Raqamli Avlod it fest


Жамоаларга қўйиладиган талаблар


Download 86.68 Kb.
bet3/5
Sana22.11.2023
Hajmi86.68 Kb.
#1793544
1   2   3   4   5
Bog'liq
Raqamli Avlod IT FEST(1)

Жамоаларга қўйиладиган талаблар
Жамоа раҳбари Жамоа аъзоси ҳисобланади, лекин мусобақа иштирокчиси бўлиб ҳисобланмайди. Бир жисмоний шахс бир вақтниг ўзида бир нечта Жамоага раҳбар бўлиши мумкин. Шундай ҳолат мавжуд бўлса, Ташкилий қўмитани ариза бериш вақтида огохлантириш лозим. 
Ҳар бир робот учун Жамоа барча керакли материалларни тайёрлаши лозим, жумладан: робот; қўшимча (заҳира учун) батарейкалар ёки аккумуляторлар; ўрнатилган дастурий таъминотга эга бўлган ноутбуклар (нетбуклар). 
Мусобақаларда қатнашиш учун ҳар бир Жамоа у ёки бу мусобақа турида бирор топшириқни бажаришга мўлжалланган роботларни тайёрлашлари лозим.
Ҳар бир Жамоанинг иштирок этиш тартиби қуръа ташлаш йўли билан аниқланади. Қуръа ташлангач, босқич бошланишидан аввал барча Жамоалар тайёрлаган роботларини ажратилган техник худудга жойлаштирадилар. Босқич тугагунча робот конструкциясига, унинг дастурига ўзгартиришлар киритиш мукин эмас. Мусобақа бўлиб ўтадиган худудда фақат Жамоа иштирокчилари (тренерларга таъқиқланади), ташкилий қўмита аъзолари ва ҳакамлар бўлишига рухсат берилади.
Ташкилий қўмита аъзолари ёки ҳакамларни рухсатисиз Жамоа иштирокчиларига мусобақа бўлиб ўтадиган худудни тарк этиш таъқиқланади. Мусобақалар бўлиб ўтаётган вақт мобайнида ҳар қандай коммуникация қурилмалари ва усулларидан фойдаланиш таъқиқланади. Мусобақа бўлиб ўтаётган худуддан ташқарида бўлган шахсларга иштирокчилар билан мулоқот қилиш таъқиқланади. Агар бирор хабар узатишга эҳтиёж туғилса, у ҳолда бевосита ташкилий қўмита аъзоси иштирокида амалга оширилади. Жамоа томонидан мазкур қоидалар бузилса, улар мусобақадан четлаштириладилар.
Роботларга қўйиладиган талаблар

Мусобақаларга ўз қўллари билан йиғилган автоном роботлар қўйилади. Робот ҳар бир мусобақа турида роботларга қўйиладиган талабларга ва санаб ўтилган ҳолатларга жавоб бериши лозим. Роботнинг габаритлари, унинг чегаравий ўлчамалари ва массаси, аниқ регламантлар билан белгиланади. Контсрукциянинг барча элементлари, таъминотни инобатга олган ҳолда, бевосита роботнинг ўзида жойлашган бўлиши лозим. Иштирокчи ҳар бир тур бўйича мусобақа бошланишидан аввал роботни “карантин” соҳасига жойлаштириш лозим. Робот барча талабларга жавоб бериши ҳақида ҳакам тасдиғини олгач, мусобақалар бошланиши мумкин. Агар кўрикдан ўтиш вақтида робот конструкциясида носозликлар аниқланса, уни бартараф этиш учун ҳакам 3 дақиқа ажратади. Аммо, бу вақт мобайнида носозлик бартараф этилмаса, Жамоа мусобақада иштирок эта олмайди.


Мусобақа даврида ҳакам бўйруғи асосида робот манбаага уланган ёки қўлда инициализацияланган бўлиши лозим. Шундан сўнг робот ишига аралашиш таъқиқланади. Радио бошқарувга эга роботлардан ташқари, бошқа роботлар учун масофадан бошқариш ёки роботга бирор ихтиёрий буйруқ бериш таъқиқланади.
Агар робот ҳаракатлари полигон (трасса)га зарар етказса, робот дисквалификация қилинади. Роботга уриниш учун старт берилгандан сўнг унинг ишига аралашиш таъқиқланади. Агар пойгага старт берилгандан сўнг, хакам рухсатисиз ўз жойини тарк этган роботга иштирокчи тегса, робот дисквалификация қилиниши ва уриниш ҳисобга олинмаслиги мумкин. Барча робот ва қурилмалар шундай ясалган бўлиши керак-ки, атрфодаги инсонлар, бошқа роботлар ва қурилмаларга ёки мусобақа ўтаётган майдонга зарар етказмасликлари лозим.
Сумо Роботлар: 20х20х20 см ўлчамдан ошмаган холда оғирлиги 1 кг дан ошмаган холда. Агарда ушбу регламентларни бажармаган холатда мусобақадан четлаштирилади.
Футбол Роботлар: 25х25х25 см ўлчамдан ошмаган холда оғирлиги 1.5 кг дан ошмаган холда. Агарда ушбу регламентларни бажармаган холатда мусобақадан четлаштирилади.
Фойдали ихтиролар қуйидаги мезонларга кўра саралаб олинади:

  • энергия ва ресурсларни тежаш ва замонавий технологиялар яратишга доирлиги;

  • атроф-муҳитни ҳимоялаш бўйича муаммоларни ҳал қилишга қаратилганлиги;

  • ижтимоий аҳамияти ва жамиятга келтира оладиган фойдаси;

  • фойдаланишга тайёрлиги;

Танловда 30 ёшгача бўлган фуқаролари иштирок этиши мумкин бўлиб, аниқ бир ихтиро, фойдали модел ва лойиҳанинг прототипи мавжуд бўлиши керак.



Download 86.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling