Уйда овқатланишда инсон мустақил равишда озитқ-овқатларни сотиб олади (баъзан ўзи етиштиради ва тайёрлайди), кейин эса ундан рўзғор идаги ошхона анжомларида турли таомларни тайёрлайди. Шу билан бирга ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёро таомларни тайёрлаш уй шароитида амалга оширилади. Уйда овқатланишнинг сифати (тўлақонлиги ва хавфсизлиги) муайян оила аъзоларининг билими даражасига тўлиқ бўоғлиқ бўлади. Жамоатчилик овқатланиши (қаҳвахона, ошхона, ресторан ва шу кабилар) да эса инсоннинг вазифаси , одатда, тайёр таомларни “швед столидан танлаш модели” деб аталувчи тайёр таомлар доирасидан оптимла танлашдан иборат бўлади. Бундай ҳолатда Алоҳида озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларнинг сифати учун ишлаб чиқарувчи жавоб беради, рационнинг тўлақонлилиги эса истеъмолчининг овқатланиш соҳасидаги билимлари билан белгиланади. Одамларнинг кўпчилиги эса, одатда, ижтимоий-хўжалик шароитларидан келиб чиққан ҳолда уйдаги ёки жамоатчилик овқатланишини танлаб, аралаш турда овқатланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |