“raqamli iqtisodiyot” kafedrasi boxodirov bunyod otasini ismi


Cуғурта фаолиятини рақамли технологиялар асосида ривожлантиришнинг аҳамияти


Download 0.92 Mb.
bet10/30
Sana23.04.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1389255
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
Ташкилотларнинг молиявий муносабатларини рақамлаштири 2023

Cуғурта фаолиятини рақамли технологиялар асосида ривожлантиришнинг аҳамияти



Рақамли технологиялар дунёда тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Сўнгги йилларда уларнинг ривожланиши жуда катта ўзгаришларга олиб келди. Биринчидан, рақамли технологиялар ишлаб чиқариш босқичларини (жараёнларини) қисқартирди ва соддалаштирди. Иккинчидан, янги технологиялар аналитик маълумотларни кенгайтирди ва уларни қайта ишлашни қулайлаштирди, бу ўз навбатида стандартлаштирилган таклифдан индивидуал таклифларга ўтиш ва ноёб тажрибаларни жорий этиш имкониятларини яратди. Ҳозирги кунда деярли барча соҳалардаги компаниялар ўз фаолиятларида ўзгаришларга эҳтиёж сезмоқда, сабаби янги технологиялар, инновациялар ва истеъмолчиларнинг хулқ-атвори эски ўрнатилган бизнес-моделларни тубдан ўзгартириб юбормоқда. Иқтисодиётни рақамлаштириш жараёни суғурта компаниялари фаолиятига ҳам сезиларли таъсир кўсатмоқда.
Рақамли трансформация даврида анъанавий офис компаниялари ўрнини платформа компаниялар эгаллашмоқда, шунингдек бу жараёнларда уларнинг бизнес моделлари шаклланиб бормоқда. Мобил технологиялар, ижтимоий тармоқлар, булутли хизматлар, интеграциялашган қурилмалар, катта маълумотлар ва турли хил таҳлилли воситалар инсон капитали салоҳиятига таъсир қўсатмоқда. Компаниялар рақамли инновациялардан ўзларининг амалдаги ва рақобат афзалликларини қайта қўриб чиқиш, меҳнат самарадорлигини ошириш, мижозларга наф келтириш ва даромадларини ошириш учун фойдаланишмоқда. Суғурта компаниялари рақамли иқтисодиётнинг базавий инновацияларига қизиқишлари катта. Бизнес-жараёнларни ва механизмларни соддалаштириш мақсадида улар автоматлаштириш, чат-бот, маълумотларни булутли қайта ишлаш каби технологиялардан фаол фойдаланиб келишмоқда.
Рақамли иқтисодиёт шароитида суғурта компанияларининг асосий мақсади – бу иқтисодиётни рақамлашуви туфайли суғурталанувчиларнинг ўзгарган эҳтиёжларини қондиришдан ибаратдир. Истеъмолчилар суғурта хизматлари тўғрисида содда, қулай, кечаю кундуз етказиш, аниқ ва тушунарли маълумотларга эга бўлишни ҳохлашади. Суғурта компанияси эса қисқа вақт ичида фойдани кўпайтиришга ва маҳсулот таннархини камайтиришга эришади. Бу эса истиқболда суғурта компанияларига инновацион суғурта маҳсулотларини жорий этиш имкониятини яратиб беради. Маваффақиятли суғурта компаниялари ўзларини янги соҳаларда синаб кўришмоқда ва янги суғурта хизматларни яратишмоқда. Бундан асосий вазифа биринчи навбатда ўзи учун ликвид бозорни яратишдир.
Ҳозирги кунда бир қатор ҳодисалар (феноменлар) суғурта тармоқларини рақамлаштиришнинг асосий йўналишлари сифатида намоён бўлмоқда, улар рақамли иқтисодиётда шаклланган терминология доирасидаги интернетлаштириш, индивидуаллаштириш ва рақамлаштириш сифатида белгиланади, уларнинг хусусиятлари 1.3.1-жадвалда келтирилган.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling