3
таъсир этиб уни ҳаракатга келтиради. Диафрагмага бириктирилган ғалтак (катушка) ўзгармас
магнит майдонида жойлашган бўлгани учун унинг ҳаракати натижасида ғалтак қутбларида электр
юритиш кучи ҳосил бўлади. Ёпиқ занжирдаги ток қиймати ва унинг бир қисмига уланган юклама
қаршилик R
ю
даги кучланиш қиймати ўзгаради. Ушбу R
ю
дан ўтаётган ток қиймати натижада ундаги
кучланишнинг ўзгариши микрофон олдидаги ҳаво зичлигига мос равишда ўзгаради, хабар сигналга
айлантирилади. Бундай U(t) сигнал аналог сигнал, яъни хабарга мос, ўхшаш сигнал деб юритилади.
Телевизион камера ўз объективи олдидаги тасвирни ҳар бир нуқтаси ёруғлиги (ранги) ва жойлашиш
координаталарини аниқлайди ва узлуксиз U(t, x, y) сигналга айлантиради.
Бундай сигнал
видеосигнал (тасвир сигнали) деб юритилади. Узлуксиз сигналлар қиймати ўзининг
энг кичик
қиймати U
min
ва энг катта қиймати U
max
оралиғидаги ҳар қандай катталикка эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: