Радиотехника. Электр сигнали нима ва у қандай параметрлар билан характерланади?


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/24
Sana21.04.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1373436
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
5-қисм. Радиотехника2

 
6. 
ИОНОСФЕРА ҚАТЛАМИ ҚАНДАЙ ТУЗИЛИШГА ЭГА? НИМА САБАБДАН 
ИОНОСФЕРА ҚАТЛАМИНИНГ ТАРКИБИ СУТКА ВАҚТИГА ҚАРАБ ЎЗГАРАДИ? 
Ионосфера тузилиши 
Кундузи одатда қуйидаги ионлашган қатламлар фарқланади: 70-80 км баландликда D қатлам, 
90-120 км баландликда Е қатлам, 200-250 км баландликда F
1
қатлам ва 350-450 км баландликда F

қатлам. 
Ионосфера қатламларининг холати кундалик ва мавсумий ўзгаришларга дучор. Бу 
ўзгаришлар қуёш радиациясининг мавсумий ва кундалик ўзгаришига боғлиқдир. D қатлами – 
кундузги қатлам деб хисобланади. Кун ботгандан кейин D қатлам рекомбинация жараёни 
натижасида йўқолади. Е қатлам сутка давомида мавжуд, аммо унинг кундузги электрон 
концентрацияси N
e
тундагига нисбатан кўп бўлади. F
1
қатлами ўрта кенгликда, фақат ёзги мавсумда 
кузатилади, бошка пайтда F

қатлами F
2
қатлами билан уйғунлашиб (аралашиб) ягона F қатламини 
ташкил қилади. 
Узоқ масофага бўлган алоқани фақат фазовий нур билан амалга ошириш мумкин. Бунда Е 
қатлам ютувчи ҳисобланади. Унинг концентрацияси ҚТ тўлқинларнинг аксланиши учун етарли 
эмас. Тўлқинлар кундузи F
1
қатламидан ва кечаси F
2
қатламидан аксланади (қайтади). Демак алоқа 
узоқлиги битта частотада кундузи ва кечаси ҳар хил бўлади. Доимий корреспондентлар (мухбирлар) 
билан ишончли алоқа учун бу диапазонда тўлқин жадвали бўйича ишлайдилар: 

кундузги тўлқинлар 14-25 м; 

оралиқ тўлқинлар 25-35 м; 

кечки (тунги) тўлқинлар 35-60 м. 



1.8-расм. 
Бу диапазон тўлқинлари учун яна қуйидаги хусусияталар мавжуд: сигнал сатҳининг 
тартибсизланиши, радио садо (акс садо), тунги вақтда радиостанциялар сони кўпайиши, жимжитлик 
зоналари, магнит бўронларининг таъсир қилиши. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling