Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилувчи фирма даромадлари Мундарижа: I. Кириш II. Асосий кисм


-расм. Ўзгармас харажатли тармоқнинг узоқ муддатли


Download 71.69 Kb.
bet12/13
Sana05.10.2023
Hajmi71.69 Kb.
#1692954
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилувчи фирма даромадлари Мундариж-hozir.org

19-расм. Ўзгармас харажатли тармоқнинг узоқ муддатли
оралиқдаги таклиф чизиғи.
Масалан малакасиз ишчи кучига талаб ошгани билан унинг нархи одатда ўзгармайди.
Харажатлари ўсаётган тармоқ. Харажатлари ўсувчи тармоқда, тармоқ кенгайиши билан бирга бир қатор ёки барча омилларга талаб ошди ва бу омилларнинг нархи ҳам ошади.
Бу ерда мисол тариқасида малакали ишчи кучини келтириш мумкин. Ёки ерга солинадиган ўғитлар нархи ошса, ерга ўғитнинг солиниши бир томондан маҳсулот ишлаб чиқаришни оширади ва шу билан бирга ернинг қиймати ҳам ошади.
Фараз қилайлик, тармоқ узоқ муддатли мувозанат ҳолатда бўлсин (Е нуқта) (20-расм, б). Таклиф чизиғи дан ҳолатга силжиганда (қисқа муддатли оралиқда) маҳсулот нархи дан га ўсади, ишлаб чиқариш хажми эса дан га.
Типик фирма (20-расм, а) нарх га ўсганда фойдани максималлаштириш учун ишлаб чиқариш ҳажмини дан га оширади. Бу силжиш қисқа муддатли чекли харажат чизиғи бўйича бўлади. Кўриниб турибдики, юқори фойда тармоққа янги фирмаларнинг кириб келишига сабаб бўлади.


20-расм. Харажатлари ўсувчи тармоқнинг узоқ муддатли оралиқдаги таклифи чизиғи.
Тармоққа янги фирмаларнинг кириб келиши, ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши, ишлаб чиқариш омилларига бўлган талабни оширади ва бу ўз навбатида баъзи бир ёки барча фойдаланиладиган омиллар нархини ошишига олиб келади. Янги фирмаларнинг кириб келиши бозор таклифи чизиғи ни ҳолатга (илгаридай бошланғич мувозанат нархигача эмас, балки ундан юқорироқ бўлган мувозанат ҳолатга) силжитади ва натижада янги мувозанат ҳолат Е2 вужудга келади, бу ҳолатга янги мувозанат нарх Р3 тўғри келади ва Р1 дан юқори. Янги мувозанат нарх Р3 нинг олдинги Р1 дан юқори бўлиши фирмаларни ўсган харажатларини қоплайди ва уларга узоқ муддатли оралиқдаги мувозанатда нолга тенг фойдани олишни таъминлайди. Нима учун деганда, ишлаб чиқариш омилларига бўлган нархнинг ошиши фирманинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли харжатларини ўсишига олиб келади. Ушбу вазият (20-расм, а)да ўз ифодасини топган. Бу ерда узоқ муддатли ўртача харажатлар юқорига яъни дан га силжийди, чекли қисқа муддатли харажатлар чапга, ҳолатдан ҳолатга силжийди. Янги узоқ муддатли ўртача харажатлар минимуми янги мувозанат нарх Р3 га тенг бўлади. Бу ерда ҳам ўзгармас харажатли тармоқ каби бошланғич талаб ошиш ҳисобидан олинган қисқа муддатли юқори фойда узоқ муддатли оралиқда фирма ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб борган сари йўқолиб боради, ишлаб чиқариш омилларига бўлган харажат эса ортиб боради.
Демак, тармоқнинг узоқ муддатли оралиқдаги таклиф чизиғи узоқ муддатли мувозанат нуқтадан, яъни Е2 нуқтадан ўтади (20-расм б, SL чизиғи).
Харажатлари ўсаётган тармоқнинг узоқ муддатли таклиф чизиғи унга юқорига томон ётиқ бўлади, нима учун деганда, тармоқдаги фирмалар сонини ошиши билан бир қаторда барча фирмалар учун ресурслар нархи ҳам ўсиб боради.
Харажатлари камайиб борадиган тармоқда тармоқ ишлаб чиқариши ортиб борганда, ресурсларга бўлган нарх пасайиб боради. Натижада тармоқнинг узоқ муддатли оралиқдаги таклиф чизиғи унга пастга томон ётиқ бўлади (21-расм).

Download 71.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling