... 10 ... 15
Кечки овқат ............................................................................. 25
2) олти марта овқатланишда:
1-нонушта ............................................................................ 15
2-нонушта .................................................................................. 15
Тушлик ..................................................................................... 35
Иккинчи тушлик ........................................................................ 10 
Кечки овқат ................................................................................ 20
Тунги уйқу олдидан .................................................................. 5
Шу тариқа, суткалик овқат хажмининг 60 % дан кам бўлмаган қисмини куннинг биринчи ярмида (15.30) – нонушталар ва тушки овқат вақтида танаввул қилиниши тавсия этилади. Кун давомидаги сўнгги овқатланиш вақти индивидуал равишда танланади, аммо у асосан у уйқудан камида бир соат олдин бўлиши шарт.
Овқатланишлар орасидаги танаффуслар 3 ... 4 соатдан ошмаслиги керак: бу ҳар сафар овқатланганда ўртача миқдорда овқат танаввул қфилишга имкон яратади ва ортиқча овқат емасликдек соғлом одатни шакллантиради. Овқатни керагидан ортиқча миқдорда (ўта тўйиб) истеъмол қилиш кўпинча соғлом одамда овқатланишлар орасидаги интервалнинг ҳаддан ташқари узоқ бўлиши оқибатида қаттииқ очлик ҳисси ривожланиши билан боғлиқ бўлади. Айни пайтда асосий овқатланишлар орасида “тамадди қилиб олиш”лар ҳисобига овқатланишлар сонини ошириш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу нормал иштаҳа шаклланишини ўзгартириши ва овқат ҳазм қилиш аъзоларининг бир маромда ишлашини бузиши мумкин. Озуқавий ҳатти-ҳаракатнинг ижобий динамик стереотипи ишлаб чиқилиши учун овқатни куннинг белгиланган пайтларида танавул қилиш лозим.
Овқатни ейиш вақти барча таомларни шошилмай ва пухта чайнаб ейиш учун етарлича бўлиши керак. Бунинг учун, масалан, тушлик вақтида 30 дақиқадан кам бўлмаган вақт талаб этилади. Шошиб овқатланганда инсон керак бўлганидан ортиқроқ овқатни еб юборади, чунки бунда тўйиш вақти нисбатан кечикади ва тескари салбий алоқа қонунига биноан қондаги глюкоза ва аминокислоталар концентрацияси билан лимитлаштирилиб ҳатти-ҳаракат сигнали мияга кеч узатилади. Бундан ташқари, овқат яхши майдаланмайди ва сўлак билан намланмайди, бунинг оқибатида эса унинг ошқозондаги ва ичаклардаги ҳазмланиши ва сўрилиши ёмонлашади.
Овқат ейиш шартларини баҳолаш асосан мавжуд талабларга асосан овқатланиш сифатига таъсир кўрсатилиши эҳтимоли даражаси билан аниқланади. Овқатланиш – бу овқат сифати билан бирга теварак-атрофдаги шароитга ҳам боғлиқ бўлган мураккаб руҳий-эмоционал акт эканлигини назарада тутган ҳолда, овқат ейиш учун оптимал шароитларни: хонадаги шароит, иклим шароитлари, ёритилганлик ва шовқинли (мусиқий) тартиб, дастурхон безатилганлиги ва ҳоказоларни таъминлаш лозим. Бир қатор ҳолатлар (беморларнинг, катта жамоаларнинг овқатланиши) да овқат ейиш шароитлари ушбу жараённинг тўлақонлигини таъминлашда аҳамиятли ўрин тутиши мумкин.
Овқатланишни ташкил этиш услубига кўра уйдги, жамоатчилик овқатланиши тизимидаги ва аралаш турларга бўлинади.
Download 101.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling