Радиотехника. Электр сигнали нима ва у қандай параметрлар билан характерланади?
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
5-қисм. Радиотехника2
10. ҚАНДАЙ ШАРОИТЛАРДА РАДИОТЎЛҚИНЛАР ИОНОСФЕРА ҚАТЛАМИДАН ТЎЛАЛИГИЧА ҚАЙТАДИ? Траектория баландлигидаги тўлқин қайилишининг физик сабаби бўлиб унинг тўлик ички аксланиши хисобланади. Таъкидлаш жоизки, тўлиқ аксланиш шу холда содир бўладики, качонки тушиш бурчаги оптик жихатдан анча калин бўлган мухитдан саёзроқ мухитга утганида унинг критик киймати бир неча марта ошади. Кушимча шартлари куйидагилар: 1. Радио тўлқин траекториясининг эгрилик радиуси а+h акс дан кам бўлиши керак; 2. dN/dh радиотўлқин бурилиш нуқтасида унинг киймати критик кийматдан юқори бўлиши керак. Хисоблар шуни кўрсатадики, охирги шарти деярли доимо автоматик равишда бажарилади ва секанс конуни шарти энг асосийси деб хисобланади. Кушимча шартнинг амалий киймати куйидагича: Аксланиш нуқтасида электрон концентрацияси албатта ошиши керак, лекин аксланиш электрон концентрациясининг максимум жойида содир бўла олмайди. Шунингдек, баландлик ошиши билан электрон концентрацияси камайиб бораётган жойларда хам аксланиш содир бўла олмайди. 11. КИЛОМЕТРЛИ ВА ГЕКТОМЕТРЛИ ТЎЛҚИНЛАРДА РАДИОЛИНИЯЛАР ҲОСИЛ ҚИЛИШНИНГ ҚАНДАЙ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ МАВЖУД? ЎТА УЗУН ВА УЗУН ТЎЛҚИН ДИАПАЗОНЛАРИ РАДИОТЎЛҚИНЛАРИНИНГ ТАРҚАЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ Uzun va o’rta to’lqin ЎУТ ва УТ диапазонининг кўлланилиш сохаси унинг тарқалиш хусусиятлари билан аникланади. Тарқалиш трактидаги тўлқин кувватининг нисбатан кам сўниши ва ионосферадаги нобоп холатларга баркарорлиги бу диапазонни антипод холатигача чузилувчи узоқ масофаларда алока урнатиш учун куллаш имконини беради. Бирок, частотавий сигимнинг камлиги бу диапазонда паст тезликли телеграф тизимларини (масалан: Морзе калити билан ишлаш) ишлатишгагина имкон беради холос. Бу диапазонда, майдонининг амплитуда ва фаза характеристикалари катта баркарорликка эга бўлганлиги туфайли, узоқ радионавигация хизмати ва аник вақт сигналини узатиш амалга оширилади. ЎУТ ва УТ диапазони тўлқинлари ионосфера хамда ер тўлқинлари каби тарқалади. Майдоннинг фазо ва вақтга боғлиқлик конуниятини ионосфера тўлқинларининг тўлқинўтказгичдаги тарқалиш назарияси аникрок тасвирлаб беради. Замонавий назарияда, ионосферали узун ва ута узун тўлқинлар сферасимон тўлқинўтказгичда тарқалади деб қабул қилинади. Бунда унинг пастки чегараси – ер юзаси, устки чегараси – кундузи D қатлами, кечаси эса Е қатлами хисобланади. 10 Ўрта узунликдаги тўлқинлар диапазони – λ = 1000 ... 100 м. Тропосфера таъсир этмайди. Бу диапазон тўлқинлари тахминан бир хил тарқалиш шароитлари билан характерланади, уларни асосий хусусиятларидан, бу кундузи фақат ер (сирт) тўлқинларни, тунда эса - ер (сирт) ҳам, фазо тўлқинларни ҳам қабул қилиш мумкин. Кундузги вақтда станцияни фаолият радиуси одатда бир неча юз километрни ташкил қилади, тунда эса 2000 ... 3000 км ва ундан ҳам катталашади. Бундай шароитлар кўриб чиқилаётган частота полосасини ўрта қисмидаги тўлқинларга хосдир. Юқори чегарага яқинлашганда фазо тўлқинларини роли кучаяди, пастги чегарага яқинлашганда эса аста секин тўлқин ўтказувчи тарқалишга ўта бошлайди. Бу частоталарни радио эшиттиришларда қўлланилиши энг қулай, бунинг учун Радио Частота бўйича Халқаро Консультатив Комитет (РЧХКК - МККР) томонидан 1,6 МГц ... 150 кГц (λ = 187...2000 м) полосаси ажратилган. Бундан ташқарии, бу частоталар денгиз алоқаси мақсадлари учун ҳам қўлланилади. Денгиз линияларида денгиз сувида ўтказувчанлиги юқорилиги учун энергия йўқалиши камлиги сабабли ер (сирт) тўлқинини тарқалиш шароитлари яхшидир. Ер тулқинини тарқалиш узоқлиги 500 ... 700 км дан ошмайди. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling