“raqamli iqtisodiyot” kafedrasi boxodirov bunyod otasini ismi


Download 0.92 Mb.
bet12/30
Sana23.04.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1389255
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
Ташкилотларнинг молиявий муносабатларини рақамлаштири 2023

1.3.2-жадвал
Суғурта компанияларида суғурта таклифини индивидуаллаштириш технологиялари

Рақамли технология

Технология тавсифи ва қўлланилиши

Big Data

Катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш технологияси

Буюмлар интернети (internet of things, IoT)

Суғурталашнинг потенциал объекти сифатида ишлайдиган ва интернетга ўланадиган қўрилмалар тўғрисида қўшимча маълумотларни тўплаш

Кўрсаткичларни йиғиш ускуналари (телематика, ҳаёт ва соғлиқ кўрсаткичларини масофадан туриб йиғиш)

Суғурта объектлари тўрисида қўшимча маълумотларни масофадан туриб мақсадли йиғиш

Симсиз алоқа технологиялари

Суғурталанувчи (суғурталанган шахс) ҳақида wi-fi жойлашуви бўйича қўшимча маълумот олиш

Виртуал воқейликдан маълумотларни йиғиш

Суғурталанувчи (суғурталанган шахс) томонидан ижтимоий тармоқларда жойлаштириладиган маҳлумотларни таҳлил қилиш



Суғурта таклифини инвидуаллаштириш қўйидагилардан иборат:
Суғурталанувчилар ва суғурта объектлари тўғрисида тўпланган маълумотлар миқдорининг кўпайиши орқали шахсий рискларни баҳолаш;
суғурталанувчининг талабига биноан индивидуал таклифни тайёрлаш.
Суғурта технологияларини рақамлаштириш. Суғурта бозорида рақамлаштириш деганда суғурта компаниясининг бизнес жараёнларида рақамли технологиялардан фойдаланиш тушунилади. Ушбу тушунча билан бир қаторда “бизнес-жараёнларни рақамлаштириш” атамасидан ҳам фойдаланиш мумкин. Кўпинча рақамлаштириш жараёнида янги ишлаб чиқариш ва симсиз технологиялардан фойдаланишади. Ҳозирги вақтда суғурта компанияларида қўйидаги бизнес жараёнлари рақамлаштирилмоқда: бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, шартномани расмийлаштириш олдидан суғурталанувчиларнинг рискларини баҳолаш жараёнида, суғурта хизматларини сотиш ва даъволарни қўриб чиқиш жараёнлари.
Миллий суғурта бозорининг ривожланиши рақамли иқтисодиёт технологияларининг суғуртага таъсир кўрсатадиган технологияларнинг жорий этилишига боғлиқдир, асосийси бу технологиялар унинг иқтисодий моҳиятини ўзгартирмайди. Рақамли технологиялардан суғурта фаолиятида фойдаланиш қўйидаги самарали натижаларни беради:
суғурта фаолиятининг самарадорлиги ва рентабеллиги ошади;
нотижорат ва тижорат суғуртасининг ўзароуйғунлашуви юзберади(P2P – суғуртаси);
суғурта муносабатларининг ижтимоийлашуви таъминланади; янги суғурта хизматлари ва маҳсулотлари пайдо бўлади;
суғурта соҳасидаги меҳнат муносабатлари ўзгаради (қуйи ва ўрта бўғинлар менежерлари, шунингдек суғурта агентларининг фаолиятини автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ўтилиши).
Замонавийтехнологиялар иқтисодий соҳаларнингбарча тармоқларини,шу жумладан етарли даражада консерватив бўлган суғурта тармоқларини ҳам рақамлаштириш имконини беради. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, рақамлаштиришга тез ва тўлиқ ўтиш нафақат янги юқори технологиялар, балки суғурта бозорини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига ҳам боғлиқ.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling