“raqamli iqtisodiyot” kafedrasi boxodirov bunyod otasini ismi
Download 0.92 Mb.
|
Ташкилотларнинг молиявий муносабатларини рақамлаштири 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Tadqiqotning ob’ekti
- Tadqiqotning usullari.
Тадқиқотнинг вазифалари:
суғурта фаолияти самарадорлигини оширишда рақамли технологияларининг ўрни ва аҳамиятини аниқлаш; Ўзбекистон суғурта хизматлари бозорининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш ва уни рақамлаштиришнинг замонавий тенденциялари ва истиқболларини аниқлаш; суғурта фаолиятини рақамлаштириш борасидаги илғор хорижий мамлакатлар тажрибаларини таҳлил қилиш; суғурта соҳасида инновацияларни яратиш ва фаолиятга жорий этишнинг суғурта компанияларининг молиявий натижаларига таъсирини тадқиқ ва таҳлил қилиш; автоматлаштирилган ахборот тизимининг функционал жиҳатларини такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш; суғурта компаниялари бошқарувида Интернет технологияларидан самарали фойдаланишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш; суғурта компанияларида мижозларга инновацион технологиялар асосида хизмат кўрсатиш истиқболини аниқлаш; суғурта фаолиятини такомиллаштириш бўйича инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Tadqiqotning ob’ekti бўлиб Ўзбекистонда суғурта хизматлари бозорининг инновацион фаолияти олинган. Tadqiqotning predmetini суғурта хизматлар бозорига рақамли технологияларни жалб қилишдаги ташкилий ва иқтисодий муносабатлар ташкил этади. Tadqiqotning usullari. Dissertatsiyada tizimli tahlil, induksiya- deduksiya, kompleks baholash, guruhlash, mantiqiy va taqqoslama tahlil, matematik-statistika, sotsiologik baholash, ekonometrik tahlil va prognozlash usullardan foydalanilgan. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: рақамли технологияларини суғурта компаниялари фаолиятига самарали жорий этиш жараёнлари виртуал офис ва онлайн суғурта агентларини ўз ичига олган ҳамда ташқи ахборот тизимлари билан ўзаро интеграцияланувчи автоматлаштирилган суғурта платформасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган; электрон суғурта полисларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва суғурта фаолиятига жорий этиш бўйича республика миқёсида ягона суғурта полислари реестрини яратиш, суғурта полисларини рўйхатга олишда суғурталанувчининг шахсий идентификация рақамидан фойдаланиш, суғурталанувчи ҳақидаги маълумотларни шакллантириш ва асллигини текшириш технологиясидан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган; суғурта компаниялари фаолияти ахборот тизимлари электрон тўлов тизимлари, идентификациялашнинг ягона тизими, Интернет ва «булутли ҳисоблаш» технологиялари асосида такомиллаштирилган; суғурта компанияларини рақамли технологиялар асосида ривожлантириш ва «ақлли уйлар», «ақлли автомобиллар» ҳамда дронларни суғурталаш каби янги турдаги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш методикаси таклиф қилинган. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling