Радиотехника. Электр сигнали нима ва у қандай параметрлар билан характерланади?


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/24
Sana21.04.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1373436
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
5-қисм. Радиотехника2

 
7. 
РАДИОТЎЛҚИНЛАР АСОСАН ҚАНДАЙ ЙЎЛЛАР БИЛАН ТАРҚАЛАДИ? 
Реал атмосфера қатламида Ер юзаси бўйлаб тўлқинлар тарқалишининг умумий масалалари, 
тарқалиш трактининг хусусиятига боғлиқ равишда ўз тарқалиш механизмига эга бўлган бир нечта 
ҳолларга бўлинади. 
1.1-расм. Радиотўлқинларнинг тарқалиш механизми. 
(а - ер тўлқини орқали; б - ионосферали тўлқин орқали; в-тропосферали тўлқин орқали; г-
тўғри тўлқин орқали) 
Дастлабки мунтазам механизмга радиотўлқинларнинг “хаво - ер юзаси” чегарасидаги 
тарқалиши киради (1.1.а-расм). Бу механизм дифракция қонунларига бўйсинади (дифракция – 
тўлқин узунлиги λ тўсиқ ўлчамларидан катта бўлгандаги тўсиқни енгиб ўтиш жараёни). Ернинг 
бевосита юзасида тарқалувчи ва дифракция қонунини натижасида ернинг қавариқлигини енгиб 
ўтувчи радиотўлқинлар ер тўлқинлари ёки сиртий тўлқинлар номини олган. 
Атмосферадаги ионизацияланган юқори қатламларнинг жадал бир текис электрик 
нобиржинслилиги частотаси 30…40 МГц гача бўлган радиотўлқинларнинг яна бир мунтазам 
тарқалиш механизмини хосил қилади. Бунда радиотўлқинлар ионизацияланган қатлам ва ернинг 
сиртидан кўп каррали аксланиш ҳисобига тарқалади (1.1.б-расм). Ионосферанинг нобиржинсли 
муҳитида тарқалувчи ва ионосферадан бир ёки кўп карра аксланиш ҳисобига узоқ масофага 
тарқалувчи тўлқинлар ионосферали ёки фазовий тўлқинлар деб номланади. 
А 
В 
кундузи 
тунда 
сирт тўлқини 



Махаллий характерга эга бўлган суст электрик нобиржинслиликлар натижасида 
тропосферада радиотўлқинларнинг сочилиши рўй беради (10.1.в-расм). Ушбу механизмдан ишчи 
частотаси 300 МГц дан юқори бўлган ер усти радиолинияларида фойдаланилади. Тропосферада 
сочилиш ва унинг йўналтирувчи ҳусусияти ҳисобига 1000 км гача масофага тарқалувчи 
радиотўлқинлар тропосферали тўлқинлар номини олган. 
Ер пункти ва коинот станцияси орасидаги алоқа фақат атмосфера қатлами ва коинот 
фазосидан ўтувчи тўғри тўлқин хисобига амалга оширилиши мумкин (1.1.г-расм). Биржинсли ёки 
суст нобиржинс муҳитда тўғри чизиқ ёки шунга яқин траектория бўйича тарқалувчи 
радиотўлқинлар эркин тарқалувчи ёки тўғри чизиқли тўлқинлар номини олган. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling