Баҳс ёки мунозаралар олиб бориш.
Талабалар икки (ёки бир неча) гуруҳлрга бўлинади
.
Ўқитувчи томонидан умумий муаммо белгилаб берилади.
Талабалар ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича ўз
йўналишларини белгилаб олишади. Вақтни тежаш мақсадида
ўқитувчи ҳар бир гуруҳга ушбу муаммодан чиқишнинг
йўналишини ҳам кўрсатиб бериши мумкин. Ҳар бир гуруҳ
муаммони ҳал қилиш бўйича ўз йўналишини ҳимоя қилади.
Баҳс охирида ўқитувчи муаммо ечимлари бўйича иккала гуруҳ
фикрларини
умумлаштириб,
талабалар
иштирокида
хулосалайди.
Танқидий фикрлаш.
Дарс баҳс-мунозара шаклида ташкил этилади.
Талабаларга
муаммоли савол берилади ва ҳар
бир талабанинг ушбу савол
бўйича мустақил фикри тингланади.
Бунда талабаларда
мавзуни ўзлаштиришлари билан бир қаторда:
- ўз фикрини эркин баён қилиш;
- бошқалар фикрини тинглаш ва ўрганиш;
- бошқа киши фикрига бефарқлик билан қарамаслик;
- ўз фикри билан бошқалар фикрини таққослаш;
- муаммо бўйича тўғри ечим (қарор) қабул қилиш каби
ҳислар шаклланади.
Танқидий фикрлаш услубининг сўннги босқичида
талабалар томонидан
билдирилган турлича фикрлар
қайтадан баҳоланади ва мутоносиблик аниқланади.
33