самарадорлигини оширишда педагог ижодкор бўлиши, ўзи
ҳам педагогик
технологияларни ривожлантириши, бойитиши
зарур. Мен ўз фаолиятимда қуйидаги усуллардан ҳам
фойдаланмоқдаман:
“Саволлар тузинг” услуби.
Ушбу услуб уч босқичда амалга оширилади. Уни кўпроқ
амалий, семинар ва мустақил таълим машғулотларида қўллаш
яхши самара беради
. Маъруза машғулотларида мавзу бўйича уй
вазифаси сифатида ҳам бериш мумкин.
1-босқич. Ўқитувчи мавзу бўйича ҳар бир талаба 5 тадан
савол тузиш топшириғини беради ҳамда ҳар бир талабадан ўзи
тузган саволни ўзидан сўрашини таъкидлайди. Талаба ўз тузган
саволига ўзи жавоб беришини эътиборга олган ҳолда, осонроқ
савол тузишга ҳаракат қилади ва бунинг учун мавзуни бир неча
марта ўқиб чиқади (осон савол тузиш ҳам осон эмас!). Натижада
мавзуни маълум даражада ўзлаштириб олади.
2-босқич. Топшириқ
бироз мураккаблаштирилади, яъни
ўқитувчи бир талаба тузган саволни бошқа талабадан сўрашини
айтади. Бунда талабалар жуфтлиги, яъни кимнинг саволи
кимдан сўралиши аниқ кўрсатилади, Талаба ўзи
тузган беш
савол жавобини билган ҳолда, иккинчи талаба тузган беш савол
жавобини ҳам билиб олади, бир мавзу бўйича ҳар бир талаба 10
та савол жавобини ўрганади.
3-босқич. Талабалар томонидан тузилган саволларнинг энг
яхшилари гуруҳ иштирокида муҳокама тарзида танлаб олинади
ва жавоби сўралади. Талабаларнинг
фаоллигини ошириш
мақсадида улар рағбатлантирилиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: