“raqamli iqtisodiyot” kafedrasi boxodirov bunyod otasini ismi


-расм. Sug‘urta bozori va uning subektlari16


Download 0.92 Mb.
bet8/30
Sana23.04.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1389255
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
Ташкилотларнинг молиявий муносабатларини рақамлаштири 2023

1.2.1-расм. Sug‘urta bozori va uning subektlari16.

Суғурта компанияси ўз маҳсулотини бозорда сотар экан, зиммасига катта масъулият олганлигини унутмаслиги керак. Чунки, суғурталовчи озгина суғурта мукофоти эвазига йирик микдордаги рискни қабул қилиб олади ва суғурта ҳодисаси руй берганда зиммасидаги суғурта қопламасини тўлаши шарт. Шу ўринда, биз суғурта компаниясига мурожаат қилишни истаган ёки муайян суғурта хизматига эҳтиёж сезган шахсларга суғурта шартномасини тузишдан олдин суғурта компаниясининг молиявий ахволи, баланси билан албатта танишиб чиқишларини маслаҳат қиламиз.


Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бошқа товарлар ва хизматлар каби, суғурта хизматининг ҳам баҳоси талаб ва таклиф асосида пайдо бўлади ҳамда бу баҳо ўзининг пастки ва юқори чегараларига эга. Суғурта тушумларининг миқдори суғурта тўловлари ва суғурта ташкилотлари харажатлари миқдорига тенг бўлиши сугурта бахосининг пастки чегарасини билдиради. Бундай шароитда суғурта компанияси асосий фаолиятдан фойда ололмайди. Кўп ҳолларда суғурта бозоридаги кескин рақобат, суғурта ташкилотларининг потенциал мижозларни жалб этиш мақсадида тариф ставкаларини камайтиришга мажбур этади. Чет мамлакатларда, суғурталовчилар суғурта фаолиятидан зарар кўрганда, бу зарар инвестициядан келадиган даромад ҳисобидан қопланади.
Суғурта хизмати баҳосининг юқори чегараси талаб ҳажми ва банк фоизининг миқдори билан аниқланади. Суғурта хизматининг маълум бир турига етарли даражада талаб мавжуд бўлганда, суғурта ташкилоти мазкур хизмат баҳосини юқори даражада сақлаб туриши мумкин. Лекин, вақт ўтиши билан бозорда суғурта хизмати кўрсатиш турларининг кўпайиши билан, ўз-ўзидан тариф ставкалари камаяди.
Суғурта бозори ҳудудий жойлашувига қараб халқаро, минтақавий ва миллий суғурта бозорларига бўлинади. Миллий суғурта бозори бирон-бир мамлакат ҳудудидаги суғурта муассасаларини ва уларни фаолиятини ўз таркибига олади. Жаҳондаги энг йирик миллий суғурта бозори Америка Қўшма штатларидир. Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда йиғиладиган суғурта тушумларининг 43 фоиздан ортиғи АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Бу ерда ҳаётни суғурта қилувчи 2600 дан ортиқ ва бошқа умумий турдаги суғурта хизматларини кўрсатувчи 3800 та компания фаолият кўрсатмоқда. Улардан баъзи бирлари дунё суғурта бозорида ҳам олдинги ўринлардадир17.
Минтақавий суғурта бозори деганда савдо, иқтисодий ва бошқа жиҳатлардан ўзаро яқин муносабатда бўлган бир нечта мамлакатларнинг ички бозори тушунилади. Европа Иттифоқининг суғурта бозори йирик минтақавий бозордир.
Халқаро суғурта бозори сифатида дунё миқёсида суғурта фаолиятини олиб борувчи алоҳида мамлакатларнинг ички бозори тушунилади. Жумладан, ҳозирги вақтда Япония суғурта бозорининг халқаро даражада мухим ўрни бор ва кейинги ўн йилликда Япония суғуртачилари дунё бозорида етакчилик қилиб келишмоқда.
Суғурта бозорлари ҳудудий бўлиниш билан бир қаторда суғурта турларига қараб ҳам хилма-хил бўлиши мумкин. Иқтисоди ривожланган мамлакатлар амалиётида суғурта бозори иккига бўлинади:
1) Ҳаётни суғурта қилиш билан боғлиқ суғурта хизматлари бозори;
2) Умумий суғурта хизматлари бозори.18
Янги Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда. Бу жараёнда суғурта фаолияти ҳам ривожланиб, равнақ топмоқда. Суғурта институти бозор инфратузилмасининг таркибий қисми сифатида унинг ривожланишида муҳим ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан, суғурта фаолиятида рисклар трансфери ҳам ўз навбатида, бозор инфратузилмасининг ривожланганлик даражасига боғлиқдир.
Шу ўринда, «инфратузилма» тушунчаси иқтисодий илмий луғатларда турлича: масалан, «асосий ишлаб чиқариш соҳалари ва аҳолига хизмат кўрсатувчи иқтисодий тармоқлар йиғиндиси» ёки «маълум тармоққа хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқарувчи ва ноишлаб чиқарувчи тармоқлар мажмуаси» каби маъноларда қўлланилишини қайд этиш мумкин. Хусусан, суғурта бозори инфратузилмасининг мазмун-моҳиятини очиб беришда, иқтисодиёт субъектининг самарали фаолият юритиши учун кафолатли шарт-шароит яратувчи фаолият турлари мажмуаси назарда тутилади. Маълумки, суғурта маҳсулоти сотилишининг ўзига хос жиҳатлари мавжуд ва бу жараён:
- суғурта риски ҳақида ахборот тўплаш ва уни аниқлаштириш;
- суғурта шартномасини имзолаш ва унинг амал қилишини таъминлаш каби босқичларни ўз ичига олади.
Суғурта фаолиятида рисклар трансферининг мазкур босқичлари ўзига хос билимни талаб этади. Айни вақтда объектив ва субъектив сабабларга кўра, маълум қисқа давр оралиғида талаб этилаётган мутахассис компаниянинг штатлар бирлигига киритилиши иқтисодий жиҳатдан самарасиз ҳисобланиши ҳам мумкин. Шунинг учун компания ўз фаолиятида, одатда бошқа соҳа мутахассислари хизматидан фойдаланади. Демак, таъкидлаш мумкинки, суғурта бозори инфратузилмаси унинг профессионал иштирокчилари ва бошқа соҳа мутахассислари ўртасидаги ўзаро муносабатлар сифатида суғурта фаолиятида рисклар рансферининг самарадорлигини таъминловчи омил саналади.
Суғурта бозори инфратузилмасининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, шуни қайд этиш мумкинки, унинг таркибига суғурта воситачилари, суғуртачилар уюшмаси, авария комиссари, сюрвейер, актуарий, суғурта аудитори, махсус ихтисослашган маслаҳатчилар ҳамда баҳоловчи фирмалар каби субъектлар киради (1.2.2-rasm). Шу ўринда, Лондон суғурта бозори инфратузилмаси таркибига суғурта андеррайтерлари ҳам киритилганлигини қайд этиш мумкин.


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling